Ваҳий, 3- боб.
Исонинг жамоатларга йўллаган мактублари (давоми)
А. Исонинг Сардис жамоатига йўллаган мактуби.
1. 1-оят. а – Сардис шаҳрининг ҳусусиятлари.
«Сардисдаги имонлилар жамоатининг фариштасига ёз»
а. Исо Юҳаннога ваҳийни беришни бошлаган вақтида, Сардис шаҳри ўзининг ривожланиш чўққисини аллақачон босиб ўтган ва аста – секин таназзулга юз тута бошлаган пайти эди. Шунга қарамай, бу шаҳар, бир қанча муҳим савдо йўлларининг чорраҳасида жойлашган, ривожланган шаҳар эди. Замондошларнинг кўзида Сардис шаҳри ҳар доим пул билан – осон пул билан боғлиқ бўлган.
1) «Шуни эътиборга олиш жуда қизиқки, подшоҳ Крез даврида, Сардис шаҳри Кичик Асиядаги, танга ишлаб чиқарадиган биринчи шаҳарга айланган. Улар олтин ва кумуш қотишмасидан ясалган бўлиб, қўпол шаклга эга бўлган, бироқ айнан ўша тангалар бизга таниш бўлган банкнотларнинг асосчиси бўлган. Шундай қилиб, Сардисни замонавий пулларнинг беланчаги деб ҳисобласак ҳам бўлади» (Баркли).
б. Бундан ташқари Сардис ўзиниг қулайлиги ва ҳашамати билан кенг машҳур бўлган. Сардис бефарқлик ва аҳлоқсизлик бошпанаси сифатида обрўга эга бўлган, ушбу обрўга бу шаҳар муносиб бўлган. Шаҳарда, миллий аҳамиятга эга бўлган, «худоларнинг буюк онаси» бўлмиш Кибелга бағишланган маъбад мавжуд бўлган. Бугунги кунга қадар сақланган маъбад харобаларига қараганда, ушбу маъбад устунларининг баландлиги деярли 19 метр, кенглиги эса 2 метр бўлган. «Худоларнинг онаси» саналган ушбу маъбудага бўлган сажда, барча турдаги жинсий бузуқлик ва нопоклик билан боғлиқ бўлган.
в. «Енгил пул ва аҳлоқсизлик муҳити биргаликда, шаҳар аҳолиларига қулайлик ва завқ-шавқни яхши кўрувчилар деб ном чиқаришларига ёрдам берган. Ўзига хос ҳолда, шаҳар, унинг Сардис деган номи ҳаттоки бутпарастлар учун эътиборсизлик ва шармандалик ифодаси бўлганлигини ифодалаб беради. Шаҳар аҳолилари ҳамма ерда ўзларининг ҳашамат ва завқ-шавқга бўлган севгилари ва эркин турмуш тарзлари билан машҳур бўлишган. Сардис чириб бораётган шаҳар бўлган» (Баркли).
1) Ушбу бефарқлик, интизом ва фидоийликнинг йўқлиги, кўп маротаба тарих давомида шаҳар тақдирини белгилаган. Юнон тарихчиси Геродот, Сардис шаҳрининг подшоҳ Кир даврида қулагани ҳақида ёзган. Кир Сардис шахрига келганида, унинг ажойиб жойда жойлашганлигини ва мудофаа учун мустаҳкамланган шаҳар эканлигини кўрган. Шаҳарни ҳар томондан ўраб олган тик текис деворлар орқали кўтарилишнинг иложи йўқдай бўлган. Шунинг учун подшоҳ шаҳарга кириш имкониятини топган армия жангчисига мукофот эълон қилган. Жангчилардан бири диққат билан ушбу масалани кўриб чиққан. Кунлардан бир кун ушбу жангчи, девор қўриқчиларидан бири дубулғасини девордан пастга тушириб юборганлигини кўриб қолади ва уни кузатиб, қўриқчи дубулғасини олиш мақсадида яширин йўлак орқали пастга тушганини кўради. Кирнинг жангчиси ўша йўлакни белгилаб қўйиб, ўша туннинг ўзидаёқ кичик гуруҳ аскарларини йўлак олдига олиб келади. Аскарлар осонлик билан девор йуқорисига кўтарилишади ва у ерда қўриқчилар йўқлигини кўришади. Сардис шаҳрининг аскарлари ўзларининг табиий ҳимояларига шу даражада ишонишганки, кечки қўриқчиларнинг ҳожати йўқ деб ҳисоблашган, шунинг учун ҳам шаҳарни эгаллаб олиш ҳеч қандай қийинчиликни ташкил қилмаган.Шу нарса қизиқки, 200 йил ўтиб, Сардис шаҳрига Буюк Антиох (учинчи) ҳужум қилганида, худди шундай бўлиб ўтган воқеа яна бир бор такрорланган: қўриқчиларсиз бўлган шаҳарни осонлик билан қўлга киритган.
2. 1-оят.б. Исо Сардисдаги жамоатга бўлган мурожаатида Ўзини тасвирлаб бермоқда.
«Худога хизмат қиладиган етти руҳни Бошқарувчи, қўлида етти юлдузни Тутгувчи шундай демоқда»
а. Ўзини тасвирлаб туриб, Исо – Хўжайин ва барча ҳокимиятга эга руҳий кучлар устидан Ҳукмдор эканлигига урғу бермоқда. Бу ҳақида такроран ишлатилган етти санаси айтмоқда, чунки Муқаддас Каломда етти санаси тўлиқликни, якунликни англатади. Шунинг учун ҳам Исо қўлида Худо Руҳини ва бутун жамоатни тўлиқлигини тутиб турибди дейиш мумкин.
б. «Худога хизмат қиладиган етти руҳни Бошқарувчи». Худо Руҳининг бутун тўлиқлиги Исо Масиҳда мужассамдир, айнан У жамоатга Муқаддас Руҳни бутун тўлиқлигича бера олади.
в. «қўлида етти юлдузни Тутгувчи». Бутун жамоат Исонинг қўлида. Етти юлдуз еттита жамоатни англатишини биламиз – Исонинг Ўзи бу ҳақида Ваҳий 1:20 оятда айтиб ўтган: «етти юлдуз — етти жамоатнинг фаришталарини…билдиради». Ўзининг ҳар бир мактубида, «етти жамоатнинг фаришталарига» мурожаат қила туриб, Исо биргина маълум бир инсонга эмас, аксинча битта шахсга мурожаат қила туриб, У Ўзининг бутун жамоатига юзланган.
3. 1-оят.в. Сардисдаги имонлилар тўғрисида Исонинг биладиганлари.
«сенинг ишларингни биламан. Сени тирик дейишади, аммо ўликсан».
а. «сенинг ишларингни биламан».Исо бошқа жамоатларга айтган гапларини, Сардис жамоатига ҳам айтмоқда. Исодан ҳеч нарса яширин эмас: У, жамоат қандайлигини ва унинг ишлари қанақа эканлигини билади.
б. «сени тирик дейишади». Исо, Сардисдаги жамоат гуллаб яшнаётган ва тирик жамоат деган обрўга эга эканлигини билган. Агар сиз Сардис жамоатини кўра олганингизда, жамоат ҳаётга ва жўшқин энергияга эга деган қарорга келган бўлардингиз. Ушбу жамоат, Сардис шаҳрига ўхшаб, тирик ва ободдай кўринган.
1) «Биз Сардисдаги жамоатни қулаш арафисада бўлган жамоатдай: яъни жамоат биносини харобадай, чўпонни эса ўз ўрнини ташлаб кетишга тайёр чўпондай, жамоат аъзоларини эса ҳар томонга қараб қочиб кетишга тайёрдай тасаввур қилишимиз керак эмас. Аксинча, бу жамоат фаол жамоат бўлган: ҳар кунлик йиғинлар, оқсоқоллар кенгаши йиғинлари, мураккаб ички тузум, ташқи хизматлар ва жамият билан ўрнатилган алоқалар; хуллас ушбу жамоатда,ҳар доим нимадир содир бўлиб турган. Чунки жамоат тирик, фаол, уйғоқ жамоат деган номга эга бўлган».
4. 1-оят.г. Исонинг сардисдаги жамоатга нисбатан қаршилиги нимада.
«аммо ўликсан».
а. «ўлик». Жамоат тирик деб ном чиқарганлигига қарамай, Исо уларни аслида қандай бўлсалар, шундайликларича кўрган. «Аммо ўликсан» деган жумла, обрў ёки ном, феъл – атвордаги ҳақиқий руҳийликнинг кафолати эмаслигини билдиради. Ташқи томондан қанчалик яхши кўринишмасин, Исо уларнинг ҳақиқий ички моҳиятларини кўрган.
б. «Ўлик» сўзи, кураш ҳам, қувғин ҳам, жанг ҳам бўлмаганлигини англатади. Сардисдаги жамоат шунчаки руҳий курашда бой бериш арафасида бўлмаган. Ўлик тана бу бой бериб бўлган танадир, у учун кураш якунига етиб бўлган. Исо Ўзининг Сардисга бўлган мактубида жамоатни ёлғон таълимотлар ёки қувғинлар орасида мустаҳкам туришга илҳомлатираётгани йўқ; сабаби. балким ушбу жамоатга бу нарсалар таҳдид солмай қўйганлигидир. Ўлик бўлганлиги сабаб, ушбу жамоат иблисга ҳеч қандай хафв сола олмаган, шу сабаб шайтонда бу жамоатга ҳужум қилиш учун бирор бир сабаб бўлмаган.
1) Сардис – «безарар масиҳийликнинг мукаммал намунаси» (Кэйрд). Жамоатнинг муаммоси жанжалга сабаб бўладиган яққол маълум нопокликда эмас, яширин ўликликда бўлган. Ташки кўринишдан улар тирикдай кўринишган, аммо ички моҳиятдан қараганда улар ўлик бўлишган.
2) «Сардисдаги жамоатда тинчлик ва хотиржамлик ҳукм сурган, бироқ бу ўлимга олиб борадиган тинчлик ва хотиржамлик бўлган» (Баркли).
5. 2-4 оятлар. Сардисдаги жамоатга Исо нима қилишни буюрмоқда.
«Сенинг ишларинг Худойим назарида тугал эмаслигини билдим. Уйғон! Жамоатинг нобуд бўлмоқда. Имонини сақлаб қолганларга қўшилиб, жамоатингни мустаҳкамла. Нимани эшитиб ўрганган бўлсанг эслагин. Ўшаларга риоя қилгин. Гуноҳларингдан тавба этгин. Агар уйғонмасанг, Мен устингга ўғридай бостириб келаман. Сен эса қайси соатда келишимни билмайсан. Бироқ Сардисда ўз кийимларини булғамаган бир неча одамларинг қолган. Улар Мен билан бирга оқ кийимда юрадилар, улар бунга лойиқдирлар»
а. «Уйғон». Исонинг энг биринчи маслаҳати қуйидагидан иборат; жамоат нимага эга бўлса, ўшани ўрганиб чиқиши, ҳимоялаши ва тузатиши керак. «Имонини сақлаб қолганларга» деган ибора, Сардисдаги жамоат аҳволи жуда ёмон бўлганлигига қарамай, ҳали умидсиз даражага етиб келмаганлигини англатади. Руҳий маънода ҳали тузатиш имкони бўлган баъзи бир нарсалар мавжуд бўлган. Исонинг таслим бўлиш нияти йўқ, жамоат оғир аҳволга келиб қолганлигига қарамай (нобуд бўлмоқда), баъзи бир нарсаларни тузатишга ҳали вақт бор.
1) Сардис шаҳри ўз тарихи давомида икки марта осонлик билан босиб олинган. Узоқ муддатли қамал сабаб,ҳолдан тойганликлари боис қуролларини топширишларига тўғри келган аскарлар сабаб шаҳар қўлга кирилган эмас; шахарни, Сардисдагилар ҳаддан зиёд ўзларига ишончлари комил бўлганлиги сабаб осонликча босиб олишган, улар шу даражада ўзларига ишонишганки, ҳаттоки хушёрликни бир четга суриб қўйишган. Сардис шаҳридаги жамоатнинг руҳий ҳолати, ушбу шаҳарнинг тарих давоми шаклланган ҳусусиятларини ўзида ойнадай акс эттирмоқда.
б. «Сенинг ишларинг Худойим назарида тугал эмаслигини билдим». Бу ерда, жамоат ҳаракатсиз турмаганлигига қарамай, уларнинг ишлари Худонинг стандардларига тўғри келмаганлиги ҳақида айтиб ўтилмоқда. Худо учун қандайдир иш қилишнинг ўзи етарли эмас, чунки бизнинг истакларимиз ва мақсадларимизга нисбатан Худонинг аниқ талаблари мавжуд. Биз ўз ишларимизни шундай юрак ва шундай ҳолатда қилишимиз керакки, токи улар Худонинг кўзида мукаммал бўлсин.
1) «Сенинг ишларинг Худойим назарида тугал эмаслигини билдим» деган жумла тўғрисида Адам Кларк шундай дейди: «улар ҳар хил турдаги вазифаларни ўз зиммаларига олганлару, лекин ҳеч қачон ҳеч бир ишни керакли тарзда бажармаганлар. Улар такрор ва такрор қандайдир янги ишларни бошлашгану, бирок ҳеч қачон ҳеч бир ишни охорига етқазишмаган».
в. «Нимани эшитиб ўрганган бўлсанг эслагин. Ўшаларга риоя қилгин. Гуноҳларингдан тавба этгин». Улар илк бор Худо Каломидан нимани эшитганларини ва ўрганганларини эслашлари, Хушхабар ва Ҳаворийлар таълимотига, ҳаётларида энг юқори ўринни эгаллаган ҳокимиятга қарагандай қараб, гуноҳларида тавба қилишлари ва Муқаддас Каломга риоя қилишлари керак бўлган.
1) 1- Салоникаликлар 2:13 оятда Ҳаворий Павлус, имонлилар айнан нимани эслашлари керак бўлганлиги ҳақида ёзган: «Биз тинмай Худога шукур қилишимизнинг сабаби ҳам шудир. Биздан Худонинг каломини эшитганингизда, буни инсон сўзи сифатида эмас, балки Худонинг каломи сифатида қабул қилдингиз. Бу калом ҳақиқатан Худонинг каломидир. Сиз, имонлиларда бу калом ўз таъсирини кўрсатяпти».
