Ваҳий, 16 боб.
Ғазаб косалари
А. Косалар, табиат ҳодисаларига қарши йўналтирилган.
1. 1оят Маъбаддан келаётган овоз.
«Бундан кейин мен Маъбаддан келаётган баланд бир овозни эшитдим. Ўша овоз еттита фариштага шундай деди: “Боринглар, Худонинг ғазабига тўлиб–тошган етти косадаги балоларни ерга тўкинглар».
а. Маъбадга ҳеч ким кира олмаслигини инобатга оладиган бўлсак (Ваҳий 15:8), маъбаддан келаётган бу баланд овоз, косадаги балоларни тўкиш буйруғини бераётган Худованднинг овози бўлиши керак.
б. «боринглар, Худонинг ғазабига тўлиб–тошган етти косадаги балоларни ерга тўкинглар». Бу косалар – Ваҳий 11:14 оятда тасвирланган «учинчи вой». Улар «Худонинг ғазаби» деб аталганлиги боис, бу косалар ўзида нафақат жазони (адолатни ўрнатиш мақсадида), балки интизомий чора-тадбирни ҳам (тавбага келтириш мақсадида) мужассамлаштирган.
1) Одатда, биз буларнинг ҳаммаси етти йиллик даврнинг охирида, Исо келишидан олдин содир бўлади, деб тасаввур қиламиз.
в. Косалар билан боғлиқҳукмда, Исроилнинг асрликдан чиққан тасвири яққол кўриниб турибди. Мусо даврида,Худо Мисрга фалокатларни (жазо тарзида берилган офатлар) юборган эди, уларнинг орасида яллиғланган чипқон офати (Чиқиш 9:8-12), қонга айланган сув офати (Чиқиш 7:14-25) ва бутун Мисрни қоплаган қоронғулик офатлари ҳам бор эди (Чиқиш 10:21-29).
г. Ушбу бобда тасвирланган офатларни, шунчаки тимсоллар деб ҳисоблаш мумкинми? Эҳтимол, бу сўзлар нималарни англатишини биз охиригача тасаввур қилолмасмиз. Нима бўлганда ҳам, Худонинг дунёга нисбатан амалга оширадиган ҳукми, тимсолий бўлмайди. Бу ерда шу нарсани ёдга олиш керакки, тимсол ортида турган ҳақиқат – ҳар доим ҳаққонийроқ – шунинг учун ҳам тимсолнинг ўзидан кўра қўрқинчлироқдир.
д. «ерга». Ваҳий китобида ёзилган нарсалар,инсоният тарихида амалга ошиб бўлганлигига ишонадиганлар учун, ушбу сўзларни тушунтириш ечими жуда қийин бўлади. «Ер» сўзи қандай маънони англатиши мумкинлиги ҳақида фикр юритган Полнинг изоҳлари, Ваҳий китобиқуйидагича талқин қилинса, унда қандайдир маънони кўриш жуда қийин бўлиб қолишини кўрсатиб беради.
·Пул, «ер» сўзи ер юзининг баъзи қисмларинигина англатиши мумкин деб айтган;
·Пул, «ер» сўзи оддий инсонларни англатиши ҳам мумкин деб айтган;
·Пул, «ер» сўзи Рим империясиниҳам англатиши мумкин деб айтган;
·Пул, «ер» сўзи Римдаги католиклар черковиниҳам англатиши мумкин, деб айтган.
1) Шу нарса аниқки, агар «ер» сўзи Ер юзини англатмаса, унинг маъносини тўлиқ ишонч билан тушунтиришнинг иложи йўқ, бундай ҳолда у сўзни ёзишнинг ҳожати ҳам йўқ эди.
2. 2оят Биринчи коса: жирканч яралар.
«Биринчи фаришта бориб, косасидагини ерга тўкди. Махлуқнинг тамғаси босилган ва унинг тасвирига сажда қилган одамларда оғир, жирканч яралар пайдо бўлди».
