Римликлар, 14 боб.
Заиф биродарга ёрдам.
А. “Фикр юзасидаги” саволларда бир бирингизни ҳукм қилманг.
1. 1-2 оятлар. Сиздан заифроқ бўлган биродарни қабул қилиш.
“Имони суст бўлганларни имонлилар қаторига қабул қилинг, уларнинг фикрлари юзасидан баҳслашманг. Зеро, баъзилар, ҳамма нарсани тановвул қилиб бўлади, деб ишонади, баъзи имони сустлар эса фақат сабзавот ейди”.
а. “имони суст бўлганларни имонлилар қаторига қабул қилинг”. Биз имонда заиф бўлганларни қабул қиламиз, аммо бу ишни улар билан биргаликда “фикрлар борасида” муносара олиб бориш учун қилишимиз керак эмас.
1) “Имони суст бўлганларни қабул қилинг”. Бу сўзларга жиддий ёндашмоқ лозим. Павлус бизларни, суҳбатдошимизнинг руҳий етуклиги биз учун суҳбатнинг мезони ёки кўрсатгичи бўлмаслиги кераклиги ҳақида огоҳлантирмоқда. Биз “имони суст” бўлган инсонни, Худога қарши бораётган инсондан ажрата олишимиз керак.
2) Нима учун масиҳий имонда суст бўлиши мумкинлигининг бир нечта сабаби мавжуд:
· у Масиҳда чақалоқ бўлиши мумкин (чақалоқлар заифдирлар);
· у касалланган ёки заҳарланган бўлиши мумкин (диндорлик билан);
· у заиф бўлиши мумкин (яхши насиҳат ва таълимот етишмовчилигидан);
· эҳтимол, у етарлича ўрганмаётгандир (панд насиҳатларга муҳтож).
б. “баъзи имони сустлар эса фақат сабзавот ейди”. “Фикрлар борасидаги” баҳсларнинг мисоли сифатида, Павлус руҳий сабабларга кўра гўшт ейишни рад этаётганларни кўриб чиқмоқда. Эҳтимол, улар ушбу гўштлар бутпарастлик худоларига қурбонлик сифатида келтирилганлигидан қўрқиб, ейишдан бош тортган бўлишлари мумкин (1 Коринфликларнинг 8 бобида айтилганидек). Эҳтимол, бу гўшт покланмаган (яъни кашерли гўшт бўлмагани сабабли), улар эса яҳудийча урф одатлар ва таом билан боғлиқ бўлган қоидаларни бажаришга ўрганиб қолганликлари учун бош тортган бўлишлари ҳам мумкин.
1) Павлус даврида бу мавзу “қайноқ” мавзулардан бири бўлган, чунки баъзи бир масиҳийлар гўшт ейишнинг ёмон томони йўқ, деб ҳисоблашса, бошқа масиҳийлар бу нарсани умуман мумкин эмас, деб ҳисоблашган. Ҳозирги кунда гўшт ейишдан бош тортишнинг руҳий сабаблари ҳақидаги саволлар кўпгина масиҳийларга тўғридан тўғри тегишли бўлмасада, масиҳийлар ҳар хил қарайдиган яна кўпгина бошқа масалалар мавжуд.
в. “баъзи имони сустлар эса фақат сабзавот ейди”. Павлуснинг нуқтаи назарига кўра, бошқалардан кўра кўпроқ талабкор ва қаттиққўл биродар бу – “имони суст” биродар. Улар ўзларининг масиҳийча ҳаётларида ниманидир еб, ниманидир емаганликлари учун заиф эмас, бошқаларга нисбатан етарлича севгига эга бўлмаганликлари ва диндор муносабатда бўлганликлари учун заиф бўлишган.
1) Шубҳасиз, “имони сустлар” ўзлари ҳақида бошқача фикрда бўлишган. Улар айнан ўзларини кучли ва бақувват, “гўштхўрларни” эса суст деб ҳисоблаганликлари эҳтимоли кўпроқ. Қонунчилик шундай тузилган: у ўзимизни кучли деб ҳисоблашга, қоидаларга биздек амал қилмайдиганларни эса, заиф деб ҳисоблашга мажбур қилади.