г. «Агар уйғонмасанг, Мен устингга ўғридай бостириб келаман». Исо, уйғонишдан бош тортганлар қандай хафвга дучор бўлишлари мумкинлиги ҳақида огоҳлантирмоқда. Агар улар Исонинг «уйғон» деб бераётган буйруғига эътиборсизлик қилсалар, Исонинг Ўзи уларнинг устига ўғри мисол (ўғридай) кутилмаган пайтда бостириб келади.
1) «бостириб келаман». Исо қай тарзда бостириб келади? Эҳтимол, У тез орада бўладиган ҳукмни назарда тутгандир. Балким У жамоатнинг булутларга қараб кўтарилишини назарда тутгандир (1-Салоникаликлар 4: 16-17). Нимани назарда тутганидан қатъий назар, Исо эълонсиз бирдан келиши мумкинлиги ҳақида айтмоқда, шу сабаб жамоат учун энг яхшиси уйғонишдир.
2) Уинстон Черчил, иккинчи жахон урушининг илк кунларида Буюк Қиролликда яшовчи халқга мурожаат қилиб, шундай деган: «Шуни сизларга айтиб ўтиб огоҳлантиришим керакки, хоинлик ва қўрқоқлик билан бир қаторда, бепарволик ва ҳаракатсизликка олиб келадиган ҳаддан зиёд ўзига ишонишлик – уруш даврида содир бўлиши мумкин бўлган энг ёмон жиноятлардан биридир» (Тэйлор Банч берган изоҳдан парча).
д. «Бироқ Сардисда ўз кийимларини булғамаган бир неча одамларинг қолган». Ҳаттоки ўлик имонлилар орасида Сардисда, бир неча одам бўлишига қарамай, ҳали ҳам содиқ имонлилар қолган. Пергамон (Ваҳий 2:14) ва Тиятира (Ваҳий 2:20) жамоатларида яхши инсонлар орасида бин нечта бўмағурлар бўлган; Садисдаги жамоатда эса аксинча бўмағурлар орасида бир нечта яхши инсонлар бўлган.
1) «Бироқ Сардисда». Бироқ деган сўз, жамоатда Раббимизга содиқ қолган бир қанча инсонлар – ҳайратланарли ҳодиса эканликларини англатади. Эҳтимол, бу сўз кенг донғи чалинган шаҳар контекстида кўриб чиқилаётганлиги сабаб ҳайратланарлидир: «бироқ» ҳаттоки нопокликка тўлиб тошган шундай шаҳарда ҳам, баъзи имонлилар уларнинг гуноҳий ишларига шерик бўлмаган тарзда, ўзларини пок сақлаб қола олганлар.
2) «ўз кийимларини булғамаган бир неча одамлар». Нима учун Исо бу ерда булғанмаган кийимлар ҳақида айтиб ўтмоқда? Ўша даврдаги бутпарастлар анъанасига кўра, ифлос кийимларда худоларга яқинлашиш мумкин бўлмаган. Бу анъанани Исога бўлган саждага қиёслаш мумкин, чунки У Ўз халқига оқ кийимларни берадиган Зотдир.
3) «Яланғочлик гуноҳнинг тимсоли бўлганидек, оқ кийим муқаддаслик тимсоли бўлиб хизмат қилади» (Пул)
е. «Улар Мен билан бирга оқ кийимда юрадилар». Исо, ушбу кийимларини бўлғамаганлар, У билан бирга юришларини ваъда қилмокда. Шунга ўхшаш дўстлик ва яқин муносабатлар тасвирини, Худога ҳамроҳ бўлиб яшаган Еноҳ тарихида кўришимиз мумкин: «…охири, ғойиб бўлиб қолди, чунки Худо уни олиб кетган эди» (Ибтидо 5:24).
1) Исо берадиган кийимлар албатта факат оқ рангли кийимлардир. Сардисдаги жамоат гуноҳ билан муросама қилиб яшаганлиги туфайли ўлик бўлган. Улар Исо берадиган оқкийимларни қабул қилиб, ўша кийимларда юришни бошлашлари керак эди. Рим маданиятида оқранг ғалаба ранги ҳисобланган, шундай экан имонлининг оқ кийими унинг Исодаги сўнгги ғалабасини англатади.
2) «Мен билан бирга…юрадилар». Бу Исонинг Ўз издошларига берадиган энг юқори мукофотидир. Сардисдаги, ўз халқининг гуноҳларида ва уларнинг гуноҳ билан муросималарида иштирок этишни рад этган имонлилар, мукофот тарзида Исо билан янада яқинроқ, шахсий муносабатларга эга бўлишади. Бундай мукофот – жазо олдидаги қўрқувдан ёки гуноҳнинг ҳисоб китобидан кўра кучлироқ мотиватсиядир.
3) Кийимларини бўлғамаганлар Худо билан янада яқинроқ муносабатларга, шунга лойиқ бўлганликлари сабаб эмас, улар бу яқин муносабатларни ҳамма нарсадан кўра кўпроқ хоҳлаганликлари сабаб эга бўладилар. Худо бундай инсонларни мукофатлашини ваъда қилган: «Покдил бўлганлар бахтлидир,чунки улар Худони кўрадилар» (Матто 5:8).
4) Жамоатнинг ичида бўла туриб, унинг бир қисмига айланмаганлар билан, аслида ўлик бўла туриб ўзини тирик деб ўйлаётганлар билан нима қилиш керак? Жар солиб катта гапирадиганлар, аслида эса ҳеч нарсага эга бўлмаганлар билан нима қилиш керак? Факат ташқи кўринишидан диндордай кўринадиган, ичида эса гина-қудрат, қаҳру – ғазабга тўла бўлганлар билан нима бўлади? Бу саволларга Кальвиннинг сўзлари билан жавоб берамиз: «Улар қора кийимларда юрмоқлари лозим, чунки бошқасига нолойиқдирлар». «Улар, Худо берадиган ҳалокат ранги – қора рангли кийимларда юрмоқлари лозим. Улар, зулмат ва умидсиз ғамнинг – қора кийимларида юрмоқлари лозим. Улар азобнинг мисли кўрилмаган қора кийимларида юрмоқлари лозим. Улар қора кийимларда – лаънатнинг зулматида юрмоқлари керак. Улар абадулабад қора кийимларда юрмоқлари лозим чунки ўзгасига муносиб эмаслар» (Сперджен).
6. 5-оят. Унвон ваъдаси.
«Ғолиб келганлар улар сингари, шундай оқ кийим киядилар. Мен уларнинг номларини ҳаёт китобидан ўчирмайман, Отам Худо ва Унинг фаришталари олдида номларини тан оламан».
а. «Ғолиб келганлар улар сингари, шундай оқ кийим киядилар». Исо ғалабадорларни, кийимларини булғамаган ўша бир нечта инсонлар билан қиёсламоқда (Ваҳий 3:4). Бу ғалабадорлар Исо берадиган оқ кийимларда юришади.
1) Яхши деб ном чиқарган, бироқ, қилаётган ишлари мукаммал бўлмаган бир туда ўлик оломон билан Худога маъқул бўлган бир қанча инсонлар орасидаги фарқ покликда ва покликка асосланган Исо билан бўлган яқин муносабатдадир. Сардисдаги кўпчилик имонлиларнинг ташқи томондангина руҳий кўринганликлари ва аслида ўлик бўлганликларининг сабаби тўғридан тўғри уларнинг нопок ҳаёт тарзлари ва гуноҳга ҳамда атрофларидаги нопокликка кўз юмганликлари билан боғлиқ. Уларнинг ҳаётига биринчи бўлиб ўлим келганми ёки нопоклик – айтиш қийин, бироқ уларнинг ҳар иккаласи ўзаро чамбарчас боғлиқдир.
2) Исо Ўзининг тўй зиёфати ҳақидаги масалида (Матто 22: 11-14) нима учун Худонинг поклик ва солиҳлик кийимини кийиш кераклигини тушунтириб берган. Ҳақиқий солиҳлик – мустақил тарзда ўзини ёпишга ҳаракат қилишдан кўра, Худо берадиган ёпинчиқни қабул қилишни ўзида мужассамлаштиради. Одам Ато ва Момо Ҳаво ўз гуноҳларини ёпишга ҳаракат қилишди (Ибтидо 3:21), бироқ Худонинг Ўзи улар учун ёпинчиқ тайёрлади ва бунинг учун қурбонлик келтиришига тўғри келди (Ибтидо 3:7).
б. «уларнинг номларини ҳаёт китобидан ўчирмайман» Ғалабадорларга қаратилган ушбу ваъда, уларга самовий фуқароликка тегишли эканликларига нисбатан ишончни бермоғи лозим. Қадимги давр анъаналарига асосан, ўлим ёки жиноий айблов, фуқаронинг номини шаҳарнинг «тириклар китобидан» – яъни руйҳатга олиш китобидан ўчириб ташлашга сабаб бўлиши мумкин бўлган.
1) «Қадимги даврда, шаҳарларда, барча фуқаролар киритилган руйҳатга олиш китоблари бўлган. Вафот этган кишининг нимони ўлимидан сўнг руйҳатдан ўчириб ташлашган. Ўлимдан қайта тирилган Масиҳ бизларга, агар номимиз осмон фуқаролари рўйҳатидан ўчирилишини истамасак, имонимиз оловини сақлаб қолишимиз кераклигини айтмоқда» (Баркли).
в. «уларнинг номларини ҳаёт китобидан ўчираман». Бу жумла инсон ўз нажотини йўқотиши мумкинлигини англатадими? Ёки кун келиб, исми ҳаёт китобида ёзилган, нажот топган инсон Худодан юз ўгириши ва ўшанда унинг номи ҳаёт китобидан ўчирилиб ташланиши мумкинлигини англатадими? Энг аввало Ваҳий 3:5 оятда келтирилган матнга эътибор қаратишимиз лозим. Диққат марказида ишончнинг комил бўлишлиги, шу сабаб исмлар баъзида ўчирилиб, баъзида яна қайтадан ёзилади деб ўйлашимиз керак эмас. Чунки гап бу ерда гўёки Исо осмонда қўлида ўчирғич тутиб ўтирганлиги ҳақида бораётгани йўқ. Бироқ, Калом, ҳаёт китоби ҳақида қандай фикрда эканлигини билишимиз лозим.
1) Ҳаёт китоби мавжуд бўлиб, у ҳукм кунида очилади ва ўрганилиб чиқилади. Бу – китобнинг дарҳақиқат борлигини ва унинг ўқилишини англатади
«Мен ўша улкан тахт олдида турган каттаю кичик ўликларни кўрдим. Китоблар очилди. Ҳаёт китоби деган бошқа бир китоб ҳам очилди. Ўликлар китобларда ёзилгани бўйича қилмишларига яраша ҳукм этилди» (Ваҳий 20:12).
2) Ҳаёт китоби мавжуд; у китоб бизларнинг ё жаннатга ё дўзаҳга боришимизни белгилайди. Бу эса ўз навбатида китобнинг муҳимлигини англатади.
«Исмлари ҳаёт китобида ёзилмаганларнинг ҳаммаси олов кўлига ташланди» (Ваҳий 20:15)
3) Ҳаёт китоби мавжуддир, ва унда бизнинг исмларимиз ёзилганлиги ҳақидаги фикр, бизларга қувонч олиб келмоғи лозим.
«Бироқ жинлар сизга бўйсунаётганидан хурсанд бўлманглар, балки номларингиз осмонда ёзилганидан хурсанд бўлинглар» (Луқо 10:20)
4) Ҳаёт китоби мавжуд; Муқаддас Каломда биз, исмлари ҳаёт китобидан ўчириладиган одамлар ҳақида беш маротаба ҳар хил оятларда ўқишимиз мумкин. Бу нарса эса ҳаёт китобидан номимиз ўчирилиши мумкинлиги ҳақидаги муҳим ҳақиқатни жиддий қабул қилишимиз кераклигини англатади. Балким ушбу жумла кўчма маънода ишлатилгандир, аслида эса исмлари ўчирилган инсонларнинг номлари ҳеч қачон ёзилмагандир. Аммо шундай бўлган тақдирда ҳам Раббимиз бу саволга жиддий ёндашишимизни истайди, чунки бизнинг орамизда, баъзиларнинг фикрича нажот топганга ўхшайдиган инсонлар бор, бироқ биз уларни жаннатда учратмаймиз.
«Мусо Эгамизнинг олдига қайтиб бориб, шундай деди:— Эвоҳ! Бу халқ оғир гуноҳ қилибди: ўзларига олтиндан худо ясабди. Аммо энди, уларнинг гуноҳини кечиргин, деб Сенга илтижо қиламан. Агар кечирмасанг, Ўзинг ёзган китобдан менинг номимни ўчириб ташлагин» (Чиқиш 32: 31-32)
«Шунда Эгамиз Мусога айтди: — Ким Менга қарши гуноҳ қилган бўлса, ўшанинг номини Ўзимнинг китобимдан ўчириб ташлайман» (Чиқиш 32:33)
«Номлари ҳаёт китобидан ўчирилсин,Солиҳлар билан ёнма–ён ёзилмасин» (Забур 68:29).
«Ғолиб келганлар улар сингари, шундай оқ кийим киядилар. Мен уларнинг номларини ҳаёт китобидан ўчирмайман, Отам Худо ва Унинг фаришталари олдида номларини тан оламан» (Ваҳий 3:5).
«Кимда–ким бу китобдаги башорат сўзларидан бирортасини чиқариб ташласа, Худо ҳам ўша кишини бу китобда ёзилган ҳаёт дарахтидан ва муқаддас шаҳардан бенасиб қилади» (Ваҳий 22:19).
5) Чарлз Темплтон деган инсоннинг тарихи, биз учун юқоридаги огоҳлантиришга нисбатан жиддий ёндашувнинг жуда яхши намунаси бўлиб хизмат қилади. Бир неча йил олдин бу инсон «Масиҳга тегишли ёшлар» деган ташкилотнинг шаклланишида жуда фаол иштирок этиб, ўзининг Исога бўлган хизмати орқали ўз миллатдошларига катта таъсир ўтказган. Кўпчилик, айнан жаноб Темплтон ташкил этган йиғинларда Масиҳни қабул қилишган; у Билли Грэм билан унинг бошланғич хизматлари пайтида ҳамкорлик қилган. Шунга қарамай у ўзининг Исога бўлган, Худога бўлган имонидан оммавий равишда юз ўгириб, ўзини атеист деб эълон қилган. Чарлз Темплтон ўзининг олдинги имонини тўлиқ рад этиб, илгари имонга келтирган инсонларини «қутқаришга» ҳаракат қилмоқда. Бу инсон ўзининг ҳозирги ҳолатида жаннатга кира олмаслиги кундай равшан. Унинг аслида нажот топган бўлганми ёки нажотини кейинчалик йўқотганми деган фикр устида кўп мулоҳаза юритиш мумкин, бироқ охир оқибат иккита хулоса келиб чиқмоқда. Биринчидан – у Худо билан доим бирга ҳаракат қилишда давом этиш нақадар муҳимлиги, Унга ишониш ва имон устида тинмай меҳнат қилиш кераклигининг нақадар муҳимлиги тўғрисида Муқаддас Калом айтиб ўтган огоҳлантиришларни жиддий қабул қилмаган.