а. «Махлуқнинг тамғаси босилган одамларда оғир, жирканч яралар пайдо бўлди». Маҳлуққа сажда қилиб, унинг тамғасини қабул қилганлар, энди Худо томонидан жирканч яралар орқали «белгиланадилар».
3. 3оят Иккинчи коса: денгиз қонга айланди.
«Иккинчи фаришта косасидагини денгизга тўкди. Денгиз ўликнинг қонига ўхшаб қолди. Денгиздаги ҳамма жониворлар қирилиб кетди».
а. «дегизга тўкди…денгиз ўликнинг қонига ўхшаб қолди». Денгизнинг зарарланиши қисман Ваҳий 8:8-9 оятларда тасвирлаб берилган эди. Бу оятда эса ушбу жараённинг якунини кўрмоқдамиз (денгиздаги ҳамма жониворлар қирилиб кетди).
б. «ўликнинг қонига ўхшаб қолди». Денгиздаги сувнинг ўзи қонга айланиши назарда тутилган бўлишлиги шарт эмас, бироқ, сув ўликнинг қонига ўхшаб қолади («ўшандай» бўлади). Яъни сув, ўликнинг қонидай кўринишга эга бўлиб, ўша қон сингари жирканчли бўлади.
4. 4-оят Учинчи коса: ичимлик сувининг бузилиши.
«Учинчи фаришта косасидагини дарёларга ва булоқларга тўкди, улар ҳам қонга айланди».
а. «дарёларга ва булоқларга тўкди, улар ҳам қонга айланди». Ваҳий 8:10-11 оятларда биз кўрган сувнинг қисман ифлосланишига қарама қарши, бу оятда биз сувнинг тўлиқ ифлосланганлигини кўрмоқдамиз.
б. Ушбу балолар билан Исонинг қайтиши орасидаги вақт, эҳтимол оз бўлар. Бундай ҳалокатли экологик шароитда, инсониятнинг омон қолиши даргумон.
1) «Улар қонга ташна эдилар ва Худонинг азизларини йўқ қилиб юборишга интилдилар; мана энди ўша қонни ичишларига тўғри келади» (Кларк).
5. 5-7оятлар Худо ҳукмларининг одиллиги.
«Сувлар учун масъул бўлган фариштанинг шундай деганини эшитдим: Эй Муқаддас Худо, Сен бор бўлгансан, ҳозир ҳам борсан. Сенинг чиқарган бу ҳукмларинг одилдир. Азизларинг ва пайғамбарларингнинг қонини тўкканларга Сен қон ичирдинг, улар бунга лойиқдир. Қурбонгоҳдан шундай бир овоз эшитилди: Ҳа, Қодир Худо — Эгамиз! Сенинг ҳукмларинг ҳақ ва адолатлидир».
а. «Сенинг чикарган бу хумларинг одилдир…азизларинг ва пайғамбарларингнинг қонини тўкканларгаСен қон ичирдинг». Азизларнинг ўлимидан роҳатланганларга энди «қонни» ичишга тўғри келаётганлиги, адолатли бўлиб кўринмоқда. Улар Тирик сувни рад этдилар, шунинг учун ҳам энди ўлимни олиб келадиган сувни ичишларига тўғри келади.
б. Ҳатто ҳукм пайтида ҳам, фаришта ҳақли равишда: «Сенинг ҳукмларинг одилдир» деб эътироф этмоқда. Худонинг адолати нафақат одил, балки тоза ва қилинган жиноятнинг оғирлигига ярашадир. Худода «ҳакамлар ҳайъати суд лови» йўқ.
в. «Қурбонгоҳдан шундай бир овоз эшитилди». Бу овоз ё фаришталардан бирининг овози, ёки барча қурбон бўлган шоҳидларни (Ваҳий 6:9) ҳамда азизларнинг ибодатини (Ваҳий 8:3-5) ифодалайдиган қурбонгоҳнинг шахслантирилганлиги сабаб, эшитилаётган овоз бўлиши мумкин.