2. 3-4 оятлар. Биродарларни ҳукм қилиш мумкин эмас, чунки биз уларнинг хўжайинлари эмасмиз.
“Ҳамма нарсани ейдиган одам, ҳар қандай нарсани емайдиган одамдан нафратланмасин. Шунингдек, ҳар нарсани ҳам еявермайдиган одам, ҳамма нарсани ейдиган одамни ҳукм қилмасин, чунки Худо уни имонлилар қаторига қабул қилган. Сен ким бўлибсанки, бировнинг хизматкорини тергайсан? Хизматкорнинг тўғри ёки нотўғри иш қилганини унинг ўжайини тасдиқлайди-ку! Хўжайин хизматкорни бошқаргани учун хизматкор тўғри иш қилади, бу хўжайин Раббимиз Исодир”.
а. “ҳамма нарсани ейдиган одам, ҳар қандай нарсани емайдиган одамдан нафратланмасин”. Гўшт истеъмол қилиш ёки қилмаслик эрки ўз қўлида эканлигига ишончи комил масиҳий, осонлик билан бошқаларни тузалмайдиган диндорлар деб ҳисоблаб, улардан “нафратланишни” бошлаши мумкин. Бироқ, гўшт емайдиганлар ҳам, гўшт истеъмол қиладиганларни осонлик билан “ҳукм қилишлари” мумкин.
б. “сен ким бўлибсанки, бировнинг хизматкорини тергайсан?”. Павлус бизларга, бошқа масиҳийларни ҳукм қилиш бизнинг ишимиз эмаслигини эслатиб ўтмоқда. Улар қаттиқ туришибдими ёки йиқилишганми– буларнинг барчаси уларнинг Худовандлари кўз олдида содир бўлмоқда. Ва Худованд уларнинг ҳаммаларига оёқ остларида мустаҳкам ерга эга бўлишларига ёрдам бериш қудратига эгадир.
1) Масиҳийлар орасида тез тез, нодонлик ва нотўғри муносабатлар сабаб, мазмунсиз ва зарарли бўлинишлар содир бўлиб туради. Павлус бу масиҳийларни барча фарқларни йўқ қилиб ташлашга даъват этаётгани йўқ: у масиҳий биродар ва сингилларга хос тарзда, ўша фарқлар устидан юқорига кўтарилишни таклиф қилмоқда.
3. 5-6 оятлар. Биродарларни ҳукм қилиш мумкин эмас, чунки буларнинг барчаси уларнинг виждонларига тегишли саволлардир.
“Айрим одамлар бир кунни бошқа кундан устунроқ ҳисоблайдилар, яна бошқа бир одамлар эса кунларнинг ҳаммасини баравар деб ҳисоблайдилар. Ҳар бир киши ўз фикрида маҳкам турсин. Бирор кунни бошқасидан устун деб билган одам Раббимиз Исони улуғлаш учун шундай қилади. Ҳамма нарсани ейиш мумкин деб билган одам ҳам Раббимизни улуғлаш учун шндай фикрлайди, чунки у овқати учун Худога шукур айтади. Ҳар нарсани емайдиган одам ҳам Раббимизни улуғлаш учун шундай қилади, у ҳам овқати учун Худога шукур айтади!”.
а. “айрим одамлар бир кунни бошқа кундан устунроқ ҳисоблайдилар, яна бошқа бир одамлар эса кунларнинг ҳаммасини баравар деб ҳисоблайдилар”. Кунларни фарқлаш борасидаги саволни кўтарган ҳолда, Павлус кўпроқ тамойиллар ва алоҳида маълум бир ҳолатлар ҳақида сўз юритаётганлигини кўрсатмоқда. Унинг айтаётган сўзлари фақатгина гўшт истеъмол қилиш мумкин ёки мумкин эмаслигигагина боғлиқ эмас.
б. “ҳар бир киши ўз фикрида маҳкам турсин”. Павлус, бундай саволларни ҳар бир инсоннинг шахсан ўзига қўйиб бериш керак, деб ҳисобламоқда. Аммо биз нимаки қилмасак, ҳаммасини “Худони улуғлаш” учун қилмоғимиз лозим, яъни “виждонни” очиқ кўриниб турган гуноҳий ишларимизни оқлаш ва ёпиш учун ишлатишимиз керак эмас.