6) Муқаддас Калом насабномасида иккита китоб эслатиб ўтилган:
·– Одам Атонинг насабномаси (Ибтидо 5:1)
·– Исо Масиҳнинг насабномаси (Матто 1:1)
Биз Одам Атодан туғилганлигимиз ҳақидаги далил, бизнинг исмларимиз ҳаёт китобида ёзилганлигидан гувоҳлик бермайди. Исо Масиҳдан – яъни юқоридан бўлган туғилиш эса исмларимиз ҳаёт китобида ёзилганлиги ҳақидабизга ишонч баҳшида этади.
г. «Отам Худо ва Унинг фаришталари олдида номларини тан оламан». Бу жуда хайратланарли ваъда. Бизда Исонинг номини эътироф этиб тан олиш истагининг бўлиши табиий ҳол, бироқ Унинг, бизнинг исмларимизни тан олишдан уялмаслиги жуда ажойибдир!
1) Биз учун Исони тан олиш жуда муҳим. Аммо У ҳам бизни тан олишини билиш муҳим ахамиятга эга.
7. 6-оят. Барча тинглаётганларга берилган умумий панду насиҳатлар.
«Кимнинг эшитар қулоғи бўлса, Руҳнинг жамоатларга айтаётган гапларини эшитсин».
а. «эшитсин». Руҳ Сардисдаги жамоатга айтган гапларини биз ҳаммамиз эшитишимиз керак. Уйқучан лоқайдлик ҳолатига тушиб қолиб, руҳий ўлим йўналиши томонга қараб силжиб бориш осон, айниқса инсон яхши обрўга эга бўлса. Шунга қарамай ўлик жамоат учун умид ҳар доим бор, чунки Исо ўликларни қандай тирилтиришни билади.
б. «Руҳнинг жамоатларга айтаётган гапларини». Сардис бизларга муваффақиятларимизга эҳтиёткорлик билан ёндашиш кераклигини ўргатмоқда. Сардис, аҳолиси енгил ҳаётга ўрганган бой шаҳар бўлган, аммо бундай ҳаётдан улар ўзларини йўқотиб, ҳаддан зиёд мулойим инсонларга айланишган. Бундан ташқари Сардис, бизларни, кучли томонларимизга қарамай, ҳар доим ҳушёр бўлишимиз кераклигига ўргатмоқда. Сардис шаҳри ўзини енгилмас деб ҳисоблар эди, аммо босиб олинди. Шунинг учун ҳам «мен ҳеч қачон бундай йўл тутмайман» деган ҳолатларимиздан хабардор бўлишимиз керак.
1) Буюк Қироллик фелдмаршали Монтгомери шундай деган: «Бир дона инсон қолганларнинг жангда мағлубиятга учрашига сабаб бўлиши мумкин». Бир дона бузуқ ёки Худога итоатсиз иймонли инсон, бутун жамоатнинг мағлубиятга учрашига сабаб бўлиши мумкин. Энг аввало бундай инсон ўзининг жанг майдонида мағлубиятга учраши ва бундан ташқари, ўзининг гуноҳига бошқаларни ҳам жалб этиб, барчани мағлубиятга олиб келиши мумкин. Ва ниҳоят имонлилар, жамоатнинг бошқа аъзолари гуноҳларига кўз юмадиган одат чиқарганларида мағлубиятга учрашлари мумкин. Шундай қилиб битта инсон барчанинг жангда мағлубиятига сабаб бўла олади!
Б. Исонинг Филаделфия жамоатига йўллаган мактуби.
1. 7-оят.а. Филаделфия шаҳрининг ҳусусиятлари.
«Филаделфиядаги имонлилар жамоатининг фариштасига ёз»
а. Филаделфия (шаҳарнинг номи «биродарлик севгиси» деган маънони билдиради) – Ваҳийда айтиб ўтилган етти шахарлардан энг «ёши» бўлиб, ушбу шаҳарга қадимги юнон маданиятидаги эллинизмни тарқатувчи қўрғон сифатида асос солинган эди.
1) «Ушбу асосий шаҳарга асос солишдан бўлган энг биринчи мақсад, уни юнон тили, маданияти ва анъаналарини Асиянинг барча вилоятларига тарқатадиган марказ қилиш бўлган» (Хокинг)
2) «Филаделфия шаҳрини барпо этишдан мақсад уни тарғиботчи шаҳарга айлантириш бўлган. Филаделфия ортида Фригия кенгликлари ва варвар қабилаларининг ҳудудлари жойлашган бўлган. Шаҳарнинг вазифаси, яқин атрофида бўлган барча ҳудудларга юнон тили, ҳаёт тарзи, юнон тараққиётини кенг тарқатишдан иборат бўлган» (Баркли)
3) Шаҳарнинг номи – унинг асосчиси Филаделф таҳаллусли Аттала иккинчи шарафига қўйилган.
б. Филаделфия ривожланаётган шаҳарлардан бири бўлган. «Филаделфия ўша даврда машҳур бўлган энг катта йўллардан бирини – Овропадан Шарқга қараб борадиган йўлни назорат қилган. Филаделфия бир қитъадан иккинчи қитъага ўтқазадиган дарвоза бўлиб хизмат қилган» (Баркли)
в. Бундан ташқари Филаделфия шаҳри ўзининг ажойиб бинолари (уни «митти Афина» деб аташган) ва аҳолини шаҳардан ташқарига олиб чиқишга мажбур қиладиган, тез тез такрорланиб турадиган зилзилалари билан машҳур бўлган.
1) «Шаҳарнинг маъбадлар билан тўлиб тошган кўчаларида қилинган сайрлар, Олимп худоларига сажда қилиш маркази бўлмиш – Афина кўчаларидаги сайрларни эслатган» (Баркли)
2. 7-оят.б. Филаделфия жамоатига бўлган мурожаатида Исо Ўзини тасвирлаб бермоқда.
«Шоҳ Довуднинг калити муқаддас ва ҳақ Зотдадир. У эшикни очганда, уни ҳеч ким бекита олмайди. У бекитганда, ҳеч ким очолмайди. Ўша Зот шундай демоқда»
а. «Мукаддас, Ҳақ Зот… шундай демоқда». Исо муқаддаслик ва ҳақиқат эканлигини Филаделфия жамоатига эслатиб ўтмоқда. Ушбу сўзлар орқали Исонинг ички мойилликлари ифодаланганлиги йўқ, бу иборалар Унинг ҳақиқий моҳиятини ифодалаб бермоқда. Бундан ташқари бу Исонинг Яҳова эканлигини кўрсатмоқда, чунки айнан Яҳова мутлақ ва тўлиқ маънода муқаддасдир.
1) Юнон тилида «ҳақ» ёки «ҳақиқий» деб таржима қилинадиган иккита сўз мавжуд. Биринчи сўз «ҳақиқий» яъни ёлғон эмас деган маънони, иккинчи сўз эса «ҳақиқий» яъни соҳта эмас деган маънони билдиради.Айнан ушбу матнда юнон тилидаги alethinos, яъни иккинчи маънони –ҳақиқий, самимий, соҳта эмас деган маъноларни англатадиган сўз ишлатилган. Исо – ҳамма жиҳатдан айнан Ким бўлса, Ўшадир; У ҳақиқий инсон ва ҳақиқий Худодир.
б. «Шоҳ Довуднинг калити муқаддас ва ҳақ Зотдадир. У эшикни очганда, уни ҳеч ким бекита олмайди. У бекитганда, ҳеч ким очолмайди». Исо, Унинг ваҳийсида ҳам калитлар ҳам эшиклар борлигини айтиб ўтмоқда. Ишаё 22:20-23 дан олинган ушбу парча орқали Исо Ўзининг, айниқса киритиш ёки киритилмаслик ҳуқуқини берадиган қудрати ва ҳокимиятини таъкидлаб ўтмоқда.
3. 8оят. Филаделфия жамоатидаги имонлилар тўғрисида Исонинг биладиганлари.
«сенинг ишларингни биламан. Мана, олдингда бир эшик очдим, уни ҳеч ким бекита олмайди. Кучинг камлигини Мен биламан. Шунга қарамай, сен сўзимга риоя қилдинг, Мендан тонмадинг».
а. «сенинг ишларингни биламан». Исо бу сўзларни етти жамоатнинг ҳар бирига бўлган мурожаатида айтиб ўтган. Филаделфиядаги жамоат, ҳар хил вазиятларда Худога тўғри хизмат қилиб келган ва бу нарса Исога маълум бўлган.
б. «мана, олдингда бир эшик очдим, уни хеч ким бекита олмайди». Филаделфия жамоати олдида эшик очиқ. Кўпчилик ҳолатларда «очиқ эшик» деган ибора, Хушхабарни тарқатиш имкониятини англатади (1-Коринфликларга 16:9, 2-Коринфликларга 2:12, Колосаликларга 4:3). Исо Хушхабарни тарқатишлари учун уларга эшикни очиб берганлигини айтмоқда, энди улар имон билан ушбу эшикка киришлари лозим.
1) Ўз тарихи давомида Филаделфия аллақачон буюк Хушхабар даъвати нима эканлигини билиб олган эди. Бошида шаҳарнинг вазифаси юнон маданияти ва тилини бошқа минтақаларда тарғиб қилиш бўлган. Энди эса Исонинг Шоҳлиги маданиятини барча вилоятларда тарғиб қилишлари учун, Исо уларга эшикни очиб бермоқда.
2) Исо уларни олдиларида турган очиқ эшикни кўра олишга даъват этмоқда. Баъзан бизлар Хушхабар тарқатиш учун Худо очиб берган имкониятларни кўролмаймиз. Кунлардан бир кун бир инсон Спердженнинг олдига келиб, ундан инсонларни Масиҳга олиб келиш учун нима қилиш кераклигини сўрайди. Сперджен унга қарши савол бериб: «Ким сиз? Қандай иш билан шуғулланасиз» деб сўрайди. Ҳалиги инсон «Мен локомотив ҳайдовчисиман» деб жавоб беради. «Ўчоғингга кўмир ташлайдиган инсон ҳақида нима дея оласан? У масиҳийми?» – деб сўрайди Сперджен. Ҳалиги инсон «мен билмайман» деб жавоб беради. Шунда Сперджен унга: «ундай бўлса бор, кимлигини билгин ва ўша одамдан бошлагин» деб жавоб беради.
3) Олдимизда турган очиқ эшикни кўргандан кейин, ўша эшикка киришимиз лозим. Худо, У бераётган ҳар бир имкониятни Хушхабарни тарғиб қилиш учун ишлатишимизни истайди.
4) «Очиқ эшик» деган ибора бу ерда бошқача маънониҳам англатиши мумкин. Филаделфияда жамоатидаги имонлиларни синагогадан ҳайдашганга ўхшайди (Ваҳий 3:9). Исонинг очиқ эшик ҳақида айтган гаплари, синагогадан қувилганликларига қарамай улар учун Осмон Шоҳлигига кириш имконияти очиқлигини англатиши мумкин.
в. «уни ҳеч ким бекита олмайди». Бу ерда, тўсиқларсиз кириш имкониятига урғу берилмоқда. Уларнинг очиқ эшикка киришларига ҳеч нарса ҳалақит бера олмайди. Исо – «эшикни очганда, уни ҳеч ким бекита олмайди. У бекитганда, ҳеч ким очолмайди» ган Зотдир. (Ваҳий 3:7). Исо Филаделфиядаги имонлилар учун эшикни очиқ тутиб туриш қудратига эга.
1) «Довуд ўз истагига қараб, Исроил шоҳлигини, ташриф буюраётганлар учун очиши ёки ёпиши мумкин бўлган. Ҳаттоки подшоҳликни ўзининг тўнғич ўғлига мерос қилиб қолдиришга ҳам мажбур бўлмаган. У ўз истагига қарабмеросхўрни танлаши мумкин бўлган. Хушхабар Шоҳлиги ва Осмон Шоҳлиги эса Масиҳнинг назоратидадир» (Кларк)
2) Худо бугун ҳам хизматкорлар ва хизмат учун эшикларни очиб бермоқда. «Менинг ҳаётимда йиллар давомида «филаделфияга берилган ваъда» бенуқсон ишлаб келганлиги ҳақида гувоҳлик бермоқчиман. Хизматда олдинга қараб бориш ҳаракати жануб томондан, шарқдан ёки ғарбдан келмайди; бу нарса Худодандир. Агар биз ўз йўлларимизни Унинг қўлларига топширсак ва Унга ишонсак, У ҳаммасини Ўзи амалга оширади…Худога ишонган инсон, диний иқтидор хизматкорларга суянмайди ва унинг хизмати жамоатдаги раҳбарларнинг қўлида бўлмайди. Унинг штаб-квартираси осмонда, йўналиш эса Очиқ Эшиклар Хўжайини томонидан белгиланган» (Хэвнер)
3) Эшик Исо орқали очилган экан, барча шон – шараф Унга тегишлидир. «На бойлик, на бошқаларга таъсир ўтқазиш қобилияти, на реклама схемалари ёки ваъзхоннинг нотиқлиги, на музиқачиларнинг садосидаги уйғунлик хизматни самарали қила олмайди. Биргина Худо эшикларни очиб беради, фақатгина У самара бера олади ва тарқата олади» (Г. Моррис).
г. «кучинг камлигини Мен биламан».«Кучинг камлигини» деган жумла заифликни англатмайди; аксинча, сўз ҳақиқий куч ҳақида бормоқда. Улар Худода кучли бўлиш учун етарли даражада кучсиз бўлганлар. Баъзан бизлар «ҳаддан зиёд кучли» ёки «ҳаддан зиёд буюк» ёки шу даражада ўзига ишонган одамларга айланамизки, буларнинг барчаси Худонинг асбоби бўлишимизга тўсқинлик қилади. Филаделфиядаги жамоат руҳан камбағал бўлган; улар, Худонинг кучи уларга кераклигини англаганлар.