1) Эҳтимол, бу «гапираётган қурбонгоҳ» – Худованднинг қурбонгоҳи, яъни У буюк қурбонлик келтирган ва бу ерда Унинг адолатли (ўтмишдаги ва келажакдаги) ҳукми ҳақида гувоҳлик бераётган хочдир. Бу қурбонгоҳда, Худованд инсонларга ҳукмлардан қочиб қутулиш имконини берган ҳолда, Ўз севгисини намоён қилди.
6. 8-9 оятлар Тўртинчи коса: инсонларни ёндираётган қуёш.
«Тўртинчи фаришта ўз косасини қуёш устига тўкди, қуёшга инсонларни олов билан ёндириш қудрати берилди. Жазирама иссиқ инсонларни куйдирганда, улар бу офатлар устидан ҳокимиятга эга бўлган Худони лаънатладилар. Улар қилмишларидан тавба қилмадилар, Худони улуғламадилар».
а. «қуёш устига тўкди, қуёшга инсонларни олов билан ёндириш қудрати берилди». Бизлар табиий ҳолдай қабул қилишга ўрганиб қолган қуёшнинг иссиқ нурлари – лаънатга айланмоқда.
б. «улар қилмишларидан тавба қилмадилар, Худони улуғламадилар». Инсонларнинг тавба қилишни истамасликлари, на билим, на Худонинг ҳукмида иштирок этишлик, инсоннинг гуноҳий моҳиятини ўзгартира олмаслигини кўрсатиб бермоқда. Агар инсон иноят орқали Худога келмас экан, демак, у умуман ҳеч қачон Худога келмайди.
1) «Баъзилар, агар инсонлар Худонинг адолатли ҳукми кучини кўришса ва ҳис этишса, албатта тавбага келишади, деб умид қилишади. Бироқ, муқаррар ва хатосиз самовий жазо олдида ёвузлашиб бораётган инсонларнинг юраклари ҳақида, такрор ва такрор айтиб ўтилган ушбу бобдаги эслатмалар, бу умидларни пучга чиқармоқда» (Уолвурд)
Б. Косалар маҳлуқ ва унинг ҳукуматига қарши йўналтирилган.
1. 10-11 оятлар. Бешинчи коса: зулмат
«Бешинчи фаришта косасидагини махлуқ тахтига тўкди, махлуқнинг салтанати зимистонга чулғаниб қолди. Одамлар чеккан азобидан тилларини тишлардилар. Яраларининг оғриғидан Самовий Худони лаънатлардилар. Аммо қилмишларидан тавба қилмадилар».
а. «махлуқнинг салтанати зимистонга чулғаниб қолди». Баъзилар бу қоронғулик, тимсолий тилда айтилган деб ҳисоблашади. Клэйрд охирги учта балони «сиёсий офатлар триадаси» яъни ички анархия, босқин ва тузатиб бўлмас йўқотишлар учлиги деб атаган.
1) Лекин, барибир ҳам ушбу қоронғуликда қандайдир сиёсий тимсолни излаш керак эмас. Мисрга юборилган тўққизинчи офат, руҳий маънолар билан бойитилган ҳақиқий зулмат бўлган. Чиқиш 10:21-22 оятда бу зулмат ҳақиқий, зим- зиё зулмат бўлганлиги ёзилган.
б. «одамлар чеккан азобидан тилларини тишлардилар». Бешинчи коса келтирган зулмат – Исо «ташқи қоронғулик» деб тасвирлаган (Матто 25:30) дўзаҳнинг даракчиси.Бешинчи коса балосини бошидан ўтқазганлар, жаҳаннам дарёсининг ёқасида бўлгандай бўлишади.
в. «аммо қилмишларидан тавба қилмадилар». Худонинг ҳукми остида бўла туриб, ўзининг гуноҳкорона ҳолатида, инсон тавба қилиш ўрнига, гуноҳларини янада кўпайтирмоқда.