4. 7-9 оятлар. Биз Худо учун яшаймиз ва У учун қурбон бўламиз.
“Зеро, ҳеч биримиз фақат ўзимиз учун яшамаймиз, фақатгина ўзимиз учун ўлмаймиз. Ахир, яшасак, ҳаётимиз билан Раббимиз Исога шуҳрат келтирамиз, ўлсак ҳам, ўз ўлимимиз билан Раббимизга шуҳрат келтирамиз. Демак, яшасак ҳам, ўлсак ҳам Раббимизга тегишлимиз. Масиҳ ўликларнинг ҳамда тирикларнинг Раббийси бўлиш учун ўлди ва ўликдан тирилди”.
а. “зеро, ҳеч биримиз фақат ўзимиз учун яшамаймиз, фақатгина ўзимиз учун ўлмаймиз”. Биз, ҳаётимиз бошидан оғиригача бошқаларнинг ҳаёти билан боғлиқ эканлигини тушунишимиз керак. Павлус Римдаги масиҳийларга, “инсон – бу океандаги орол” эмаслигини эслатиб ўтмоқда.
б. “яшасак ҳам, ўлсак ҳам Раббимизга тегишлимиз”. Бизнинг ҳаётимиз бошидан то охиригача Худовандга бахшида қилинган бўлиши лозим. Шунинг учун ҳам биз нимаки қилмасак, буни “Худовандимиз учун” қиламиз, чунки Исо – бизнинг Раббимиздир (“Масиҳ ўликларнинг ҳамда тирикларнинг Раббийси бўлиш учун ўлди ва ўликдан тирилди”).
5. 10-12 оятлар. Биродарларни ҳукм қилиш мумкин эмас, чунки бизларнинг ҳаммамиз Исонинг ҳукми курсиси олдида туриб жавоб берамиз.
“Шундай экан, нима учун биродарингизни ҳукм қиляпсиз? Нима учун биродарингиздан нафратланяпсиз? Ахир, ҳаммамиз Худонинг ҳукм курсиси олдида туриб, жавоб берамиз-ку” Муқаддас битикларда шундай ёзилган: “Эгамиз шундай демоқда: “Мен барҳаёт Худо бўлганим ҳақи айтаманки, Менинг олдимда ҳар бир одам тиз чўкади, ҳар бир тил Менга ҳамду сано айтади”. Демак, ҳар биримиз Худонинг олдида ўзимиз учун жавобгармиз”.
а. “шундай экан, нима учун биродарингизни ҳукм қиляпсиз? Нима учун биродарингиздан нафратланяпсиз?”. Ҳар икки феълни ҳам (яъни ҳукм қиляпсан ва нафратланяпсан феълларини) “қаттиққўлликда” яшаётганларга нисбатан ҳам, “эркинликда” яшаётганларга нисбатан ҳам қўллаш мумкин кўринади. Нима бўлган тақдирда ҳам, бу нотўғри муносабатдир, чунки “ҳаммамиз Худонинг ҳукм курсиси олдида туриб, жавоб берамиз”.
1) “Қаттиққўл” масиҳий учун, ўз биродарини дунё билан муросама қилиб яшаётган “гўштхўр” деб ҳукмқилиш жуда осон. “Эркин” масиҳий эса, ўз биродарини жуда расмий ва жиддий диндор сифатида қабул қилган ҳолда, ундан осонлик билан нафратланиши мумкин. Павлуснинг буларнинг барчасига нисбатан бераётган жавобининг мазмуни қуйидагича: “Биродарлар учун безовта бўлиш бас. Сенинг ўзингда Исонинг олдида жавоб беришингга тўғри келадиган нарсалар бор”.