1) «Буюк куч ёки буюк қобилиятлар аҳамиятга эга эмас, тўлиқлигича Худога таяна олиш аҳамиятга эга. Шимшўн буюк қобилиятларга эга эди, бироқ Худога таянишни билмас эди. Содиқ инсоннинг ихтиёрида бўлган озгина куч, нурдай ёрқин қобиқдаги кўп кучдан кўра афзалроқдир» (Хэвнер)
2) Ҳаворий Павлус куч ва кучсизлик динамикасининг ажойиб мисолидир. Унинг заифлигида Худонинг кучи яққол намоён бўлган (2-Коринфликларга 12:7-10)
д. «Шунга қарамай, сен сўзимга риоя қилдинг, Мендан тонмадинг». Филаделфиядаги жамоат Исога ва Унинг Каломига содиққолган.«Мендан тонмадинг» деган ибора, улар Масиҳга бўлган садоқатларини оммавий тарзда эътироф этишганлари ҳақидаги ҳақиқатнигина эмас, уларнинг бутун ҳаёт тарзи Исонинг номи ва Унинг ҳусусиятларига содиқ бўлганликларидан дарак берганлигини англатади.
1) Баъзи жамоатлар Исонинг Каломига содиқликларини эътироф эта туриб, Унинг номидан – Унинг ҳусусиятларидан воз кечадилар. Улар намоён қилаётган Исонинг тимсоли, Муқаддас Калом ўргатадиганидан жуда катта фарқ қилади.
е. Филаделфиядаги жамоатнинг ўзига хос ҳусусиятларига аҳамият беринг:
· Хушхабарни тарғиб қилиш имконияти (мана, олдингда бир эшик очдим)
· Худога суяниш (кучинг камлигини Мен биламан)
· Исога бўлган садоқат (сен сўзимга риоя қилдинг, Мендан тонмадинг)
Қайсидир маънода ушбу ҳусусиятлар оддий ҳусусиятлардай туюлиши мумкин. Буларнинг барчаси ҳамма жамоатларга хос фазилатлардир. Шунга қарамай Исо бу жамоатдан жуда мамнун бўлган. Уларга нисбатан бирор бир салбий сўз айтган эмас.
1) «Исо Филаделфиядаги жамоатни Унга содиқ қолганликлари ва Худонинг Каломига риоя қилганликлари учун мақтаган.Имонлининг ҳаётида ва хизматида бўлган мувафаққиятни бошқа ҳеч қандай стандартлар ва ютуқлар билан ўлчаб бўлмайди. Жамоатнинг ичида қандай поғоналарга кўтарилаётганлигингиз муҳим эмас. Инсонларнинг хизмати туфайли қурилаётган янги биноларнинг сони ҳам муҳим эмас. Ҳар қандай инсон овозига бўй суниб боришга тайёр бўлган одамларнинг саноғи ҳам аҳамиятга эга эмас. Буларнинг барчаси кўпинча мувафаққиятнинг белгиси деб талқин қилинади, аслида эса уларнинг ҳаммаси самовий эмас инсоний ўлчамлардир» (Барнхаус)
4. 9-10оятлар. Филаделфиядаги имонлилар учун Исонинг нима қилиши.
«Шайтон тўдасидан бўлганларни нима қилишимни ўзинг кўрасан. Улар ўзларини Худонинг халқи деб атайдилар, аммо гаплари ёлғон, улар Худонинг халқи эмаслар. Мен уларни шундай кўйга соламанки, келиб сенинг оёғингга йиқиладилар. Мен сени қанчалик севганимни билиб оладилар. Сен Менинг сабрли бўлиш ҳақидаги амримга итоат этдинг. Шундай экан, ер юзида яшовчиларни синаш учун юбориладиган кулфат вақтидан Мен сени асрайман»
а. «Шайтон тўдасидан бўлганларни нима қилишимни ўзинг кўрасан». Филаделфиядаги имонлилар яҳудийлар томонидан («туда» сўзи оригинал мантда – синагога (тарж.эсл.)) таъқибга учраганликлари яққол аён. Нима бўлганда ҳам ушбу яҳудий –қувғинчилар фақатгина расман яҳудий бўлишган («Улар ўзларини Худонинг халқи деб атайдилар, аммо гаплари ёлғон, улар Худонинг халқи эмаслар»). Аслида эса уларнинг Иброҳим ёки иймонли халқ билан ҳеч қандай руҳий ришталари бўлмаган.
1) Исонинг бу сўзлари бутун яҳудий халқига қаратилмаган. Барча яҳудийларни «шайтон тўдаси» деб аташ ёки уларнинг ҳаммаси ҳақида «аслида Худонинг халқи эмас» деб айтиш ниҳоятда адолатсиз бўлган бўлар эди. Исо, Филаделфияда яшаган ва ўша даврда имонлиларга қарши қувғинлар уюштирган маълум бир яҳудийлар гуруҳини назарда тутмоқда.
б. «Мен уларни шундай кўйга соламанки, келиб сенинг оёғингга йиқиладилар». Ушбу оятда Исо Ўз халқини қайтадан тиклашини ва уларни қувганлар, Исо ҳамда Унинг издошлари хақ эканликларини англаб етиб, ўзларининг ноҳақ бўлганликларини тан олишларини ваъда бермоқда. Ўзини солиҳ, «руҳий» деб ҳисоблайдиган қувғинчилар олдида жамоатнинг оқланиши ҳақида сўз юритилмоқда. Худо, жамоат, уни қувғинга дучор қилганларларнинг кўз ўнгида қайта тикланишини ваъда қилмоқда.
1) Худо Исроил халқига, бутпарастлар уларни ҳурмат қилишларини ва уларнинг Худосини тан олишларини ваъда қилган эди (Ишаё 45:14). Энди эса ҳаммаси аксинча, яҳудийларнинг ўзлари «бутпарастлар ўрнида бўлиб қолиб, жамоат – Худонинг Исроили эканлигини тан олишади» (Маунс)
2) 1-Коринфликлар 14:24-25 оятларда, имонлилар билан бир қаторда Худога сажда қилишни бошлайдиган имонсизлар ҳақида айтилган. Яъни имонсизларнинг имонлилардай бўлиб уларни улуғлашлари ҳақида эмас, имонлилар орасида Худонинг барча учун улуғланиши ҳақида айтилган.
3) «Мен сени қанчалик севганимни билиб оладилар». Олдин имонлиларга душман бўлганлар келиб улар билан бирга Худога сажда қилишни бошлаганларида, улар бошқа душман саналмайдилар. Улар қувғинга учратган ушбу инсонларни Исо қанчалик севишини англаб етадилар. Хушхабарнинг душманларидан қутулишнинг энг яхши йўли қайси? Худо уларни ўзгартириши ва улар бизларнинг дўстларимизга айланишлари учун ибодат қилишдир!
4) Кўпинча кувғин қурбонлари, уларни таъқибга учратган инсонларга нисбатан адолатли ҳукм чиқарилишини сўрашади (Ваҳий 6:10). Милоддан аввалги иккинчи асрда яшаган бир имонли шундай ёзган: «Қандай манзара менда ҳаяжон, қувонч, завқ ва ғалабадорлик туйғуларини уйғотишга қодир? Барча буюк подшоҳларнинг ҳаммасини зулматда оҳу фиғон чекаётганларини кўрганимда. Бизларни Исонинг номи туфайли қувғинларга дучор қилган ҳакамларнинг барчасини, улар масиҳийлар учун ёқган оловдан кўра алангалироқолов оташидан эзилаётганларини кўрганимдагина бу туйғулар менда уйғониши мумкин» (Тертуллиан, Баркли иқтибоси).
в. «Шундай экан, ер юзида яшовчиларни синаш учун юбориладиган кулфат вақтидан Мен сени асрайман». Исо жамоатга уларни «ер юзида яшовчиларни синаш учун юбориладиган кулфатдан» асрашини ваъда қилмоқда.
1) Кўпчилик Муқаддас Калом ислоҳотчилари, «кулфат» бу – Исонинг ер юзида ўрнатадиган ҳукмронлигидан олдин бўлиб ўтадиган Буюк қайғуга, башоратларда айтиб ўтилган ўша «войларга» ишора эканлиги ҳақидаги фикрга қўшилишади. Исо имонлиларни ушбу кулфатлардан асрашини ваъда қилмоқда.
г. «ер юзида яшовчиларни синаш учун». Синов тарзида келадиган ушбу кулфатлар «ер юзида яшовчиларга» мўлжалланган. Ваҳий китобида ушбу жумла тўққиз марта ишлатилган бўлиб, Исода нажотга эга бўлмаганларни англатади. Ваҳий 17:8 оятда ушбу ибора «йўқолганлар» деган иборанинг синоними сифатида қўлланилган: «Сен кўрган бу маҳлуқ қачонлардир бор эди, энди эса йўқ. У кўп ўтмай тубсиз чуқурликдан чиқади ва маҳв этилади. Дунё яратилишидан олдин исмлари ҳаёт китобига ёзилмаган ер юзидаги ҳамма одамлар махлуқни кўриб, ҳайрон қоладилар. Чунки бу махлуқ бор эди, ҳозир йўқ, аммо яна келади» Ушбу синов – имонсизлар учун, имонлилар учун эмас.
1) «ер юзида яшовчилар» – бу имонлилар ҳақидаги илова эмас, аксинча, Ваҳий китобининг бошидан охиригача Худо ғазабининг объекти бўлиб келаётган имонсизлар ҳақидаги иловадир (Джонсон)
2) Имонлилар билан эса ҳамма нарса ўзгача. Бизлар ҳам ер юзида яшашимизга қарамай, бизнинг ҳақиқий турар жойимиз осмондадир. Исо бизларга самода жой берган (Эфесликларга 2:6). Биз ер юзи яшовчилари эмасмиз, асл ҳаётимиз Масиҳ билан Худо ҳузурида пинҳон (Колосаликларга 3:3).
д. «Ер юзида яшовчиларни синаш учун юбориладиган синовдан сени асрайман» деган ваъда остида, Буюк қайғудан қочиб қутулиш ваъдаси берилаётганлиги назарда тутилмоқда деб ҳисоблаш мумкинми? Ёки ўша қайғу пайтида бизларни ҳимоялаш ваъдаси назарда тутиляптими? Ҳар икки нуқтаи назар тарафдорлари, Каломдаги ушбу оят айнан уларнинг фикрларини тасдиқлайдиган оят деб ҳисоблашади.
1) Буюк қайғу вақтида жамоат ҳали ер юзида бўлишига ишончлари комил бўлганлар, Исонинг «охиригача чидаган» деган буйруғига урғу бериб, матнни тўлиқ кўриб чиққанда,қуйидаги хулоса келиб чиқишини таъкидлайдилар: Исо томонидан берилган ҳимоя ваъдаси имонлиларга қайғунинг охиригача чидамли бўлишларига куч беради.
2) Буюк кулфат бошланишидан олдин жамоат ортидан Исонинг келишига ишонадиганлар эса, Исо шунчаки қандайдир синовлардан эмас, айнан келадиган «кулфатдан» ҳимоя қилишни ваъда берганлигига урғу беришади. Бундан ташқари ушбу нуқтаи назар тарафдорлари, Буюк кулфат чоғида, қочиб қутулиш имконияти бўлмаган даҳшатли офатлар сайёрани кутаёнганлигига диққатни қаратишади (Матто 24:21; Ваҳий 6, 8-9, 16-боблар).
3) Нима бўлишидан қатъий назар, Исо «сабрли бўлиш амри»ҳақида ўтган замонда эслатиб ўтмоқда ва шу орқали иймонлилар, ўша пайтда ҳали ер юзига келмаган ушбу «кулфатлардан» унинг бошланишидан олдин ўтиб бўлганликларини таъкидлаб ўтмоқда. Унинг ваъдаси – келажакдаги синовларга қарши куч ва жасорат манбаъини эмас, сабр эвазига бериладиган унвонни англатади. «Филаделфиядаги имонлилар яқин орада жамоатнинг самога кўтарилишининг гувоҳи бқлишларига заррача шубҳаланмаганлар» (Уолвурд).
4) Бошқа қолган барча нарсалардан ташқари, «кулфатни»,имонлилар эмас, «ер юзида яшовчилар» – яъни осмон фуқароси бўлмаганлар, ерни уйим деб ҳисоблаган инсонлар бошидан кечиришига тўғри келади (Филипликларга 3:20).
5. 11оят. Филаделфиядаги жамоатга Исо нима қилишни буюрмокда.
«Мен тезда келаман. Имонингда маҳкам тур, токи ҳеч ким тожингни тортиб олмасин».
а. «Мен тезда келаман». Биринчидан, Филаделфиядаги жамоат Исо тез орада келишини ёдда тутиши ва Унинг қайтиб келишига тайёр бўлиши лозим бўлган.
1) « «Тезда» деган иборани фақатгина яқин орада бўладиган бир нарса сифатида эмас, кутилмаганда ва беҳосдан содир бўлиши керак бўлган нарсадай тушунмоқ лозим» (Уолвурд)
б. «имонингда маҳкам тур». Филаделфиядаги жамоат Ваҳий 3:8 оятда айтиб ўтилган ўзининг мустаҳкам пойдеворида маҳкам турмоғи лозим бўлган:
· Хушхабарни тарғиб қилиш имконияти (мана, олдингда бир эшик очдим)
· Худога суяниш (кучинг камлигини Мен биламан)
· Исога бўлган садоқат (сен сўзимга риоя қилдинг, Мендан тонмадинг)
Буларнинг барчаси Филаделфия жамоатининг ҳаётида мавжуд бўлишни давом эттириши керак ва мумкин, бироқ бунинг учун улар юқорида санаб ўтилган пойдеворларида ва иймонларида маҳкам турмоқлари лозим.
в. «токи ҳеч ким тожингни тортиб олмасин». Агар имонлилар ўз «имонларида маҳкам турмасалар», уларнинг тожлари бошқаларга берилиши мумкин. Ушбу жумланинг маъноси тожнинг бошка бировга берилиши мумкинлиги, унинг мажбурий тортиб олиниши эмас.
1) Бу авлодларга мерос қоладиган подшоҳлик тожи эмас. Бу ғалабадорга бериладиган тож. Исо Ўзининг азизларини, бошлаган йўлларини ғалаба билан якунлашга, «ўйинни» қандай куч билан бошлаган бўлсалар, ўшандай куч билан «маррани якунига» етқазишга илҳомлантирмоқда.
