Ваҳий, 9 боб.
Бешинчи ва олтинчи карнайлар
А. Бечинчи карнай янграганида, чигирткалар – яъни жаҳаннам қаъридаги жинлар пайдо бўлмоқда.
1. 1оят. Осмондан ерга тушган юлдуз.
«Бешинчи фаришта карнайини чалди. Шунда мен осмондан ерга тушган бир юлдузни кўрдим. Унга жаҳаннам қаърининг калити берилган эди».
а. «Бешинчи фаришта карнайини чалди». Бешинчи фаришта карнай чалмоқда. Бундан олдин биз еттита муҳрни кўрдик, бу муҳрлар ортидан хронологик тартибда бўлмасада, мавзуга ҳос тартибда давом этган етти карнайни кузатдик. Улар таҳминан бир ҳил тарзда ташкил этилган.
1) Бирламчи тўртта муҳр ва карнайларда, Ерга қарши йўналтирилган ҳукм акс эттирилган. Бирламчи тўртта муҳр – «тўртта суворий», ўзи билан бирга Ер юзи аҳолисига зулум, уруш, очарчилик ва ўлимни олиб келди. Бирламчи тўртта карнай эса экологик фалокатни – яъни ўсимликлар, денгизлар, чучук сув манбаълари ва самовий жисмларнинг ҳалокатини эълон этди.
2) Охирги учта муҳр бизнинг диққатимизни осмонда содир бўлаётган нарсаларга: шаҳидларнинг фарёдига, космоснинг бузилишига ва етти карнайнинг кириш қисмига қаратди. Кейинги учта карнай бўлса бизнинг диққатимизни дўзаҳга, яъни ундаги шайтоний мавжудотларга қаратади.
б. «унда мен осмондан ерга тушган бир юлдузни кўрдим». Мантдан яққол кўриниб турганидек, бу юлдуз самовий жисм эмас, қандайдир «шахсдир» (калит берилди). Жумладаги «тушган» деган феъл шакли, унинг ерга йиқилиб бўлганлигини кўрсатади.
1) Бу юлдуз ким бўлди экан? Бу борада турли хил таҳминлар қилинган: Нерон, йиқилган фаришта, ёвуз руҳ, иблис, Худонинг Каломи, эзгулик фариштаси ва ҳаттоки Исонинг Ўзи деган таҳминлар ҳам бўлган.
2) Матндан келиб чиққан ҳолда бу юлдуз – қандайдир фаришта эканлигини таҳмин қилиш мумкин; унинг ёвуз ёки яхшилигини, унинг Ваҳий 9 боб 11оятдаги «жаҳаннам қаъриси фариштаси» билан бўлган боғлиқлигини кўрсатади. Агар 1- ва 11- оятлардаги фаришта битта шахс бўлса, демак бу фаришта ёвуз фаришта, эҳтимол иблиснинг ўзи. Агар 1- ва 11- оятларда ҳар хил фаришталар ҳақида айтилган бўлса, унда 1- оятда биз яхши фариштани, Худо томонидан ҳукмни амалга ошириш учун жаҳаннам қаърисини очишга юборилган фариштани кўраётган бўлишимиз мумкин.
в. «Унга жаҳаннам қаърининг калити берилган эди». Бу юлдузнинг осмондан ерга тушганлиги ҳақидаги далил, унинг шайтон ёки юқори даражали бошқа бир ёвуз руҳ эканлиги ҳақидаги фикрларнинг пайдо бўлишига сабаб бўлмоқда. Аммо «жаҳаннам қаъриси калити берилганлиги» ҳақидаги жумла, бу юлдуз иблис эмас деб ўйлашга бизни мажбур қилмоқда. Чунки иблиснинг «жаҳаннам ҳукмдори» эканлиги ҳақидаги ғоянинг ўзи бутун Каломга зид ва бегонадир. У жаҳаннам қурбони бўлади, ҳукмдори эмас.
1) Шу билан бир қаторда кўриб турганимиздек, бу калит унга маълум бир вақтда, маълум бир мақсадда, Худонинг кейинги режаларини амалга ошириш учун берилди. Бу фаришта – яхши ёки ёвуз бўлишидан қатъий назар, ўзи ҳаттоки буни истамаётган бўлсада, Худонинг иродасини амалга ошириш учун хизмат қилмоқда.