2) “Худонинг ҳукм курсиси”. Бема – юнонча атама бўлиб, Олимпия ўйинлари пайтида ҳакамлар жойлашган баландликни англатади. Мусобақа якунида ғалабадорлар, биринчи, иккинчи ва учинчи ўринлар учун бериладиган тожларни олиш учун ҳакамларнинг курсиси олдида бир қаторда чизилиб туришган. “Масиҳийнинг ишлари олов билан текширилади ва у оловда ёниб кетмаган ишлари учунгина мукофотга сазовор бўлади…Масиҳнинг ҳукм курсиси нажотга эмас, масиҳийнинг унвонига ва унинг Худованд Шоҳлигидаги ҳолатига таъсир қилади” (Смит).
б. “ҳар бир одам тиз чўкади”. Ишаё 45:23 оятдан келтирилган иқтибос, барча инсонлар итоаткорликда Худонинг олдига келадиган ва “ўзлари учун жавоб берадиган” кун келиши ҳақидаги ҳақиқатни таъкидлаб ўтмоқда. Агар шундай бўлса, у ҳолда биродарларимиз билан биз эмас, Худонинг Ўзи ҳаммасини ҳал қилсин.
6. 13-оят. Хулоса: бошқаларни ҳукм қилиш билан шуғулланмаслик, бироқ, шахсий эркинлигимиз бошқа биродарларимизнинг қоқилишига сабаб бўлишига йўл қўймаслик.
“Шунинг учун энди бир биримизни ҳукм қилмайлик. Аксинча, биродарларингизнинг йўлига ғов қўймасликка, уни васвасага солмасликка қарор қилинглар”.
а. “шунинг учун энди бир биримизни ҳукм қилмайлик”. Исо тоғ устида қилган ваъзида, бу нарсанинг маъноси нима эканлигини тушунишимизга ёрдам берган эди: ўзимизга нисбатан ишлатишни хоҳламайдиган стандартлар бўйича бошқаларни ҳукм қилиш.
1) Бу нарса ҳеч қандай тарзда, инсонни огоҳлантириш (Римликлар 15:14) ёки унга танбеҳ бериш (2 Тимўтий 4:2) каби маъсулият ва заруриятни бекор қилмайди. Бировни огоҳлантирган ёки бировга танбеҳ берган ҳолда, биз бу ишларни Каломда аниқ белгилаб берилган тамойилларга асосан амалга оширишимиз лозим, фикрлар борасида бахс юритган тарзда эмас. Фикрлар борасидаги саволларга келадиган бўлсак, бундай ҳолатларда биз фақатгина қандайдир маслаҳат беришимиз мумкин, аммо ҳукм қилиш ҳуқуқига эга эмасмиз.
б. “биродарларингизнинг йўлига ғов қўймасликка, уни васвасага солмасликка қарор қилинглар”. Биз икки хил йўл билан “биродаримизнинг йўлига ғов қўйишимиз” ёки Масиҳдаги биродаримизнинг васвасага дучор бўлишига сабаб бўлишимиз мумкин. Биз ўзимизнинг диндор муносабатимиз билан уни тушкунликка олиб келишимиз ёки “ерга босишимиз” мумкин ва ёки бизга берилган эркинликни нотўғри ишлатиш йўлига қараб ортимиздан эргаштиришимиз мумкин.
Б. Фикрлар борасида баҳс юритаётганда, бир бирингиз учун ғов бўлманглар.
1. 14-15 оятлар. Биродарини ранжитаётган ноҳақ.
“Мен Раббим Исога тегишли бўлганим учун қатъий аминманки, ҳеч нарса ўзидан ўзи ҳаром эмас. Аммо кимдир бирор нарсани ҳаром ҳисобласа, ўша нарса у учун ҳаромдир. Агар сизлар бирор нарса еб, биродарингизни хафа қилаётган бўлсангиз, меҳр – муҳаббат билан иш тутмаётган бўласиз. Масиҳ бу одам учун ўлган, еган овқатингиз билан ўша одамни ҳалокатга йўлиқтирманг”.
а. “мен Раббим Исога тегишли бўлганим учун қатъий аминманки, ҳеч нарса ўзидан ўзи ҳаром эмас”. Павлус баракотланмаган (кошерли) ёки бутларга қурбонликка келтирилган гўшт ўз ўзидан ҳаром бўлмаслигини билган. Таом борасидаги баҳслар асосида Масиҳдаги биродарнинг йўқ қилиниши ҳеч қандай тарзда оқланмайди.