2) «Тождан сизни фақатгина сизнинг ўзингиз маҳрум қилишингиз мумкинлигини ҳеч қачон унутманг. «Бор кучинг билан қалбингни асра,чунки у ҳаёт булоғидир» (Хикматлар 4:23) Сиз учун энг катта хавф манбаи – бу сизнинг ўзингиз» (Хэвнер)
6. 12оят. Унвон ваъдаси.
«Ғолиб келганларни Мен Худойимнинг Маъбадида устун қиламан. Шунда улар зинҳор Маъбадни тарк этмайдилар. Уларнинг пешаналарига Мен Худойимнинг номини ва Худойимга қарашли шаҳарнинг номини ёзаман. Бу шаҳар — Худойим самодан юборадиган янги Қуддусдир. Ғолибнинг пешанасига Мен Ўзимнинг янги номимни ҳам ёзаман».
а. «Ғолиб келганларни Мен Худойимнинг Маъбадида устун қиламан». Ғолиб келганларга, улар «Худо Маъбадининг устунлари» бўлишлари айтиб ўтилмоқда. Устун – ҳар доим куч, барқарорлик ва улуғвор гўзаллик тасвирини ўзида акс эттирган.
1) Қадимги Филаделфия шаҳри тез тез бўлиб турадиган зилзилалардан азият чеккан. Баъзан зилзилалардан кейин бинолардан фақатгина уларнинг улкан устунлари қолган. Исо бизларга шунга ўхшаш кучни, яъни атрофимизда бўлган барча нарса қулаб тушганда ҳам, Унда мустаҳкам қолишимизда ёрдам берадиган кучни таклиф қилмокда.
2) Устунлар – бинони тутиб турувчилардир. Устунларнинг ўзи эса фақатгина пойдеворга, асосига суянади. Жамоатнинг ҳақиқий устунлари жамоат учун суянчиқ бўлиб хизмат қиладилар, ўзлари эса Исога қараб интиладилар, чунки айнан У – уларнинг пойдевори ва суянчиғидир.
б. «Шунда улар зинҳор Маъбадни тарк этмайдилар». Ғолиб келганнинг – Худо ҳузурида доимий ва ўзгармас жойи бўлади, бу дунё таклиф қилиши мумкин бўлган нарсаларга заррача ўхшаш бўлмаган нарсалардир.
1) «Филаделфия шаҳри аҳолисининг ҳаёти беқарор ва ишончсиз бўлган. Ер силкинишлари бошланиши биланоқ – бу ҳолатлар эса тез тез такрорланиб турган, – Филаделфия аҳолиси, инсон бошига қулаб тушиши мумкин бўлган тошлардан ва бинолардан қочиб қутулиш учун, шаҳарни ташлаб, очиқ ерларга қараб қочишган. Зилзила тугаганидан кейин эса яна ўз шаҳарларига қайтишган. Аҳолии доимий қўрқувда яшаган. Уларга ҳар доим қочиб кейин яна қайтиб келиб яшашга тўғри келган…» (Баркли).
в. «Уларнинг пешаналарига Мен Худойимнинг номини.. ва Ўзимнинг янги Номимни ҳам ёзаман». Ғалабадор бир қанча номга эга бўлади: Худонинг номига, Янги Қуддус номига ва Исонинг янги номига эга бўлади. Бу номлар – идентификатсия белгилари бўлиб ҳисобланади, чунки улар бизнинг кимга тегишли эканлигимизни кўрсатади. Бу номлар яқин муносабатлардан дарак беради, чунки бизда Худони бошқалардан кўра кўпроқ ва яқинроқ билиш имтиёзи мавжуд.
1) Ушбу фикр тўғридан тўғри устунлар тимсоли билан боғлиқ. Қадимги даврларда, фаҳрий фуқарога ёки шарафли руҳонийга нисбатан бўлган ҳурматни кўрсатиш мақсадида, маъбад устунларидан бирида уларнинг исмларини ўйиб ёзишган. «Филаделфиянинг машҳур, фаҳрий ўғлонларининг номлари маъбад устунларида абадийлаштирилган, токи ўз худосига сажда қилишга келадиган ҳар бир инсон уларнинг номларини кўрсин ва ёдида сақласин» (Баркли)
7. 13оят. Барча эшитаётганларга мўлжалланган умумий панд-насиҳатлар.
«Кимнинг эшитар қулоғи бўлса, Руҳнинг жамоатларга айтаётган гапларини эшитсин».
а. «Кимнинг эшитар қулоғи бўлса, эшитсин». Ҳаммамизнинг ҳам Исо Филаделфия жамоатига айтгандай мақтов ва далда сўзларини эшитгимиз келади. Агар биз ушбу жамоатга ўхшашни истасак, биз ҳам улар сингари ўша пойдеворда яъни – Исонинг Каломида ва Унинг номида қаттиқ турмоғимиз лозим. Ва яна улар сингари, ўзимизга эмас, биргина куч манбаига – Исога суянмоғимиз лозим.
В. Исонинг Лаодикия шаҳридаги жамоатга йўллаган мактуби.
1. 14оят.а. Лаодикия шаҳрининг ҳусусиятлари.
«Лаодикиядаги имонлилар жамоатининг фариштасига ёз»
а. Лаодикия бой ва аҳамиятга эга шаҳар бўлган; аҳолининг катта қисмини яҳудийлар ташкил қилган. Ушбу минтақадаги бошқа шаҳарлар сингари, Лаодикия, Қайсарга ва шифо берувчи худо – Асклепийга сажда қиладиган марказ бўлган. Шаҳарда ушбу бутга сажда қилиш учун қурилган машҳур маъбад, маъбадда ундан ҳам машҳурроқ тиббиёт мактаби мавжуд бўлган.
1) Милоддан аввалги 60-йилда бўлиб ўтган, барча ҳудудларга жиддий зарар келтирган ҳалокатли зилзиладан сўнг, Лаодикия, ҳақли равишда ўзининг шахсий ресурсларига таянган ҳолда, шаҳарни қайта тиклаш учун бериладиган император ёрдамидан воз кечади. Уларга бировнинг ёрдами керак бўлмаган, чунки улар ҳеч кимдан ёрдам сўрашмаган ва ёрдам беришларини исташмаган. «Лаодикия шу даражада бой бўлганки, бировдан ёрдам сўраш ёки қабул қилишга муҳтож бўлишмаган. Римлик тарихчи Тасит шундай деб ёзган: «Лаодикия четдан келиши мумкин бўлган ёрдамни рад этиб, ўз ресурслари туфайли харобалардан тикланган»» (Баркли)
б. Лаодикия ҳамма томонидан тан олинган савдо маркази бўлган, шаҳарда ишлаб чиқариладиган баъзи бир маҳсулотлар эса бутун дунёга экспорт қилинган. «Барчага маълумки, Лаодикия учта нарса билан: моддий бойлик, ривожланган тўқимачилик саноати ва барча мамлакатларга экспорт қилинадиган машҳур кўзга суртиладиган мойлари билан мақтанган» (Маунс)
в. Шаҳарнинг муаммоларидан бири танқис сув таъминоти бўлган ва бу муаммо, айниқса ҳужум ҳамда қамал пайтида Лаодикиянинг заифлашишига сабаб бўлган. Агар шаҳар душман қамали остида қолганида, ички сув заҳиралари етарли бўлмаган бўларди, ташқаридаги сув манбаларига бўлган йўлни эса осонликча беркитиш мумкин бўлган. Шунинг учун ҳам шаҳар раҳбарлари ҳар доим ўз рақиблари билан олдиндан ярашиб олишга ҳаракат қилишган ва курашишдан кўра музакара олиб боришни ва муросамага келишни маъқул кўришган.
1) Улар учун Иераполиснинг иссиқ булоқлари асосий сув манбаъи бўлган бўлиб, у ердан сув деярли ўн икки километр узунликдаги сув ўтқазгичлар тизими орқали етқазиб берилган. Сув иссиқ манбаълардан олинганлиги туфайли, шаҳарга етиб келгунга қадар илиқ ва мазасиз сувга айланган.
г. Ҳаворий Павлус Лаодикиядаги жамоат ҳақида унчалик ижобий бўлмаган тасвирда эслатиб ўтган (Колосаликларга 2:1, 4:16).
2. 14оят.б. Исо Лаодикиядаги жамоатга бўлган мурожаатида Ўзини тасвирлаб бермоқда.
«Ишончли ва ҳақ Шоҳид, Худо яратган борлиқнинг Асосчиси, Омин деб ном олган Зот шундай демоқда»
а. «Омин деб ном олган Зот шундай демоқда». Исо – Оминдир, «шундай бўлсин» ва «амалга ошди» деганидир. 2- Коринфликлар 1:20 оятда айтилганидек: «Исо Масиҳ орқали Худо Ўз ваъдаларини бажаради, шунинг учун биз ҳам Исо Масиҳ орқали Худони улуғлаб, “Омин, илойим шундай бўлсин”, деймиз». «Исо – шахсда мужассамлашган ва тасдиқланган Худонинг ҳақиқатидир» (Баркли)
б. Исо – Лаодикияликлардан фарқли ўлароқ, «ишончли ва ҳақ Шоҳиддир», уларнинг на ишончли на ҳақ бўлмаганликларини биз кейинроқ билиб оламиз.
в. Исо – Худо яратган борлиқнинг Асосчисидир. «Асосчи» ёки бошқа таржималарда «боши» деб таржима қилинган сўзни (эски юнон тилида arche), «ҳукмдор, бошланғич сабаб ёки келиб чиқиш манбаи» деган маъноларда тушунмоқ лозим, «мантиқий кетма-кетликда биринчи»деган маънода эмас.Ушбу оят бизга, Исо яратилган барча мавжудотлар орасида энг биринчиси бўлган деб айтмаяпти; аксинча, У бутун борлиқнинг ҳукмдори, бошланғич сабаби ва келиб чиқиш манбаъидир. Юқоридаги оятда, Исо, келиб чиқиши томонидан эмас, устуворлиги томонидан тўнғичликка эга бўлганлиги ҳақидаги фикр мужассамлаштирилган.
3.15-16оятлар. Лаодикия жамоаттидаги имонлилар тўрисида Исога нималар маълум.
«сенинг ишларингни биламан, сен на совуқ ва на иссиқсан. Эҳ, қанийди, ё совуқ, ё иссиқ бўлсанг! Сен иссиқ ҳам, совуқ ҳам эмас, балки илиқ бўлганинг учун Мен сени қусиб юбораман».
а. «Сен на совуқ ва на иссиқсан». Ушбу оятда Исо томонидан кўрсатилаётган илиқ сув тасвири, шубҳасиз Лаодикияимонлиларини лол қолдирмоғи лозим, чунки айнан шундай илиқ сувни улар ҳар кун истеъмол қилишган. Исо уларга: «Сизлар ўзларинингиз ичиб юрган сувга ўхшайсизлар, на совуқ на иссиқ, ёқимсиз илиқ сувдайсизлар» демоқда. Руҳий маънода ушбу илиқ ҳолат бефарқлик ва гуноҳ билан муроса қилиб яшашликни англатади. Илиқҳолат – бу ўртанча вазиятни топишга ҳаракат қилишликни англатади: совуқ десайиз иссиқдай, иссиқ десайиз совуқдай. Бу иймонлилар ҳар икки ҳолатга мослашишга уриниб, самарасиз бўлиб қолганлар. Охири Исонинг «Мен сени қусиб юбораман» деган сўзларини эшитиш даражасига етиб борганлар.
1) Исо, ушбу имонлилар ўз ички моҳиятларига кўра совуқ бўлиб, диний уринишлари уларни илиқҳолатга олиб келганлигини назарда тутмоқдамикан? Ёки, улар аслида иссиқ бўлиб, бефарқлик ва ўз кучига таяниш одати иймон оловини сўндирганлигини назарда тутмоқдами? Униси ҳам буниси ҳам тўғри бўлиши мумкин, бироқ У Ўз жамоатига мурожаат қилаётганлигини инобатга олган ҳолда, иккинчи вариантга урғу бермоқ лозим.
2) Ер юзида ҳеч нарсага арзимайдиган, бўшдиндан кўра каттароқ бирор бир лаънат бормикан? Исога, ўзи хоҳлаганча эга бўлишни истайдиган жонни Худога бўйсиндиришдан оғирроқ иш бормикан? Лаодикиядаги жамоат айнан ана шундай бўш диннинг тимсолидир; Исо учун фарзий ва уламолардан кўра, фоҳишаю солиқчилар очиқроқ бўлишган.
3) Шайтон бизни қўлга киритиш мақсадида барча имкониятларни ишга солишга ҳаракат қилади, бироқ «илиқгина солиҳ инсон»иблис учун «совуқ» гуноҳкордан кўра жозибалироқдир.
б. «Эҳ, қанийди, ё совуқ, ё иссиқ бўлсанг!». Исо бизларни ўзгартиришни, ҳам Худога,ҳам дунёга маъқул келишга ҳаракат қилиб, ёлғончи «ўртанча» ўйинини ўйнашдан озод қилишни жуда истайди.
1) «Эҳ, қанийди, ё совуқ, ё иссиқ бўлсанг!». Ушбу жумла «илиқликнинг» яна бир салбий жиҳатини кўрсатмоқда – бу фойдасиз бўлишликдир.«Иссиқ сув соғайтиради, совуқ сув тетиклантиради, илиқ эса на биринчисига на иккинчисига ярайди» (Л.Моррис). Гуёки Исо: «агар сизлар иссиқ ёки совуқ бўлганларингизда, сизлар билан нимадир қилиш мумкин бўлган бўларди. Сизлар на униси на буниси бўлганлигингиз сабаб, Мен сизлар орқали ҳеч нарса қилолмайман» деб айтаётгандай. «Илиқ» имонли учун, диний эҳтиёжларини қондириш мақсадида ҳаётида озгина Исога эга бўлиш етарли, бироқ абадий ҳаёт учун бу нарса етарли эмас.
2) Агар чуқур изланиб қарасак, дунёда «илиқ» имонлилардан кўра бебахт инсон йўқ. Бундай иймонлиларнинг ҳаётида, чиндан ҳам Исо билан роҳатланиб яшашларига йўл қўймайдиган жуда кўп дунёвий нарсалар мавжуд, шу билан бир қаторда улар бутунлай Худодан воз кечиб, дунёда шунчаки осойишта ва бахтли ҳаёт кечира олишларига тўсқинлик қиладиган улар билган Исо мавжуд.