г. «Жаханнам қаъриси» қаерда жойлашган? Энг аниқ жавоб бу Ернинг маркази, чунки у ерда ҳеч қандай «тублик» йўқ десак ҳам бўлади. Ҳар ҳолда, баъзилар, ушбу «қудуқнинг тубсизлиги» – бу шунчаки тимсол деб ҳисоблашади.
1) Abyssos– баъзи жинлар учун қамоқхона (Луқо 8:31, 2-Бутрус 2:4, Яҳудо 6оят). Эҳтимол, айнан шу жой ўша жаҳаннам қаъриси бўлса керак. Умумий маънода бу жойни яна ўликлар диёри деб аташади, Гадесга ўхшаган жой.
д. Ваҳий 9:1 –Каломни талқин қилиш жараёнидаги ортиқча спиритуализатсиянинг ажойиб намунаси. Баъзи изоҳчилар юлдуз бу – Худонинг Каломи, қаъри (тубсизлик) эса инсоннинг табиати деб айтишади. Бундан эса қуйидаги руҳий хулосани келтириб чиқаришади: агар инсон Хушхабарни рад этса, турли хил даҳшатли нарсалар озодликка чиқарилади. Бундай ғоя оятнинг оддий маъносидан жуда узоқдир.
2. 2-6 оятлар Жаҳаннам қаърисидан чиққан чигиртка
«У жаҳаннам қаърини очди. Улкан ўчоқдан чиқаётгандай, жаҳаннам қаъридан тутун бурқираб чиқди. Бу тутундан қуёш ва ҳаво қоронғилашиб кетди. Тутундан чигирткалар чиқиб, ер юзига тарқалди. Уларга ердаги чаёнларнинг кучига ўхшаш бир куч берилган эди. Чигирткаларга: “Ер юзидаги ўт–ўланларга, биронта ўсимлик ёки дарахтга тегманглар”, деб айтилган эди. Улар фақат пешаналарида Худонинг муҳри бўлмаган одамларга зарар етказишлари мумкин эди. Одамларни ўлдириш чигирткаларга ман этилганди. Улар одамларга беш ой давомида азоб беришлари керак эди. Бу азоб чаён чаққандаги азобга ўхшарди. Ўша беш ой давомида одамлар ўлим излайдилар, аммо тополмайдилар. Ўлимни орзу қиладилар, аммо ўлим улардан қочади».
а. «Тутундан чигирткалар чиқиб, ер юзига тарқалди». Кўриниб турганидек бу табиатда учрайдиган чигиртка эмас. Бу чигирткалар ўсимликларга эмас, чаёнларга ўхшаб одамларга ҳужум қилади. Бу мавжудотлар – «Ер юзига бостириб келган иблис қўшинларининг кўзга кўринадиган вакилларидирлар» (Уолвурд)
1) Бу ердаги ғоя жуда оддий: Худо ҳукмларидан бири, Унинг асрда бўлган иблис қўшинларига, Ер юзига ҳалокатли чикирткалар тўдаси сифатида ҳужум қилишларига йўл қўйиб беришидир. Булар баъзилар айтгандек бидъатчилар, мусулмонлар, турклар, сартлар, иезуитлар, роҳиблар ёки протестантлар эмас!
б. «Пешонасида Худонинг муҳрига эга бўлганлар» (144 000 киши ёки бундан ҳам кўпроқ одамлар) ҳимоя остида бўлишади, барча қолганлар эса – йўқ. Бу ҳукмдан қочиб қутулишнинг имкони йўқ.
в. «Одамларни ўлдириш чигирткаларга ман этилганди. Улар одамлар- га беш ой давомида азоб беришлари керак эди». Уларнинг максади ва фаолият вакти Худо томонидан аник белгиланган ва Унинг бошкаруви остида; ушбу жазодан мақсад инсонларни тавбага келтиришдир (Вахий 9: 20-21).
г. «Ўша беш ой давомида одамлар ўлим излайдилар, аммо тополмайдилар. Ўлимни орзу қиладилар, аммо ўлим улардан қочади». Ушбу қийноқлардан азоб чекаётганларга ўлим ҳалослик бера олмайди. Бу мавжудотларнинг одамлар устидан устуворлиги чаёнларнинг устуворлигига ўхшайди, чаённинг чақиши жуда оғриқли бўлсада, кам ҳолатларда ўлим билан якунланади.