1) «Баъзида ҳукм, инсонда, унинг гуноҳий табиатига хос бўлган танавий тавбани келтириб чиқаради. Бундай тавба вақтида, ташқаридан қараганда ҳаммаси бошқача кўринсада, инсоннинг бузуқ юраги, бузуқлигича қолаверади. Инсоннинг бошқа бўлганлигига қарамай, унда нажоткорона ўзгаришлар содир бўлмайди: яъни у бошқа инсон бўлиши мумкин, бироқ, янги инсонга айланмайди. Аввал бор бўлган гуноҳлари, уни бошқаришда давом этаверади, шунчаки энди улар бошқача ном билан аталиб, бошқа хил либос кийишади. Чархланган тош силлиқ шаклга эга бўлиши мумкин, лекин у гўштга айланиб қолмайди. Темир ҳам турли шаклга эга бўлиши мумкин, бироқ, у ҳам олтинга айлана олмайди. Шу сингари танавий тавбаҳам, инсонни янги шахсга айлантира олмайди, чунки танавий тавба фақат қўрқувга асосланади. Агар ўғрини ушлаб, уни қамоқхонага олиб борсангиз, қўрқувдан у ҳам тавба қилдим, демайдими? Ёки ўз олдида дорни кўрганда, қотил қилган ишларимдан пушаймонман, демайдими?» (Сперджен).
2) «Ҳақиқий тавба, инсон Худога Унинг одилона ҳукми учун ҳамдлар айтганида содир бўлади, ҳаттоки ўша одилона ҳукм, инсоннинг ўзига қарши бўлсада. О, менинг қадрдон тингловчим, сенинг тавбанг ҳақиқий бўлганми? Гуноҳингнинг қай даражада гуноҳкор эканлигини кўряпсанми? Бу гуноҳларинг сени дўзаҳга олиб бораётганлигини кўраяпсанми? Агар буларни кўрмаётган бўлсанг, қилган тавбанг ҳақиқий бўлмагани учун тавба қилмоғинг лозим» (Сперджен).
2. 12-16 оятлар Олтинчи коса: қўшинлар катта жанг учун тўпланмоқдалар.
«Олтинчи фаришта косасидагини буюк Фурот дарёси устига тўкди. Дарёнинг суви қуриди. Шарқдан бостириб келадиган шоҳларга йўл очилди. Бундан кейин мен қурбақаларга ўхшаш учта ёвуз руҳни кўрдим. Улар аждарҳо, махлуқ ва сохта пайғамбарнинг оғизларидан чиқаётган эдилар. Булар жинлар бўлиб, мўъжизали аломатлар кўрсата олардилар. Улар Қодир Худонинг улуғ кунида бўладиган жангга барча жаҳон шоҳларини тўплагани бордилар. Масиҳнинг шундай гапларини ёдингизда тутинг: мана, Мен ўғри каби ногаҳон келаман! Ҳушёр турган киши бахтлидир, яланғоч юрмайин, шарманда бўлмайин деб, кийимини тахт қилиб қўйган киши бахтлидир! Учта ёвуз руҳ жаҳон шоҳларини ибронийчадаги Хар–Магидўн деган жойга тўпладилар».
а. «буюк Фурот дарёси». Римликлар Фурот дарёсини, шарқдаги империялар босқинчилигидан ҳимояловчи тўсиқ, деб ҳисоблашган. Ўша замонда дарёнинг узунлиги 3000 километр, кенглиги эса – 300 метрдан 1200 метргача бўлган.
б. «Дарёнинг суви қуриди. Шарқдан бостириб келадиган шоҳларга йўл очилди». Агар Фурот дарёсининг суви қуритилиб, унинг ўрнига йўл қурилганида эди, шарқдаги улкан қўшинлар (Япония, Хиндистон ва Хитой каби улкан давлат қўшинлари) ғарбга беъмалол тўсиқсиз бостириб бориш имкониятига эга бўлган бўлардилар.