3) Қандай қилиб Исо: «қанийди совуқ бўлганингда» дейиши мумкин? Исонинг энг чуқур истаги иймонлиларни иссиқ, Унга бўлган севги оташида кўришни истайди (Ваҳий 3:19 оятда ишлатилган «шижоатли» сўзи «иссиқ» сўзи англатадиган маънони англатади). Бироқ, агар иймонлилар иссиқ эмас эканлар, Исо уларни илиқдан кўра совуқҳолда кўришни маъқулроқ кўради. «Шундай қилиб, Раббий шундай демоқда: «Илиқбўлиш ўрнига, ўзингиз ҳис қиладиган даражада совуқ бўлганингизда эди, иссиқликка бўлган эҳтиёж ҳисси сизларни ҳақиқий иссиқликни қидиришни бошлашга олиб келган бўларди. Аммо энди илиқлигингиз сабаб, сиз ушбу эҳтиёждан ҳимоялангансиз» (Барнхаус)
в. «Илиқ» ибодатлар – Худо устидан кулишдай гап. «О, менинг биродарларим, бизнинг «илиқ» ибодатлар билан Худо олдига келишимиз У учун нақадар ҳақоратли эканлиги ҳақида ўйлаб кўрганмисиз? Мана Худонинг иноят тахти турибди, тахтга бўлган йўл Исонинг муқаддас қони билан белгиланган, бизлар эса Унинг ҳузурига совуқ юракларимиз билан келмоқдамиз ёки умуман юрагимизни бир четга қўйиб келмоқдамиз. Гуёки ибодат туфайли тиз чўкамизу, ўзимиз ибодат қилмаймиз. Бизнинг ҳақиқий истакларимизни акс эттирмайдиган сўзларни, шунчаки фикрларимизни ифодоловчи таниш сўзларни такрорлаймиз, аслида умуман ҳис қилмаётган нарсаларимизни ҳақиқатдай қилиб кўрсатамиз. Бундай ишларимиз билан Худонинг иноят тахтини улуғворликдан маҳрум қилмаймизми? Биз бу жойни, бир пайтлар қонга беланган, бугунги кунда ҳам доимо бизнинг оташин ибодатларимиз териси билан қопланиши керак бўлган жойга эмас, дам олиш жойига айлантирмоқдамиз»(Сперджен)
г. «Илиқликда» ўтқазилаётган ҳаёт, инсонларни Исодан узоқлаштиради. «Хўш, менинг «илиқгина» иймонли биродарим, дунёвий инсонлар сенга қараб кимни кўришади? Улар, мен жаннатга қараб боряпман деб баралла эътироф этаётган, ўзи эса илондан ҳам секинроққимирлаётган инсонни кўришади. Улар, дўзаҳ борлигига ишонаман деб айтаётган, бироқ атрофдагиларига қуруқ, кўз ёшсиз боқаётган, ўша дўзаҳга қараб бораётган инсонларни тўхтатишга ҳаракат ҳам қилмаётган инсонни кўришади. Улар олдиларида, абадият ҳақиқати билан шуғулланиши керак бўлган, бирок гўёки тушда яшаётгандай яшаётган кимсани кўришади. Улар, ҳайратланарли ва ажойиб ўзгаришларни бошдан кечирганлиги ва натижада ҳаёти ташқи ўзгаришларсиз қолмаганлигини эътироф этаётган, аммо бошқалардан кўп ҳам фарққилмайдиган ўзларига ўхшаш инсонни кўришади. Умуман олганда бундай илиқ иймонлининг ҳатти ҳаракати жуда яхшидай кўриниши мумкин, бироқ унинг шунчаки диний феъл – атворида инсонлар ҳақиқий шижоатни кўра олмайдилар» (Сперджен).
1) «Илиқ» иймонли гуноҳкор учун сирена сингари, бепарво дунёвий инсон учун эса уни ухлатувчи бешик сингаридир: у унинг қулоғини ажойиб мусиқа билан тўлдиради ва ҳаттоки уни охир оқибат қоқилиб йиқилишига сабаб бўладиган қоялар томон жалб этади. Азизларим, бу жуда жиддий масала. Шу тариқа ҳақиқат иши катта зарар кўради, Худонинг номи ва шуҳрати эса тартиб билан ҳаракат қилишни билмайдиган иймонлилар сабаб қораланади. Мен, сенинг ё руҳий нуқтаи назарларингдан бутунлай воз кечишинг ёки ҳақиқатдан ҳам уларга содиқ бўлишинг учун ибодат қилмоқдаман. Агар сизлар дарҳақиқат Унинг халқи бўлсангизлар, бутун кучингиз билан Унга хизмат қилинглар; агар худойингиз Баал бўлса, унда ўшанга хизмат қилинг. Агар тана унга маъқул келишга арзийдиган бўлса, ўшанга маъқул келинг; агар бордию Худованд сиз учун биринчи ўринда бўлса, Унга содиқ бўлинг» (Сперджен)
д. «Лаодикия» номи «халк ҳокимияти» деган маънони англатади. Ушбу жамоат, Худонинг эмас кўпчиликнинг бошқаруви остида фаолият кўрсатаётган жамоатнинг мисолидир. «Жамоатнинг номи унинг оломон бошқаруви остида бўлганлигини кўрсатмоқда, у демократик жамоат бўлиб, ушбу жамоатда ҳар доим ҳамма нарса кўпчиликнинг фикри, талаби ва овоз бериш йўли орқали ҳал қилинган» (Сисс)
1) Бундай «илиқ» ҳолат, барча гуноҳга ботганларга ҳос фазилат десак бўлади. «Э, воҳ! Бундай ҳолат бизнинг табиатимизга шу даражада яқинки, ўзимизни ундан ҳалос этиш қийин масалага айланган. Совуқдан титраймиз, қаттиқ иссиқликдан азоб чекамиз, аммо илиқгина ҳаммом,биз учун асл қулайликдир. Бундай ҳарорат инсон табиатига жуда мос келади. Дунё учун «илиқ» жамоат билан бирга бўлиш жуда қулай ва осон. Одатда бундай жамоат доимо ўзидан манзур» (Сперджен)
е. Ўзининг «Руҳий «илиқликка» қарши берилган самимий огоҳлантиришлар» деган ваъазида, Сперджен «илиқ» жамоат тасвирини ифодалаб берган:
· Бундай жамоатларда ибодат йиғинлари ўтқазилади, бироқ бу йиғинларга келадиганлар камчиликни ташкил қилади, чунки у ердаги кўпчилик имонлилар кечаларни ўз уйларида хотиржамгина ўтқазишни яхши кўрадилар;
· Йиғинларига кўпгина инсонлар келсада, барибир бу йиғинлар зерикарли муҳитда ўтади, чунки улар ҳаддан зиёд ҳаяжонланиб кетишдан қўрқиб, жуда секин ва айтаётган гапларини тарозига солиб кўриб ибодат қиладилар;
· Тартибга ва маълум қоидага кўра, бошқалар қилаётган ишни қилиш билан чекланадилар, шижоат ва жўшқинликни қўпол ҳатти – ҳаракат деб ҳисоблашга ўрганиб қолганлар;
· Бундай жамоатларда мактаблар, воизлик заллари бўлиши, Инжил дарслари ўтқазилиши ва бошқа барча турдаги ташкилотлар бўлиши мумкин, аммо бундай муваффақият билан улар бўлмаса ҳам бўларди, чунки улардан бирор бир фойда йўқ, уларда ҳеч қандай куч маълум эмас;
· Уларда жамоатнинг ҳақиқий устуни бўлмиш – хизматкорлар ва оқсоколлар бўлиши мумкин, бироқ уларнинг жамоат устуни деб аташга биргина сабаб уларнинг устунга ўхшаб ҳаракатсиз ва ҳис туйғусиз тура олишлари бўлиши мумкин;
· Абадий Хушхабар ҳақида воизлик қила туриб, жамоат чўпони бу нарсага бутун юраги билан берилмайди, унинг айтаётган ваъзларида олов чақнамайди;
· Бундай жамоат чўпони – нотиқликнинг намунаси бўлиши мумкин, бироқ, бошқаларнинг юрагини қиздирадиган иноят олови унда йўқдир;
· Бирор бир иш «чин юракдан» қилинмайди, қилаётган ишларининг барчасини енгил-елпи бажаришади, гуёки улар учун қилаётган ишларининг охирига етиш етмаслиги аҳамиятсиздай;
· Барча соҳаларда муносиблик кўриниб туради, яъни бой оилаларга, уларга муносиб тарзда ҳурмат кўрсатилади, скептикларнинг шубҳалари муносиб тарзда тинчлантирилади ва яхши инсонлар қабул қилинади; хуллас атрофдагилар ҳаммасидан мамнун;
· Тўғри ишлар қилинади, бироқ Лаодикиядаги жамоат сингари илиқ жамоатлар қилаётган ишларни бутун қалб билан, бор куч билан, жону дил билан қилишлик нима эканлигини билишмайди;
· Улар ҳали қилаётган ишларини бажармай қўйиш, Хушхабарни рад этиш ёки ибодат йиғинларини ташлаб қўйишлик даражасигача совуганлари йўқ.
1) «Улар ҳақиқат учун ёниб куюнмайдилар, инсон тавбага келадими йўқми бу нарса уларни қизиқтирмайди, улар муқаддас яшашлик учун ёниб куюнмайдилар; уларнинг олови гуноҳ майдонини ёқиб юборадиган даражада ёнмайди, улар, шайтонни ўзидан чиқишига мажбур қиладиган даражада Худони севишмайди, Ўз Раббийларининг қурбонгоҳида тирик қурбон бўлишликни истайдиган даражада эҳтиросли эмаслар. Улар на иссиқ ва на совуқдирлар» (Сперджен).
ж. «балки илиқ бўлганинг учун Мен сени қусиб юбораман». Жамоат Исонинг оғзида эканлигини назарда тутаётган ушбу жумлани қандай тушунмоқ лозим?
· Жамоат Унинг Каломини тарғиб қилувчи бўлганлиги сабаб, доим Унинг оғзидадир.
· Исо доим жамоат учун ибодатда бўлганлиги сабаб, улар Унинг оғзидадирлар.
1) Нима бўлган тақдирдаям, Исонинг оғзидан чиқарилиб юборилишдан кўра кўрқинчлироқ нарса йўқдир!
4. 17оят. Лаодикия жамоатига нисбатан Исонинг қандай қаршилиги бор?
«Сен: «Бойман, ўзимга тўқман, ҳеч нарсадан кам–кўстим йўқ», — дейсан. Аслида эса аянчли, ачинарли аҳволда эканингни, қашшоқ, кўр ва яланғоч эканингни билмайсан!»
а. «Сен: «Бойман, ўзимга тўқман, ҳеч нарсадан кам–кўстим йўқ», — дейсан». Лаодикиядаги жамоат ўзининг «руҳан камбағал» эканлигини англаб етмаган. Ўзларининг руҳий ҳолатларига қараб, «биз боймиз» дейишган. Янада яхшироқ ўзларига қараб, «ўзимга тўқман» дейишган. Учинчи бор ўзларига қараб, «ҳеч нарсадан кам – кўстим йўқ» дейишган. Улар Матто 5:3 оятда Исо айтган бахтиёр инсонларнинг мутлақо акси бўлишган: «Руҳан камбағал бўлганлар бахтлидир».
1) Лаодикияликлар ўзларининг моддий фаровонликларига, жисмоний соғлиқларига ва ташқи ҳашаматларига таянишган. Улар ўзларини ҳеч нарсага муҳтож эмасдай ҳис этишган. «Муҳтожлик ҳиссини йўқотиш, музлаб жон таслим қилаётган одамни қоплаб оладиган уйқучанлик каби хавфли ва ҳалокатлидир» (Нюэлл).
2) «Гуноҳкору солиқчилардан кўра, якшанба кунлари жамоатга келиб, шунчаки ўриндиқларни иситиб ўтирадиганлар, Масиҳни Раббим деб атаб ўзини Уни севадигандай қилиб кўрсатадиган, бироқ Унинг амрларини бажармайдиганлар Исонинг ишларига кўпроқ зарар етқазишади» (Хэвнер)
б. «Аслида эса аянчли, ачинарли аҳволда эканингни, қашшоқ, кўр ва яланғоч эканингни билмайсан». Лаодикиядаги жамоат руҳан камбағал бўлмаган эмас. Улар айнан шундай аҳволда бўлишган, бироқ бу нарсага кўзларини юмишган. Исо уларнинг руҳий аҳволига қараб шундай ҳукм чиқармоқда: «аянчли аҳволдасан». У яна бир бор уларга қараб шундай демоқда: «ачинарли аҳволдасан», ва яна бир бор боқиб, «қашшоқсан» демоқда. Такроран қараб, «кўрсан» демоқда ва нихоят охирги бор уларга қараб, уларнинг руҳан яланғоч эканликларини айтмоқда.
1) Лаодикия шаҳри ўзининг бойлиги билан машҳур бўлган, бироқ ушбу шаҳардаги иймонлилар руҳан аянчли, ачинарли ва қашшоқ аҳволда бўлишган. Лаодикия шаҳри ўзининг кўз дорилари билан машҳур бўлган, бироқ шаҳардаги иймонлилар руҳан кўр бўлишган. Лаодикия шаҳри ўзининг ишлаб чиқарадиган қиммат матолари билан машҳур бўлган, бироқ ушбу шаҳардаги имонлилар руҳан яланғоч бўлишган.
2) Фарқнинг қанчалик катталиги ҳайратланарли:
– Уларнинг ўзлари ҳақида бўлган фикрлари билан аслида қандай бўлганликлари орасидаги фарқ.
– Исо билан уларнинг кўраётганлари орасидаги фарқ.
– Шаҳарга ҳос бўлган бойлик ва аҳамият билан уларнинг шахсий, руҳий банкротликлари орасидаги фарқ.
в. «сен». Бу шунчаки Исонинг улар ҳақида бўлган фикри эмас. Улар ҳақиқатдан ҳам руҳий маънода аянчли, ачинарли, қашшоқ, кўр ва яланғоч аҳволда бўлишган. Исонинг уларга қараб кўраётганлари, уларнинг ўзлари ҳақида бўлган фикрларидан кўра ғоятда муҳимроқдир. Агар Смирнадаги жамоат аслида бой бўла туриб, ўзини камбағал деб ҳисоблаган бўлса (Ваҳий 2:9), Лаодикиядаги жамоат эса аслида камбағал бўла туриб, ўзини бой деб ҳисоблаган.
1) Ҳаммаси уларнинг руҳий ожизлигидан бошланган десак бўлади. Агар инсон ожиз бўлса, ўзига қараб яланғочлигини, қашшоқлигини, ачинарли ва аянчли аҳволини кўра олмайди. Ақл ва идрокнинг заифлашиши жисмоний ожизликдан кўра ёмонроқ, аммо энг ёмони – руҳан кўриш қобилиятини йўқотишликдир.