1) «одамлар ўлим излайдилар». Оғир қийноқларни бошидан кечираётган бу инсонлар, худди Ҳаворий Павлус сингари (Филипликларга 1:21-23) ўлишни исташади, фақат бу инсонлар Павлусдан фарқли ўлароқ ўлимни бошқа сабабдан исташади. Павлус учун ўлим абадий баракотларга етиш йўлидаги поғонадай бўлган, бу одамлар учун эса ўлим – ердаги азобларнинг тоғорасидан жаҳаннамнинг абадий оловига сакрашдай бўлади.
2) «Ўлим бу қутилишнинг ягона йўли» деган ғоянинг ўзи – шайтоннинг алдовидир. Колорадо штатидаги Литтлтон шаҳридан келиб чиққан қотиллар, мактабга ҳужум уюштиришдан олдин ўз уйларида қўрқинчли видеони тасвирга туширганлар. Эрик Харрис ва Дилан Клиболд қилмоқчи бўлган ишларининг сабаби нимада эканлигини тан олиб тасмага ёзиб қолдирганлар. Қотиллик содир бўлган куннинг ерта тонгида қилинган видеонинг охирги қисмида, Харрис ва Клиболд, ўзларининг «кичгинагина Ҳукм кунларига» тайёр эканликларини такрорлаган ҳолда, устки кийимларини кийишади. Кейин Клиболд ҳавотирли юз билан ота-онасига мурожаат қилган ҳолда улар билан хайрлашади. Охирида эса у шундай дейди: «Бу ҳаёт менга унчалик ҳам ёқмас эди. Шунчаки шуни нарсани билингларки, мен ердан кўра яхшироқ бўлган жойга боряпман». Даҳшатли қотилликларни содир қиладиган куним, мен ер юзидан кўра яхшироқ жойга бораман деб ўйлаш қандай фожиали ёлғон! Эрик Харрис ва Дилан Клиболд учун ўлимда ҳеч қандай муаммодан чиқиш йўли бўлмаган. Муаммодан чиқиш йўли – гуноҳдан қочиб бугунги куннинг ўзида тавба қилиш ва Худо томонидан қайта тикланишдир.
3. 7-10 оятлар. Чигиртканинг ташқи кўриниши.
«Чигирткаларнинг кўриниши жангга шайланган отларга ўхшар эди. Уларнинг бошида олтин тожга ўхшаган нарсалар бор, юзлари эса одамсимон эди. Сочлари аёлларнинг сочига, тишлари эса арслон тишига ўхшар эди. Кўкраклари темир совутдай эди. Қанотларининг товуши эса урушга елиб бораётган тумонат жанг араваларининг тову- шини эслатарди. Чаёнларникига ўхшаш думлари ва нишлари бор эди. Инсонларга беш ой давомида зарар етказиш учун олган куч–қудрати ўша думларида эди».
а. «Чигирткаларнинг кўриниши жангга шайланган отларга ўхшар эди». Бу оддий чигирткаларнинг тасвири (майли шеърий бўлсин) эканлигини кўрсатиш йўлида кўп уринишлар бўлган. Бироқ, бундай ёндошув яққол кўриниб турган жинлар билан боғлиқликни назардан четда қолдиради.
1) Агар улар оддий чигиртка эмас, чигирткага ўхшаб атрофдаги ҳамма нарсаларни ковлаб йўқ қиладиган ёвуз руҳлар бўлса, нимага Худо уларни «чигиртка» деб атамоқда? Бунинг сабабларидан бири, чигиртка ҳар доим Худо ҳукмининг амалдаги кучи бўлганлиги деб ўйлайман. Улар Эски Аҳдда ҳар доим жазо сифатида пайдо бўлишган – Чиқиш 10:4-14, Қонунлар 28:38, 3 Шоҳлар 8:37, 2 Солномалар 7:1, Йўэл 1:4, Амос 4:9.
б. «Чигирткаларнинг кўриниши.. .отларга ўхшар эди… бошида олтин тожга ўхшаган нарсалар бор, юзлари эса одамсимон эди. Сочлари аёлларнинг сочига, тишлари эса арслон тишига ўхшар эди». Такроран ишлатилаётган «дай, яъни ўхшар эди» деган сўз ва унинг синонимлари, бу ерда том маънода ифодаланган тасвирни эмас, бошқа бир нарсани кўраётганимизни англатади. Берилган ушбу тасвирдан келиб чиқадиган умумий таассурот – ғайриоддий ва ҳайратомус шавқатсизлик.