1) Бу қўшинлар келишининг сабаби нимада? Исроилни йўқ қилиш учунми? Ёки ғарбий ҳукмдор (Дажжолга) қарши қўзғолон кўтариш учунми? Нима бўлганда ҳам, охир оқибат улар Худога ва Унинг Нажоткорига қарши жанг қилиш учун йиғилишади (2-Сано).
в. «Бундан кейин мен қурбақаларга ўхшаш учта ёвуз руҳни кўрдим. Улар аждарҳо, махлуқ ва сохта пайғамбарнинг оғизларидан чиқаётган эдилар». Бу ёвуз руҳларнинг кўриниши қурбақаларни эслатади (қурбақаларга ўхшаш). Қадимги Исроилда қурбақаларни жирканч ва нопок мавжудотлар, деб ҳисоблашган, мисрликлар бўлса аксинча, бақа-маъбудасига сиғинишган.
1) «Бу ўхшашлик ёки қиёсийликни фақатгина нопоклик ва қурбақалар тарқатадиган ёқимсиз овоз билан изоҳлаш мумкин» (Алфорд).
2) «Масиҳ нопок руҳларни қувар эди, Унинг душманлари эса уларни олдинга юборишмоқда» (Суит).
3) Қурбақалар – «ёвузлик ва нопокликнинг якуний мағлубияти ифодаси ҳамда жуда ажойиб карикатурадирлар. Инсонларнинг кўзида енгилмас ва қудратли бўлиб кўринганлиги сабаб, уларда энг кучли қўрқувни пайдо қилган нарсалар, охир оқибат кулгили шаклда, силлиқ ва ёқимсиз тунги мавжудотлар қиёфасида намоён бўлмоқда» (Лав).
4) Бу ёвуз руҳлар Ахабни жангга мойил қилган «айёр руҳлар»га ўхшашади (3- Шоҳлар 22:19-23).
г. «булар жинлар бўлиб, мўъжизали аломатлар кўрсата олардилар». Жинлар васвасага солиш ва алдаш мақсадида яна мўжиза ва аломатларни ишлатмоқдалар. Бу ерда эслатиб ўтилган «сохта» пайғамбар» Ваҳийнинг 13- бобидаги ўша сохта пайғамбардир.
д. «жангга тўплагани бордилар». Бу икки халқ орасидаги жанг эмас, бу халқларнинг Худога қарши жанги (Забур 2:2). Бу башоратларда эслатиб ўтилган учта муҳим жанглардан бири.
1) Гўг, Магўт ҳамда халқлар иттифоқчиларининг Исроилга қарши жанги (Ҳизқиёл 38-39 боблар);
2) Дажжол дунёвий тузумни Ер юзига қайтиб келаётган Исо Масиҳга қарши жангга етаклаб борадиган Хар-Магидўн жанги (Ваҳий 17:12-16, 17:14, 19:19);
3) Минг йиллик шоҳликдан кейин, Шайтон ва унинг иттифоқчилари Худога қарши олиб борадиган энг охирги жанг (Ваҳий 20:7-10).
е. «Қодир Худонинг улуғ кунида». Ушбу жангда кимнинг ғалаба қозониши кундай равшан. Бу дажжолнинг ёки аждарҳонинг ё инсоннинг улуғ куни эмас, бу Худованднинг улуғ кунидир.
ж. «Мен ўғри каби ногаҳон келаман!Ҳушёр турган киши бахтлидир, яланғоч юрмайин, шарманда бўлмайин деб, кийимини тахт қилиб қўйган киши бахтлидир». Яқинлашиб келаётган жанг тасвирининг қоқ ўртасида, биз Исонинг муқаррар ғалабаси ифодасида огоҳлантиришни кўряпмиз.