2) «Лаодикияликлар – кўриб турган барча нарсаларидан роҳатланишга ҳаракат қиладиган, бироқ Хушхабарга беэътибор бўлишда давом этиб, кўзга кўринмас нарсаларни англаб етиш ҳамда ҳақиқий ва абадий руҳий бойликка эга бўлиш учун моддийлик пардасининг ортига қарашликка қодир бўлмаган замонавий дунёга ўхшайдилар» (Уолвурд).
5. 18-20оятлар. Исо Лаодикиядаги жамоатга қандай буйруқ бермоқда.
«Сенга маслаҳат бераман: бойишинг учун Мендан оловда тобланган олтинни сотиб ол. Шармандали яланғочлигингни ёпиш учун эгнингга оқ кийим, кўришинг учун кўзларингга суртадиган малҳамни Мендан сотиб ол. Мен кимни севсам, айбини кўрсатаман, тарбиялайман. Шундай экан, шижоатли бўл, гуноҳларинг учун тавба қил. Мана, Мен эшик олдида туриб, тақиллатяпман. Ким овозимни эшитиб эшикни очса, Мен ўшанинг олдига кираман. Мен у билан ва у Мен билан овқатни баҳам кўрамиз»
а. «Сенга маслаҳат бераман…Мендан…сотиб ол». Лаодикия жамоатида ўзгариш, у ўзининг руҳан қашшоқлигини англаб етишидан бошланиши керак. Агар биз ўзимизга ишонсак, ўзимиз ҳақимизда ўзимиз қайғура олишимизга, ҳақиқий бойликка ва кийимга ўзимиз эга бўлишимизга ёки ўзимизга тўғри баҳо бера олишимизга ишончимиз комил бўлса, биз буларнинг ҳеч бирини ҳеч қачон Исодан ололмаймиз. Биз ўзимизга таянишимиз эмас, ушбу нарсаларни барчасини Исодан сўрамоғимиз лозим.
1) «Мендан оловда тобланган олтинни сотиб ол». Агар улар Исонинг ҳақиқий бойлигини – Унинг бетакрор, оловда тобланган олтинини қабул қилсалар, ҳақиқатдан ҳам бой инсонларга айланадилар.
2) «Шармандали яланғочлигингни ёпиш учун эгнингга оқ кийим». Улар Исодан, У таклиф қилаётган тозалик, поклик кийимларини қабул қилганларидагина ҳақиқатдан ҳам кийим кийган бўладилар ва ўшанда уларга шармандали яланғочликларидан уялишларига бошқа тўғри келмайди. Лаодикия савдогарлари ўзларининг ялтироқ, қоп-қора жунлари билан машҳур бўлишган ва ушбу жунлардан ажойиб кийимлар тикишган. Исо уларга: «Мен, дунё сизларни қандай чиройли қора кийимларга кийинтираётганлигини биламан. Менинг кийимларим эса оппоқдир» демоқда.
3)«кўришинг учун кўзларингга суртадиган малҳамни». Агар улар руҳий кўзларининг шифосини Исодан қабул қилсалар, У уларнинг кўриш қобилиятларини тиклайди.
б. «Мендан сотиб ол». Қандай қилиб буларнинг барчасини Исодан сотиб олиш мумкин? Эзгу ишларимиз орқали эмаслиги аниқ. Аксинча, Исо: «Ҳаракат қилиб, ҳақиқатдан ҳам мутлақ зарур бўлган ушбу барча нарсаларни Мендан олиш учун, ўзингиздан мамнун бўлишликдан воз кечинглар» демоқда (Алфорд).
в. «Мен кимни севсам, айбини кўрсатаман, тарбиялайман». Исо, йулдан адашган ушбу жамоатга нисбатан жуда қаттиққўл; бу нарса Исо уларни бошқа севмаслигини англатмоқдами?Асло бундай эмас. Аксинча, айнан ушбу сўзларда Унинг буюк севгиси ўзини намоён қилмокда. «Аслини олганда Худо жазосининг энг оғир даражаси, инсонни ўз ҳолига топширган ҳолда, уни ёлғизликда қолдиришдан иборат» (Баркли)
1) «Севсам» деган сўз оригинал тилда, ушбу парчада – agape эмас, phileo. Мана Исо юрагининг Ўз жамоатига бўлган муносабати: «Майли Мен сизларга танбеҳ ва жазо бераётган бўлай, Мен аввалгидай сизларнинг дўстингизман. Мен сизларни жуда қаттиқ севаман; сизлар – Менинг дўстларимсизлар».
2) «Бизнинг ўлимдан қайта тирилган Раббимиз, шу даражада пастга тушган Лаодикия жамоатига ҳам Ўз севгисини ёғдирмоқда» (Барнхаус)
3) «Ушбу парчада «севги» сўзининг энг яхшиси ишлатилган. Бу сўз чуқур, шахсий боғлиқлик ҳақида гапиради» (Сперджен)
г. «Шундай экан, шижоатли бўл, гуноҳларинг учун тавба қил». Исо уларга тавба қилишни ва ўз йўлларини шижоат билан давом эттиришларини буюрмоқда. «Қайтинглар. Бойлигингизга ва ўз фикрингизга қараманглар, чунки уларнинг ҳеч қандай аҳамияти йўқ. Ўз йўлингиздан қайтинглар, Менга мурожаат қилинглар».
1) Қадимги юнон тилидаги «шижоат» сўзи, Ваҳий 3:16 оятда ишлатилган «иссиқ» сўзи келиб чиқган ўзакдан келиб чиқган. Исо учун уларнинг илиқ ҳолати жирканчли бўлишига қарамай, У уларнинг совуқ бўлишларини эмас, иссиқ бўлишларини ва шижоатга тўлиб тошишларини истайди.
2) «Сиз ёки мен ўлим тўшагида ётган чоғимизда, ҳамма нарсадан кўра кўпроқ юрагимиз совуқ бўлганлигидан пушаймон чексак керак. Эҳтимол, бошқа гуноҳлардан кўра, айнан шу гуноҳ юрагимиз ва виждонимиз учун оғир юк бўлади: «Мен қандай яшашим керак бўлган бўлса, шундай яшамадим. Мен Раббим учун етарли даражада ҳаракат қилмадим.»Ўшанда биз айтган ваъзлар, бизнинг кўз ўнгимиздан, вазнсиз кийимлар кийган шарпалар сингари, даҳшатли парад мисол ўтади. Улардан кейин эса – юракларимизга қаратилган ўткир нигоҳларидан томирлардаги қон тўхтаб қолаётган, тўлқин сочли қасоскорлик маъбудалари бўлмиш фуриялар сингари бизнинг беҳуда ўтқазган кунларимиз кўз ўнгимиздан ўтади» (Сперджен).
3) Исо ортидан эргашиш, шунчаки хобби ёки тасодифий машғулот бўлиши эмас, бизнинг хаётимизга айланмоғи лозим. Майли бу нарса бизнинг бугунки замонамиз руҳига мос келмасин, бу замон руҳи ҳақида, Дж.В.Е. Рассел ваъзини ўқиган машҳур бир инглиз қуйидаги жуда ўринли гапларни айтиб ўтган: «диннинг шахсий ҳаёт соҳасига кириб келишига йўл қўйилганидан сўнг, ишлар ёмон тус олди» (инглиз давлат арбоби Уилям Лэм (1779- 1848) ).
4) Мана Трэпп иймонлиларнинг тавбаси ҳақида нима деган: «Тавба юракларимизда чақнаган камалак мисолдир; уни кўргач, Худо ҳеч қачон чўкиб кетишимизга йўл қўймайди».
д. «Мана, Мен эшик олдида туриб, тақиллатяпман». Исо бу «илиқ»жамоатга Буюк таклифни таклиф қилмоқда. У кириб бизлар билан кечки овқатни баҳам кўриш учун – яъни яқин ва илиқ суҳбатда вақт ўтқазиш учун, Исо эшик олдида туриб, таққиллатмоқда. Бу нарса фақатгина биз У тақиллатганда эшикни очганимиздагина содир бўлади, бироқ бу ваъда фақат бизлар учн эмас, «Унинг овозини эшитиб, эшикни очган» барча учун.
1) Эшик олдида турган Исони тасвирлаш ғояси, бир ҳил даражада,ҳам гуноҳкорларга, ҳам солиҳларга тегишли. Исо бизнинг уйимизга киришни ва биз билан кечки овқатни баҳам кўришни истайди; гап яқин ва чуқур муносабатлар ҳақида бормоқда.
2) «Мен эшик олдида туриб». Афсуски, Исо ташқарида турибди, ичкарига кириш учун эшикни тақиллатмоқда. Агар Филаделфиядаги жамоат «очиқ эшиклар» жамоати бўлган бўлса, Лаодикиядаги жамоат, Исони ташқарида қолдирган жамоат бўлган.
3) «Мен эшик олдида туриб, тақиллатяпман. Ким овозимни эшитиб эшикни очса». Исонинг ушбу сўзларида чуқур мавҳумлик мужассамлашган. Нима учун Исо эшик ортида турибди? Нима учун У тақиллатмоқда?Нима учун У бировнинг эшикни очишини кутмоқда? Наҳотки Унда эшикни очиб кириш ёки Ўзига маъқул бошқа бир йўл билан ичкарига кириш ҳуқуқи бўлмаса? Бироқ, У бошқача йўл тутмоқда. Исо ҳамма нарсага қодир монарх бўла туриб, Ўзининг абадий режасини амалга оширишда, инсон юрагига, У билан ўзаро ҳаракат қилишларини сўраб мурожаат қилишга қарор қилган ҳолда, камтарин бўлди.
4) «Босқинчи бостириб киришга мажбур. У ўз инсоний донолиги, ғурури ва ўзига бўлган ишончи ёки ўзининг қўрқоқ бетарафлигидан юз ўгиришига тўғри келади, чунки уларга асосланиб, иҳтиёрий равишда бировнинг унга эшикни очишига умид қила олмайди» (Г.Моррис)
5) «Масиҳ бўлса гуноҳкор юрагининг эшиги ортида туриб, узоқ кутади. У ҳам ҳукмни, ҳам раҳм шавқатни, танбеҳу насиқатларни ишлатган ҳолда тақиллатиб, гуноҳкорни тавба қилиб, Унга мурожаат қилишга ундайди. У овозини баланд кўтарганча, Ўз Каломи, Ўз хизматкорлари ва Ўз Руҳи орқали мурожаат қилади» (Кларк)
6) Исо, Сулаймонниг Қўшиқ китобидаги маҳбуб сингари келади. Ушбу тавсиф Китоблар китобида тасвирланганга жуда ўхшаш бўлиб, ҳаттоки 5:2 оят ушбу ҳолатда биз учун иқтибос бўлиб хизмат қилиши ҳам мумкин: «…Ана, севгилим чақирмоқда:“Очгин эшигингни, жоним, севгилим, Кабутарим, комилим…»
7) Эшикни очиш учун керак бўлган калит – энг аввало Унинг овозини эшитишдадир.Исо айтаётганларига қулоқ тутган ҳолда, биз ўзимизнинг «илиқ» ҳолатимиздан чиқиб, «иссиқ, шижоатли» муносабатларга киришимиз мумкин.
е. «Мен ўшанинг олдига кираман». Қандай ажойиб ваъда! Агар биз эшикни очсак, У албатта ичкарига киради. У шунчаки эшикни тақиллатиб, қочиб кетмайди. Чунки У ичкари кириб, кечки овкатни биргаликда баҳам кўришни ваъда қилмоқда.
1) «Мен у билан ва у Мен билан овқатни баҳам кўрамиз» деган жумла орқали, Исо deipnon деб аталадиган махсус кечликни тасвирламоқда. «Deipnon» куннинг энг муҳим овқатланиш жараёни бўлган; уни шошилмай секинлик билан танаввул қилишган, йўл йўлакай танаввул қилинадиган газак билан умуман ўхшашлиги бўлмаган» (Л.Моррис). Бундай овқатланиш жараёни мулоқотни англатади. Бу ерда чуқур муносабатлар ҳақида сўз юритилмоқда.
2) «Кечки овкат (deipnon) кунниг муҳим танаввули бўлган. Овқатни истеъмол қила туриб, дастурхон атрофида узоқ ўтиришлари ва суҳбат қуришлари мумкин бўлган, чунки кун давомида барча ишлар қилинган, демак узоқ суҳбат қилиб ўтириш учун вақт етарлича бўлган…Исо Масиҳ бизларга, шунчаки хушмуомалалик юзасидан озгина вақтга ташриф буюришни таклиф қилмаяпти. У келиб бизлар билан бирга узоқ муддат ўтиришни ва бизлар қанча хоҳласак шунча кутишни истайди» (Баркли)
3) Мана Исо бизлар учун нимани истайди: У билан муносабатда бўлишимизни. Унинг шу пайтга қадар Лаодикия жамоатига айтган гапларини, Исонинг уларга бўлган севгиси ва улар билан мулоқотда бўлиш истаги нуқтаи назаридан кўриб чиқиш лозим. «Танбеҳ ва жазо – Исо бизларни рад этганлигининг белгиси эмас, аксинча Унинг ҳаттоки «илиқ ва бепарво» инсонларга айланганларга мурожаат қилаётган севгисининг белгисидир» (Алфорд)
ж. «Ким». Бир эътибор бериб қаранг: Исонинг даъвати алоҳида шахсларга тегишли. У «агар қайси жамоат овозимни эшитса» деб айтгани йўқ, У «кимки эшитса…» деб айтган. Жамоатни ўзгартириш ҳақида сўз юритишнинг ҳожати йўқ. Биз шахсан ҳар биримиз учун Худонинг инояти ҳақида ибодат қилмоғимиз лозим, чунки оятда «агар жамоат эшикни очса» деб айтилгани йўқ, «Ким овозимни эшитиб, эшикни очса…» деб айтилган. Ҳаммаси инсонниг ўзига боғлиқ; жамоат – ҳар бир инсон шахсан ўз йўлини ўзгартиргандагина, ўзгаради» (Сперджен).
5. 21оят. Унвон ваъдаси.
«Ғолиб келганларни Мен ёнимда, тахтимда ўтиришга ҳақли қиламан. Зотан, Мен ҳам ғолиб келганимда Отам Худо билан бирга Унинг тахтида ўтирдим».