1) Чигиртка, «Дажжолнинг ҳарбий вертолётларига» ўхшаш бир нарса бўлиши ҳақидаги таҳминлар жуда қизиқ, аммо бу тасвирнинг барча тафсилотларига тўғри келмайдиган ғоя.
2) «Биргина, қабул килиб бўладиган хулоса қуйидагича бўлса керак: ушбу мавжудотларнинг кўп асрлардан буён хоҳлаб келаётган истакларини яъни ўзларининг шахсий таналарига эга бўлиш ниятларини амалга оширган ҳолда, Худо улар учун ташқи кўриниши ичидаги жинларга мос келадиган таналарни яратган кўринади» (Г. Моррис)
3) «Чигиртка кимнинг ёки ниманинг тимсоли эканлигига аниқ жавоб топиш жуда қийин. Фақатгина шу нарса бизга маълумки: охирзамон олдидан барча нопок инсонлар ёвуз руҳларнинг мисли кўрилмас ҳужумининг қурбонларига айланадилар. Айнан нима содир бўлиши биз учун мавҳумлигича қолмоқда ва бу нарса ҳақида содир бўлгандан кейингина билишимиз мумкин» (Моррис)
4. 11оят. Чигиртка бошлиғи.
«Уларга жаҳаннам қаърининг фариштаси ҳукмронлик қиларди. Бу фариштанинг оти ибронийчада Абаддўн, юнончада Аполлион, яъни “ҳалок қилувчи” демакдир».
а. «Уларга жаҳаннам қаърининг фариштаси ҳукмронлик қиларди». Бу маҳлуқлар биз кўришга ўрганиб қолган чигирткалар эмаслиги ҳақидаги яна бир кўрсатма. Муқаддас Каломда айтилишича, табиатда чигирткалар устида уларнинг подшоси ёки раҳбари йўқ, бу мавжудотларда эса бор. Ҳикматлар 30:27 оятда шундай ёзилган: «Чигирткаларнинг сардори йўқлекин барчаси ҳамжиҳат юриш қилади».
б. «Бу фариштанинг оти ибронийчада Абаддўн». Бу подшоҳнинг номи бор. Абаддун ёки Аполлион – бу исмларнинг ҳар иккаласи ҳам ҳалокат ёки қийноклар деган маънони англатади.
в. «жаҳаннам қаърининг фариштаси». Бу маҳлуқ чигирткалар подшоси бўлганлиги ва номи Абаддунҳамда Аполлион бўлганлиги сабаб, бу шайтоннинг ўзи ёки юқори даражали иблис қўшинлари бошлиғи эканлиги аниқ.
5. 12оят. Энг ёмони ҳали олдинда.
«Биринчи ҳалокат ўтди, бундан кейин яна иккита ҳалокат бор».
Б. Олтинчи карнай – ҳалокат армияси.
1. 13оят. Қурбонгоҳдан келаётган овоз.
«Олтинчи фаришта карнайини чалди. Шунда мен Худо ҳузуридаги олтин қурбонгоҳнинг тўртта шохи томонидан келаётган бир овозни эшитдим».
а. «олтин қурбонгоҳнинг тўртта шохи томонидан келаётган бир овозни эшитдим». Исроилнинг чодири ва маъбадида олтин курбонгох ўзида Худо халкининг ибодатларини акс эттирган тутаткилар ёндириладиган жой булган.
б. олтин қурбонгоҳнинг тўртта шоҳи қурбонгоҳнинг бурчакларида жойлашган бўлган. Қурбонликларнинг қони эса ушбу шоҳларга сепилган. Ва Юҳанно айнан мана шу шоҳлардан келаётган овозни эшитган. Шундай килиб Юҳанно қайта ва қайта бизларни муҳим мавзуга қайтармоқда: Худо халқининг ибодати охирзамон драмасида катта аҳамиятга эга бўлади.
2. 14-15оятлар. Фаришталар ва уларнинг вазифалари.
«Бу овоз карнай тутган олтинчи фариштага шундай деди: “Буюк Фурот дарёси бўйида боғлаб қўйилган тўрт фариштани ечиб юбор! Бу тўртта фаришта ўша соат, ўша кун, ўша ой ва ўша йил учун сақлаб келинган эди. Улар инсониятнинг учдан бир қисмини қириб ташлаш учун бўшатилди».