1) «Кийим» сўзи ушбу мантда руҳий ва амалий солиҳликни назарда тутади. Исонинг солиҳлиги бизда кийим сингари мавжуддир (Галатияликларга 3:27), бироқ, бундан ташқари агар амалий солиҳлик ҳақида сўз юритадиган бўлсак, биз Масиҳнинг табиатини «кийиш»га даъват этилганмиз (Эфесликларга 4:20-24). Энг муҳими эса биз яланғоч яъни «кийимсиз» бўлишимиз ёки Одам Ато ва Момо Ҳаво сингари ўзимиз ўзимизни ёпишга ҳаракат қилишимиз керак эмас, зеро бизнинг шахсий солиҳлигимиз, Худонинг нигоҳида ифлос латталардай кўринади (Ишаё 64:6).
з. «учта ёвуз руҳ жаҳон шоҳларини ибронийчадаги Хар–Магидўн деган жойга тўпладилар». Буюк жанг Хар-Магидўн деб аталадиган жойда бўлиб ўтади (Har–Megiddo).
1) Ваҳий китоби, инсоният тарихи давомида амалга ошганлигига ишонадиганлар, ушбу жангни тушунтиришда қийинчиликка дуч келишади. «Баъзилар, бу жой Миссисипи дарёсининг катта водийси, деб ҳисоблашади. Бир оз вақт олдин, кимдир бу жой Севастопол ёки Қрим деган таклифни киритди. Бошқалар эса, сўз, Франсия ҳақида бормоқда, деб ҳисоблашади.Ҳозирча кўпчилик бу жойни мукаммал таркиб учун энг зўр жой, деб ҳисоблашади, бироқ, табиатда бундай мукаммал жойнинг ўзи йўқ. Одамлар матннинг том маъносидан четга чиқиб кетганларида, мана шунақа қарама-қарши, ваҳший ва охир оқибат ҳалокатли хулосаларга келадилар» (Сисс).
2) Магидўн номли тоғлар, харитада йўқлиги сабаб (аслида Магидўн бу водий), кўпчилик бу жойни кўп қон тўкиладиган тимсолий тоғ ёки тепалик деб ҳисоблашади. Бироқ, Сисс қизиқарли бир фикрни билдириб ўтган: «Бу жой, айнан тоғ бўладими ё тепаликми, унчалик аҳамияти йўқ, чунки улар бир бутун бўлиб, катта бир умумий жойнинг бир қисмини ташкил қилади».
3) Магидўн – муҳим ва аҳамиятли жанглар билан боғлиқ бўлган жойдир: Добиранинг Сисарога қарши жанги (Ҳакамлар 5:19), Гидўннинг Мидиёнликларга қарши жанги (Ҳакамлар 7-боб), фиръавннинг Йушиёга карши жанги (4-Шоҳлар 23:29, 2-Солномалар 35:22). Булардан ташқари, бу жой охирзамонда фарёд кўтарилиб йиғлайдиган жой (Закариё 12:11).
4) Асрлар давомида Магидўн водийси кўпгина қонли урушларни бошидан ўтқазган. Милоддан аввалги 1468- йилдан бошлаб (фиръавн Тутмос учинчи), Масиҳнинг туғилган кунидан 1917- йилгача (британиялик лорд Элленби), ушбу ҳудудда 200 дан ортиқ жанглар бўлиб ўтган.
5) Бу жойни, унинг том маъносида Мегиддо ҳудуди ва Йизрил водийси сифатида кўриб чиқиш яхшироқ бўлади. Ваҳий китобининг 16:14, 17:14 ва 19:19 оятларида,уюштирилган жанг тасвирланган бўлиб, ушбу жанг олиб бориладиган жойнинг маркази, аниқ бир жой бўлмоғи лозим, ҳаттоки жойнинг ўзи ҳудуддан ташқари бошқа вилоятларгача тарқалиб борсада.