а. «Ғолиб келганларни». Ҳаттоки Лаодикия жамотига бўлган мурожаатида, Исо ғолиб келганга ваъда бермоқда ва шу орқали бизларнинг гуноҳ билан муросамада бўлиб яшайдиган «илиқ» иймонлилар бўлишимиз шарт эмаслигини кўрсатмоқда. Агар биз «илиқ» иймонлиларга айланиб қолган бўлсак, ўзгариб, Исо «ғалабадор» деб айтадиган инсонлар қаторига қўшилишимиз мумкин.
б. «Мен ёнимда, тахтимда ўтиришга ҳақли қиламан». Кимда ким бефарқлик, гуноҳ билан муросама қилиб яшашлик ва ўзини руҳан ўзига тўқ деб ҳисоблашлик устидан қалаба қозонса, махсус унвонга сазовор бўлади. Бундай инсонлар Шахсан Исонинг тахти олдида ўтириш завқини қўлга киритадилар (Мен ҳам ғолиб келганимда Отам Худо билан бирга Унинг тахтида ўтирдим).
1) «Ушбу жамоат – етти жамоат ичидаги энг ёмони, бироқ энг қизиқарли ваъда айнан шу жамоатга берилмоқда, бу нарса, орамиздаги энг ёмон иймонлилар ҳам тавба қилишлари ва ниҳоят ғалабадорларга айланиб, шон – шуҳратнинг энг юқори чўққисига эришишлари мумкинлиги ҳақидаги далилга ишора қилмоқда» (Кларк)
7. 22оят. Барча тинглаётганларга қаратилган умумий панду насиҳатлар.
«Кимнинг эшитар қулоғи бўлса, Руҳнинг жамоатларга айтаётган гапларини эшитсин».
а. «Кимнинг эшитар қулоғи бўлса». Ўзини Лаодикия жамоати тимсолида кўришни истайдиганлар кўпчиликни ташкил қилмаган бўларди. Филаделфия жамоатидаги имонлиларга ўхшаймиз дебайта олишлик анча ёқимлироқ бўлган бўларди.
б. «Руҳнинг жамоатларга айтаётган гапларини эшитсин». Биз бу ерда Муқаддас Руҳнинг бизларга нима ҳақида сўзлаётганлигини эшита олишимиз керак, чунки У барча жамоатларга – шу жумладан бизларга ҳам мурожаат қилмоқда. Раббимизнинг Ўзи бизларни, Лаодикиядаги иймонлиларнинг ҳаётини белгилаган ўзига бўлган ишончдан, руҳий «илиқлидан» ва гуноҳ билан муросама қилиб яшашликдан асрасин!
Ваҳий китобидаги еттита жамоат тарихий лойиҳада
Кўпчилик инсонлар Ваҳий китобининг 2- ва 3- бобларини (Асиядага еттита жамоатга бўлган мактубни) умумий бир яҳлудликда кўриб чиқишга ҳаракат қилганлар. Юқорида эслатиб ўтилган минтақада Исо Ўз мактубини уларга йўналтирмаган бошқа жамоатлар ҳам бор бўлганлигига қарамай (масалан Колоссада бўлган жамоат), Исо айнан ушбу еттита жамоатни танлаган. Бундан ташқари, баъзи бир тадқиқотчилар, Исонинг осмонга кўтарилган пайтидан то қайтиб келадиган пайтигача бўлган вақт оралиғидаги жамоатнинг тарихини кенг изоҳлаб беришда аҳамиятга эга бўлган ушбу мактублар кетма кетлигига диққатни қаратишади.
Павлус ҳам ўз мактубларида еттида жамоатга мурожаат қилганлиги ҳам жуда қизиқ: Римдаги жамоатга, Коринфдаги, Галатиядаги, Эфесдаги, Колоссаликлардаги, Филиппликлардаги ва Солоникаликлардаги жаоатларга (баъзилар Исонинг шогирдлари «Худо Шоҳлиги» тўғрисида еттита масал айтганликини белгилаб ўтадилар). Ваҳий китобининг энг биринчи изоҳчилари, етти – бу туганланганликни ва тўлиқликни англатадиган сон эканлиги ва шунинг учун ҳам Исо ҳамда Павлус, аслида маълум бир еттитагина жамоатга эмас, тўлиқлигича барча жамоатларга мурожаат қилаётганликларини кўрсатадиган далил сифатида айнан еттита жамоатга мактуб ёзишганликларини белгилаб ўтишган. Етти жамоатга бўлган мактуб, бутун, тўлиқ, яхлуд жамоатга бўлган мактубни англатади. Бир изоҳчи айтиб ўтганидек: «Бу етти жамоат, барча даврларда бўлган ҳамма жамоатларни ўзида мужассамлаштирган».
Мана баъзи бир изоҳчиларнинг, ёзилган мактубларнинг жамоат тарихидаги турли даврлар билан бўлган боғлиқлиги ҳақидаги нуқтаи назарлари.
Генри Моррис. «Ваҳий ҳақидаги эслатмалар» (1983)
«Ушбу мавзуни асло ҳам асосий деб ҳисоблаш мумкин бўлмаганлигига қарамай, бу етти жамоат, Масиҳ жамоатининг кейинги даврларга хос бўлган ўзгаришлари ва ривожланиш жараёнларини ифодалаётгандай тасаввур қолдиради. Шубҳасиз, ўтган йиллар давомида тарих ўзининг шаклланишида узоқ йўлни босиб ўтди…Исонинг танлови тасодифий булмаган. Албатта етти жамоатнинг қандай кетма – кетликда танланганлигида маълум бир маъно бор».
Пастда «Ваҳий ҳақидаги эслатмалар» китобининг 66 бетида ифодаланган жадвал кўрсатилган.
Жамоат | Жамоат тарихи даврлари | Саналар |
Эфес | Ҳаворийлар даври | Мил.ав. 100 йилгача |
Смирна | Қувғинлар даври | Мил.ав. 100 313 йиллар |
Пергам | Империя жамоати асри | Мил.ав. 313 590 йиллар |
Тиятира | Папствалик даври | Мил.ав. 590 1517 |
Сардис | Ислоҳот даври | Мил.ав. 1517 1730 |
Филаделфия | Миссионерлик яъни фаолият асри | Мил.ав. 1730 1900 |
Лаодикия | Иймондан қайтиш асри | Мил.ав. 1900 ? |
Джозеф Сисс. «Апокалипсис» (1900)
Эфес жамоати. Масиҳ учун бўлган севги, шижоат ва меҳнат; иймондан қайтиш – севгининг аста секин сўниб боришидан, ёлғон ваъда беришлардан ва жамоат иерархиясини ўрнатишдан бошланади.
Смирнадаги жамоат. Бебаҳо шаҳидлик, бироқ шу билан бирга руҳонийлар ҳамда «дунёвийлар» орасидаги фарқнинг ривожлана бошлаши; яҳудийлик йўналишларининг Хушхабар оддийлигидан узоқлашиш каби ривожланиб бораётган жараёнлар билан ҳамжиҳатлиги.
Пергамон жамоати. Ҳақиқий иймом кун сайин йўқолиб бормоқда; тизимга киритилган клерикализм (жамоат ҳамда руҳонийларнинг жамиятда, сиёсатда ва маданиятда етакчи ўринни эгаллашига интиладиган сиёсий йўналиш) дунё билан бирлашмоқда.
Тиятира жамоати. Жамиятда йуқори ўринларни эгаллаш ва порахўр руҳонийликнинг улуғланиши; зулмат ҳақиқатга айланаётган пайтда, соҳта пайғамбарларнинг тахтга кўтарилиши (ҳаттоки Ислоҳот даврига қадар).
Сардис жамоати. Ажралиб чиқиш ва Исонинг бошқарувига қайтиш; кўпгина буюк номлар, аммо шу билан бир қаторда руҳий ўликлик ва летаргия (протестантизм даври).
Филаделфия жамоати. Исонинг Каломига бошқаларга нисбатан кучлироқ риоя қилиш; имонлилар орсидаги биродарлик муносабатларининг мустаҳкамланиши (19 – асрнинг замонавий Хушхабар тарқатиш ҳаракати).
Сисс Лаодикиядаги жамоатнинг бошқа жамоатлар сингари батафсил тавсифини келтирмаган, чунки ўзи яшаган даврда – 1900 йилда ушбу белгилар ҳали намоён бўлгани йўқ деб ҳисоблаган.
Клэренс Ларкин. «Дунёдаги Худо режаси ҳақиқати ҳақидаги энг машҳур китоб» (1918).
Эфес. Милоддан аввалги 70 – 170й. – «Иймонидан қайтган жамоат»
Смирна. Милоддан аввалги 170 – 312й. – «Қувғинга дучор бўлган жамоат».
Пергам. Милоддан аввалги 312 – 606й. – «Аҳлоқсиз жамоат».
Тиятира. Милоддан аввалги 606 – 1520й. – «Иҳтиёрий жамоат».
Сардис. Милоддан аввалги 1520 – 1750й. – «Ўлик жамоат».
Филаделфия. Милоддан аввалги 1750 – 1900й. – «Имтиёзли жамоат».
Лаодикия. 1900 – охиригача – «Илиқ жамоат».
Тэйлор Банч. «Масиҳнинг етти мактуби» (1947)
Ефес.«Масиҳийликнинг биринчи даври ёки Ҳаворийлар вақтидаги глобал жамоат».
Смирна. Иккинчи ва учинчи асрлар, «Римнинг бутпараст императорлари бор кучлари билан масиҳийликни йўқотишгаҳаракат қилган шаҳидлик даври».
Пергам. 250 йиллик муддат (император Константин давридан Буюк Юстиниан давригача), «давлат билан «никоҳи» ёки иттифоқи оркали жамоатнинг қироллик ҳокимияти даражасига кўтарилиши».
Тиятира. 538 – 1520й. Сиёсишлаштирилган, порахўрликка ружув қўйган Ўрта аср жамоати.
Сардис. 1520 – 1700 йилнинг ўрталаригача. (бироқ, шубҳасиз протестантизмнинг Хушхабар тарқалишининг охиригача бўлган бутун тарихини ўз ичига олади); Ислоҳотланган жамоат ва охирига етқазилмаган иш.
Филаделфия. 1700 йил ўрталаридан ҳозирги кунга қадар; 18 – ва 19 – даврларда бўлган руҳий уйғонишни, бутун дунё бўйлаб ёйилган тарғиботчиликҳаракатларини бошидан кечирган ва янги куч билан Исонинг қайта келишини кутаётган жамоат.
Лаодикия. 1800 йил ўрталаридан Хушхабар тарқатилиши охирига етгунигача, «замонавий масиҳийликнинг аҳволи ҳақидаги қайғули изоҳ».
Чак Смит. «…» (1977)
Эфес. Ҳаворий Юҳанно ўлимига қадар мавжуд бўлган илк жамоат.
Смирна. 2 – 4 – асрлар, римликлар томонидан уюштирилган қувғинлар.
Пергам. 316 йилдан, «император Константин давридаги жамоат-давлат тизими ўрнатилган вақтдан бошланган».
Тиятира. Тавба қилмаган, Буюк қайғудан ўтишига тўғри келадиган хоин жамоат.
Сардис. Ўлик протестантизм.
Филаделфия. Охирги замондаги садоқатли жамоат.
Лаодикия. Охирги замондаги иймондан қайтган жамоат.
Юқорида келтирилган талқинларни баҳолаш.
Ваҳий китобидаги етти жамоатни кўриб чиқишда қўлланган ушбу тарихий ёндашувни, бир бирига катта вақт оралиғини юклайдиган, тарих давомида жамоат ҳаётини унчалик аниқ ифодалаб бермаган умумий давр деб ҳисоблагандагина, ўринли деб топиш мумкин. Масалан, охирги тўртта жамоат, Исо қайтиб келгунга қадар сақланадигандай таассурот пайдо бўлиши мумкин (Ваҳий 2:25, 3:3, 3:11, 3:20 ). Агар биз еттита мактуб жамоат тарихи жараёнини ифодалаган мактублар деган нуқтаи назарни қабул қилишни истасак, унда ушбу даврларни аниқ, қатъий чекланган маълум бир вақт давридай қабул қилишимиз керак эмас. Агар бу мактублар ҳақиқатдан ҳам жамоатнинг келажакдаги аҳволига ташланган башоратли нигоҳ бўлса, бу нарса муҳимлик жиҳатидан мактубнинг иккинчи даражали мақсади эканлигини ёдда сақламоқ жуда муҳим. Энг аввало – ва бу энг муҳими – бу мактублар, ҳақиқатдан ҳам биринчи асрда мавжуд бўлган иймонлилар жамоатига ҳамда барча «эшитар қулоғи» бўлганларга ёзилган. Мана Генри Моррис бу ҳақида нима деган: «Масиҳнинг Ўзи бизларга мактубларда яширин башоратли янақандайдир бир маъно борлигини кўрсатадиган ёки бу нарсани шунчаки таҳмин қиладиган бирор нарса айтмаганлиги сабабли, Ваҳий китобини ўрганишда сўзма сўз ёндашувни ишлатган ҳолда, бу нарсаларга катта аҳамият бермаслик лозим».
Бундан ташқари яна бир нарсани унутмаслигимиз лозим –ҳамма даврлардаги жамоатларда, Ваҳий китобидаги барча етти жамоатга хос хислатларнинг баъзи бирлари ўз аксини топган. Мактубларда айтилган нарсалар жамоат тарихининг турли даврларида қайд этилганлигига қарамай, «фақат биттагина мактуб» шахсан бизга ва бизнинг давримизга нисбатан қўлланилиши мумкин деб таъкидлай олмаймиз. Бу ҳақида Джозеф Сисс жуда яхши фикр билдириб ўтган: «Дунёда «Протестант папачилар» ва «папачи протестантлар»; секталар билан ҳеч қандай боғлиқлиги бўлмаган сектантлар, ёлғон таълимотлар ёки бошқача қилиб айтганда битъатлар билан боғлиқлиги бўлмай туриб, муҳолифатчи бўлганлар; тўлиб – тошган иймонсизлик ва аҳлоқсизлик орасида яшаб юрган солиҳлар ва энг фаол ҳамда шижоатли имонлилар орасида яшаб юрган нопоклар мавжуд; энг қоронғу жойларда ҳам ёруғлик топилаётган бир пайтда, зулмат ёруғлик масканларига кириб бормоқда». Биз, Руҳнинг биргина жамоатга эмас, жамоатларга (кўпликда) айтаётганларини эшита олишимиз лозим.
© 2023 The Enduring Word Bible Commentary by David Guzik – ewm@enduringword.com