1) Мана Трапп “тегишли бўлганим учун қатьий аминман” деган жумла ҳақида нима деган: “Кўпчилик инсонлар аксинча, ҳеч нарсани билмаганликлари учун, ўзларини нимагадир ишонтиришларига йўл қўйиб беришади; бундай инсонларни бир нарсани билиш зарурияти борлигига ишонтириш имконсиздир”.
б. “биродарингизни хафа қилаётган бўлсангиз, меҳр-муҳаббат билан иш тутмаётган бўласиз”. Бу ерда гап менинг шахсий эркинлигимда эмас; гап, Исо кимни севиб, ким учун Ўзини қурбон қилган бўлса, ўша одамларга нисбатан “меҳр-муҳаббат билан иш тутишдадир”.
в. “Масиҳ бу одам учун ўлган, еган овқатингиз билан ўша одамни ҳалокатга йўлиқтирманг”. Агар биродарим учун Исо Ўз ҳаётини беришга тайёр бўлган экан, унда мен ҳам у учун гўштли тушки овқатдан воз кеча оламан.
2. 16-18 оятлар. Худованд Шоҳлигидаги энг юқори даражага интилиш.
“Сиз яхши деб билган нарса ҳақида бошқалар ёмон гап гапирмасин. Худонинг Шоҳлиги овқат ва ичимликдан эмас, балки Муқаддас Руҳ ато қиладиган солиҳлик, тинчлик ва қувончдан иборат. Масиҳга шу тарзда хизмат қилган одам Худони ҳам мамнун қилади, инсонларнинг ҳам мақтовига сазовор бўлади”.
а. “сиз яхши деб билган нарса ҳақида бошқалар ёмон гап гапирмасин”. “Яхши” деб номланиб сўз юритилаётган нарса – бу бизнинг Исодаги эркинлигимиз ва қонундан озодлигимиздир, аммо озодлигимизни Масиҳдаги биродаримизга зарар етказган ҳолда ишлатаётган бўлсак, буларнинг ҳаммаси “яхши” бўлмай қолади. Агар биз шундай йўл тутсак, “яхши деб билган нарсамиз ҳақида бошқалар ёмон гапирадиган” бўлади.
б. “Худонинг Шоҳлиги овқат ва ичимликдан иборат эмас”. Агар биз “Муқаддас Руҳ ато қиладиган солиҳлик, тинчлик ва қувонч” ўрнига “овқат ва ичимликни” қўйсак, демак биз Худованд ўрнатган тартиблардан ва Унинг юрагидан жуда ўзоқдамиз.
в. “Худони ҳам мамнун қилади, инсонларнинг ҳам мақтовига сазовор бўлади”. Фақатгина “Муқаддас Руҳ ато қиладиган солиҳлик, тинчлик ва қувонч” билан тўлиб тошган юрак билан қилинган хизматгина “Худони ҳам мамнун қилади, инсонларнинг ҳам мақтовига сазовор бўлади”.
3. 19-21 оятлар. Шахсий эркинликни бошқа инсонларни бузиш учун эмас, уларни аҳлоқийлаштириш учун ишлатиш.
“Шунинг учун ўзаро тинч тотув яшаш ва бир биримизнинг имонимизни мустаҳкамлаш ҳаракатида бўлайлик. Егуликни деб, Худонинг ишига путур етказманглар” Тўғри, ҳамма нарса ҳалол, аммо бирор нарсани еб, биродарини васвасага солган одам нотўғри иш қилган бўлади. Гўшт ейиш, шароб ичиш ёки шунга ўхшаш ишлар бирорта биродарни васвасага солаётган бўлса, буларни қилмаслик яхшидир”.
а. “егуликни деб, Худонинг ишига путур етказманглар”. Агар қанайдир бар таом ёки қанақадир бир ичимлик юошқа биродаримизни васвасага солаётган бўлса, мана шу жойда ва мана шу вазиятда, бизнинг хоҳлаганимизни еб ичишга бўлган эркинлигимизга чек қўйилади. Ҳатто шахсий эркинликка эга бўлиб туриб ҳам, биз Масиҳдаги биродаримизни васвасага солишимиз, ранжитишимиз ёки унинг заифлигига сабабчи бўлишимиз мумкин эмас.