а. «Буюк Фурот дарёси бўйида боғлаб қўйилган тўрт фариштани ечиб юбор». Бу тўртта фаришта Ваҳий 7:1 оятда айтилганлар билан боғлиқ бўлишлари зарур эмас. Бу тўртта фаришта айнан улар бўлишлари ҳам бўлмасликлари ҳам мумкин. Нима бўлишидан қатъий назар, Худо ҳукмининг бир қисми бўлиш учун улар маълум соат, кун, ой ва йил учун сақлаб келинганлар.
1) «тўрт фаришта ечиб юборилди». «Бугунги кунда иблиснинг кўпгина фа- ришталари озодликка чиқарилган, чунки улар биз кураш олиб бораётган ушбу асрнинг зулмат ҳукмдорларидирлар. Бироқ, юқори даражадаги қўрқинчли мав- жудотлар ҳали занжирбанддирлар» (Ньюэлл)
2) Изоҳчининг сўзларига қараганда улар «ёвуз» фаришталар. Балким, бу шун- дайдир, балким, бундай эмасдир. Лекин кўпроқ ростдан ҳам ёвуз руҳларга ўхшайди. Нима бўлган тақдирда ҳам, улар Худонинг мақсадини амалга ошириш учун хизмат қиладилар.
б. «Улар инсониятнинг учдан бир қисмини қириб ташлаш учун бўшатилди». Ушбу бобнинг бошида айтиб ўтилган жинларнинг чигирткасига, фақатгина инсонларни қийнаш буюрилган эди. Бу тўртта фаришта бўлса инсонларни оммавий қириб ташлаш қудратига эга.
1) Улар ўзига ҳос муайян фаолият соҳасига эга (инсониятнинг учдан бир қисми) бўлиб, ўз фаолиятларини Худо томонидан қатъий белгиланган аниқ вақтда амалга ошира оладилар. Улар Худонинг ҳукмини, Унинг Ўзи белгилаган вақтда амалга оширадилар.
в. «Буюк Фурот дарёси бўйида». Худо ҳукми фаришталарининг Фурот дарёси билан қандай боғлиқлиги бор? Фурот дарёси қадимги Бобилнинг диққатга сазовор жойи бўлган. Бу дарё Худо ваъда берганидек Исроил ерларининг чегараларини белгилаган (Ибтидо 15:17-21). Шу билан биргаликда Фурот,қадимги Рим империясининг чегараси бўлиб хизмат қилган ва Дажжолнинг ҳокимлиги вақтида яна шу вазифани бажаради.
1) Фурот дарёси биринчи гуноҳ билан (Ибтидо 2:10-14), биринчи қотиллик билан (Ибтидо 4:16), Худога қарши ташкил қилинган биринчи қўзғолон билан (Ибтидо 11:1-9) ҳамда биринчи ҳарбий тузум билан (Ибтидо 14:1) ва биринчи золим ҳукмдор билан боғлиқ (Ибтидо 10:8-10).
3. 16-19 оятлар. Тўртта фаришта бошчилигида ҳужумга отланаётган армиянинг тасвири.
«Улар икки юз миллионлик отлиқ қўшинни бошқаришарди, мен уларнинг сонини эшитдим. Мен кўрган ваҳийдаги отлар билан сувориларнинг кўриниши қуйидагича эди: сувориларнинг совутлари оловдай қизил, тўқ кўк ва олтингугуртдай сариқ рангда эди. Отларнинг боши арслон бошига ўхшар, оғизларидан олов, тутун ва олтингугурт отилиб чиқарди. Инсониятнинг учдан бир қисми шу уч балодан — олов, тутун ва олтингугуртдан ўлди. Отларнинг кучи ҳам оғзида, ҳам думларида эди. Уларнинг думлари илонларга ўхшарди. Бу илонлар одамларни чақиб, жароҳатларди».
а. «Улар икки юз миллионлик отлиқ қўшинни бошқаришарди». Икки юз миллион – бу тимсолий тилда айтилганми ёки том маънода? «Эҳтимол, бу миқдорни том маънода қабул қилиш керак эмасдир. Шунчаки, бу ерда сўз сон саноқсиз армия ҳақида юритилмоқда; шу пайтгача инсониятга маълум бўлган армияларнинг барчасидан кўра юқори ва кучли армия ҳақида айтилмоқда» (Хокинг).