б. “ҳамма нарса ҳалол”. Павлус таомнинг ўзида ҳеч қандай ҳаром нарса йўқлигини тан олмоқда, бироқ, Масиҳдаги биродаримизнинг васвасага тушишига сабабчи бўлишимизда ҳеч қандай ҳалоллик йўқлигини ҳам таъкидлаб ўтмоқда.
в. “гўшт ейиш, шароб ичиш ёки шунга ўхшаш ишлар бирорта биродарни васвасага солаётган бўлса, буларни қилмаслик яхшидир”. Қандай бўлишидан қатъий назар, Павлус, қонуний нарсаларга нисбатан юракнинг мана шундай ҳолатда бўлишига руҳсат бермоқда, деб ўйлашимиз керак эмас. Павлус чин дилдан ишонадиганларни васвасага солмаслик ҳақида айтмоқда, диндорларнинг инжиқликларини қондириш ҳақида эмас.
1) Масалан, баъзи бир олдин яҳудий бўлган масиҳийлар, ғайрияҳудий масиҳийларнинг ўзларини суннат қилмаётганликларини кўриб ранжиганларида, Павлус уларнинг қонуний талабларини қондиришга ҳаракат қилгани йўқ.
4. 22-23 оятлар. Имоннинг якуний тамойили.
“Бу масаладаги фикрингизни Худонинг Ўзи ҳукм қилсин. Тутган йўлини ҳукм қилмаган одам бахтиёрдир. Бирор нарсани ейиш ҳақида иккиланиб туриб, барибир ейишга қарор қилган одам ҳукмга дучор бўлиши муқаррар, чунки у ўз ишончига кўра, иш тутмаган бўлади. Ишончга асосланмасдан қилинган ҳар бир иш эса гуноҳдир”.
а. “бу масаладаги фикрингизни Худонинг Ўзи ҳукм қилсин”. Агар сен у ёки бу ишларда қатнашишга нисбатан (кучли) имонга эга бўлсанг ва ўз эркинлигингни ҳис этаётган бўлсанг, Худога шукур! Аммо сенинг имонинг Худонинг олдида мустаҳкам бўлмоғи лозим, васвасага солишинг мумкин бўлган биродаринг олдида эмас.
б. “тутган йўлини ҳукм қилмаган одам бахтиёрдир”. Бундай бахтиёрлик ҳамма масиҳийларга ҳам таниш эмас. Баъзан Худованд бизни баъзи нарсалар ҳақида шубҳа остига қўяди, улардан воз кечишни таклиф қилади, лекин биз ўша йўлимиздан боришда давом этамиз ва шу билан ўзимизни “ҳукм қиламиз”. Эҳтимол, бу нарса яхшиям, ёмон ҳам эмасдир, бироқ, ўша тутган йўлимиз ҳақида Худованд бизга нима сўзлаётган бўлса, ўшанинг ўзи етарличадир.
1) Ҳар биримиз шундай деб сўрамоғомиз лозим: “Худовандим, ҳаётимдаги қайси бир нарса Сенга яқинлашишимга тўсиқ бўлмоқда? Мен, ҳаётида тутган йўлини ҳукм қилмайдиган одамнинг бахтиёрлиги қандай бўлишини англаб етмоқчиман”. Буларга эришиш учун эса, бизга имон керак бўлади, чунки биз кўпинча айнан тўсиқ бўладиган нарсаларни қаттиқ ушлаймиз, шу тўсиқлар бизларни бахтиёр қилади, деб ўйлаймиз. Ҳақиқий бахтиёрлик (саодатлик) эса, биз Исога кун сайиб янада яқинроқ бўлганимизда, танлаган ва қўллаб қувватлайдиган анрсаларимизни ҳукмни ҳис этмаганимизда келади.
в. “ишончга асосланмасдан қилинган ҳар бир иш эса гуноҳдир”. “Туманли соҳалар” ҳақида мулоҳаза юритишимиз учун асос бўла оладиган яна бир тамойилни айтиб ўтган ҳолда, Павлус ўз фикрини якунламоқда: агар биз бирор ишимизни имон билан қила олмаётган бўлсак, демак бу гуноҳ.
1) Ҳаётимизда йўл қўйиб берган нарсаларимизда ўзимизни оқлашга бўлган мойиллигимизни инобатга олиб айтганда, бу нарса биз учун жуда яхни текширув. Агар бирор нарса бизгатинчлик бермаётган бўлса, демак, бу нарса “имонга асосланган” иш эмас, ҳамда бу ишнинг гуноҳ эканлиги эҳтимолга яқинроқ.
5. 25-27 оятлар. Худога шукроналар. (Библиянинг ўзбекча таржимасида бўлганидек, инглиз тилидаги таржимасида ҳам бу парча 16 бобнинг охиридан жой олган ва Мактубнинг якуни ҳисобланади, аммо рус тилидаги таржимада ушбу оятлар 14 бобнинг охирида 24-26 оятлар сифатида таржима қилинган).
“Мен баён қилаётган Хушхабарга, яъни Исо Масиҳнинг Хушхабарига биноан сизларни имонда собит қадам қилишга қодир бўлган Худога ҳамду санолар бўлсин! Бу Хушхабар қадимдан сир тутилган эди, энди эса у очилди. Ҳа, бу сир ошкор қилинди ва пайғамбарларнинг битиклари орқали, Худонинг амри бўйича барча халқларга аён бўлди, токи улар ҳам имон орқали Худога итоаткор бўлсинлар. Донолик соҳиби бўлган ягона Худога Исо Масиҳ орқали то абад шон-шарафлар бўлсин! Омин!”.
а. “собит қадам қилишга қодир”. Римликларга ва ҳар бир жамоатга тўқнаш келишга тўғри келадиган хавф-хатарларни ҳисобга олган ҳолда, Павлуснинг “сизларни имонда собит қадам қилишга қодир бўлган Худога ҳамду санолар бўлсин” деган сўзларни жуда ўринли янграмоқда. Бундан ташқари, Павлус бу нарса “Хушхабар орқали…яъни Исо Масиҳнинг Хушхабарига биноан” амалга ошишини ҳам билади.
б.“бу Хушхабар қадимдан сир тутилган эди, энди эса у очилди”. Павлус Исо Масиҳ орқали бўлган бутун нажот топиш жараёнини назарда тутмоқда. Азалда ҳам Худованд Ўз режасини қисман башоратлар орқали эълон қилган бўлсада, тўлиқ ҳолда ушбу режаси Худованд Исо орқали намоён қилди.
1) Энди эса, Хушхабар орқали сир тутилган нарса очилганидан сўнг, “ Худованд барча халқларни имон орқали Унга итоаткор бўлишга” даъват этмоқда.
в. “донолик соҳиби бўлган ягона Худога Исо Масиҳ орқали то абад шон-шарафлар бўлсин!”. Ушбу якуний сўзларда, Павлус Худованд режасининг донолиги ва бу донолик инсоний тушунчадан юқори эканлиги ҳақида фикр юритмоқда. Бундай режани тузиш бирор бир инсоннинг ҳаттоки ҳаёлига ҳам келмаган бўларди; ушбу режанинг донолиги ва шуҳрати барча одамларга кўриниб турибди.
1) Агарда Римликларга ёзилган мактубда бирор нарса бошидан охиригача намоён бўлган бўлса, бу айнан Павлус хушхабарлик ваъзида воизлик қилган Худованд режасининг улуғворлиги ва шуҳратидир. Мактубининг охирида, Павлус Худовандни Хушхабари учун улуғлаётганлиги ажабланарли эмас.
2) Павлус томонидан ваъз қилинган Хушхабар, Исо Масиҳнинг Шахси ва жасорати орқали улуғланишни танлаган Худовандни кўрсатади ва Унга “то абад шон-шарафлар бўлсин!”.
©1996–present The Enduring Word Bible Commentary by David Guzik – ewm@enduringword.com