б. «сувориларнинг совутлари оловдай қизил, тўқ кўк ва олтингугуртдай сариқ рангда эди. Отларнинг боши арслон бошига ўхшар, оғизларидан олов, тутун ва олтингугурт отилиб чиқарди». Берилган таъриф жуда ғалати. Бу ҳалокат, даҳшат ва иблис кучининг жуда зўр тасвиридир.
в. Бу ерда ғайриоддий мавжудотлар армияси ҳақида сўз юритилмоқда, деб таъкидлаш мумкинми? Бу инсонлардан иборат армиями ёки ёвуз руҳлар армияси?
1) Агар бу ерда, инсонлардан иборат армия ҳақида сўз юритилган бўлса, у ҳолда уларнинг эртак мисол тасвирланган ташқи кўринишлари замонавий, механизатсиялашган қурол-яроғларга тегишли бўлиши мумкин. Эҳтимол, Юҳанно шунчаки ўша замонда бор бўлган атама ва тимсоллари ишлатган ҳолда замонавий техникани тасвирлагандир, натижада эса қўрқинчли ва ғалати тасврлар келиб чиққан.
2) Бироқ, ҳеч ким ҳеч қачон бундай даражада инсонлардан ташкил топган армияни кўрган эмас. Иккинчи жаҳон уруши даврида курашган жангчиларнинг умумий сони (хар икки томондан) 70 миллион кишини ташкил қилган. 1965 йилда эса Хитой 200 миллион кишидан иборат армия ва милитсия ҳодимларига эга эканлигини эълон қилди, бироқ, бу нарса кўпчиликда шубҳа уйғотди. Ҳатто шу даражадаги катта армияни тўплаб, уни Ғарбга юбора олган тақдирда ҳам, бу армия ўз йўлида миллиард ёки ундан ҳам ортиқроқ одамларни – яъни инсониятнинг учдан бир кисмини қириб ташлай олишини (мумкин бўлсада) тасаввур қилиш қийин.
3) Шундай қилиб, бу Ерга бостириб келадиган иблиснинг иккиюз миллионлик армияси эканлиги борасидаги таҳмин, ҳақиқатга яқинроқ кўринади. Бундай таҳмин ушбу бобнинг бошида ёзилган чигиртқага ўхшаш бўлган ёвуз руҳларнинг армияси ҳақидаги ғояни тасдиқлайди.
4. 20-21оятлар. Инсонларнинг муносабати.
«Бу балолардан омон қолган инсонлар эса ўзлари ясаган бутларидан воз кечмадилар, жинларга сиғинишдан қайтмадилар. Кўрмайдиган, эшитмайдиган, юрмайдиган олтин, кумуш, бронза, тош ва ёғоч бутларга сажда қилавердилар. Қотилликларидан, иссиқ–совуқ қилишдан, фаҳш–зино ва ўғриликларидан қайтмадилар».
а. «Бу балолардан омон қолган инсонлар эса ўзлари ясаган бутларидан воз кечмадилар». Катта тассурот қолдирадиган ушбу «мўжиза ва ажойиботларга» қарамасдан, умуман олганда инсониятнинг тавба қилиш нияти йўқлигини кўрмоқдамиз.
б. «бутларидан воз кечмадилар, жинларга сиғинишдан қайтмадилар». Гўёки «дунёни сув боссада, ўрдакда не ғам» деган тамойилга амал қилишда давом этаётгандек, инсонлар тавба қилиш ўрнига, ўз бутларига сажда қилишда давом этмоқдалар. Улар – билибми ё билмайми – жинларга сажда қилишни давом эттиряптилар.
1) Зилзилага ўхшаш жиддий талофатлардан кейин ҳам, ҳаётнинг қандай тезлик билан яна ўз жойига қайтаётганлигини кузатиш жуда қизиқ. Биз Худонинг дарсларини, ҳаттоки ҳукм сифатида берилган дарсларини ҳам, афсуски осонлик билан ёддан чиқарамиз!
в. «Қотилликларидан, иссиқ–совуқ қилишдан, фаҳш–зино ва ўғриликларидан қайтмадилар». Бу гуноҳларнинг рўйхати – бизнинг асримизнинг қатъий айбловидир. Шубҳасиз, қотиллик ва сеҳргарлик (гиёҳванд моддаларини истеъмол қилиш билан тўғридан – тўғри боғлиқ) ҳамда зино ва ўғирлик каби иллатлар ҳам бизнинг давримизга хосдир.
© 2023 The Enduring Word Bible Commentary by David Guzik – ewm@enduringword.com