6) «Ҳар-Магидўн жанги нима дегани ўзи? Одамлар қанчадан-қанча кулгили ту- шунтиришларни ўйлаб топишмаган бу борада! Ожиз башоратчилару, ўзини ўзи эълон қилган пайғамбарларнинг фикрича, охирги йигирма йил ичида бу жанг кўпгина ҳудудларда бўлиб ўтган: Аустерлитсда, Москвада, Лейптсига ва Ватерлоода! Бу инсонлар эса ўзларини ва бошқаларни алдашда давом этмоқдалар ва давом эттираверадилар» (Кларк).
3. 17-21 оятлар Еттинчи коса: охирги ҳукм.
«Еттинчи фаришта косасидагини ҳавога тўкди. Маъбаддаги тахтдан: “Амалга ошди!” — деган баланд бир овоз келди. Шу вақт чақмоқ чақиб, момақалдироқнинг гулдурос садолари янгради, кучли зилзила бўлди. Зилзила шу қадар кучли эдики, ер юзида инсон яшагандан бери бунақаси бўлмаганди. Буюк шаҳар уч қисмга бўлиниб кетди. Бошқа халқларнинг шаҳарлари ер билан яксон бўлди. Худо буюк Бобил шаҳрини ёдга олди. У Бобилга косадаги Ўзининг ғазаби шаробидан берди. Ҳар бир орол ўрнидан жилди, тоғлар кўздан ғойиб бўлди. Осмондан одамлар устига йирик дўл ёғилди. Ҳар бир дўл донасининг оғирлиги икки пуд чиқарди. Бу даҳшатли дўл дастидан одамлар Худони лаънатлашарди».
а. “Амалга ошди”. Худованднинг тахтидан янграётган ушбу эълон, бундан буён бошқа ҳеч қандай кечиктиришлар бўлмаслигини англатади. Худованд раҳм-шавқатга бой бўлганлиги боис, қўлидан келганча бу ҳодисани орқага суриб келди. Муҳрлардан кейин карнайлар, карнайлардан кейин косалар – бироқ, энди охирги коса тўкилганидан сўнг, ер юзига бошқа ҳукмлар ёғдирилмайди. Амалга ошди!
б. «косасидагини ҳавога тўкди». Косадаги нарсанинг ҳавога тўкилганлиги, эҳтимол, бу жазо айнан кимга қарши йўналтирилганлигини – яъни «фазода ҳукмронлик қилаётган ҳоким»га ва унинг иттифоқчиларига қарши эканлигини кўрсатаётгандир (Эфесликларга 2:2).
в. «кучли зилзила бўлди. Зилзила шу қадар кучли эдики, ер юзида инсон яшагандан бери бунақаси бўлмаганди». Охирги ҳукм пайтида, Худованд, ер юзига энг даҳшатли зилзилани юбормоқда. Айнан шу нарса ҳақида биз Ибронийларда ҳам ўқишимиз мумкин: “ Энди эса У пайғамбар оятида шундай ваъда беряпти: Мен яна бир бор ёлғиз ерни эмас, осмонни ҳам ларзага солгайман”. Фақатгина ларзага солишнинг иложи бўлмаган нарсаларгина қолади.
г. “Худо буюк Бобил шаҳрини ёдга олди. У Бобилга косадаги Ўзининг ғазаби шаробидан берди”. Бобилнинг қулаши (буюк шаҳар) Ваҳийнинг 17- ва 18- бобларида батафсил тасвирлаб берилган. Бу оятда эса Худованд унга косадаги Ўзининг ғазаби шаробини бераётганлигини айтиб утишнинг ўзи етарлидир.
д. «осмондан одамлар устига йирик дўл ёғилди. Ҳар бир дўл донасининг оғирлиги икки пуд чиқарди». Ер юзига улкан дўл ёғилиб, ҳар бир дўлнинг оғирлиги 50 килограммни ташкил қилади. Инсонларнинг бу ҳукмга муносабати – улар ахлоқий таназзулнинг энг юқори нуқтасига етиб борганликларини кўрсатмоқда (бу даҳшатли дўл дастидан одамлар Худони лаънатлашарди).
1) Дўл, кўп ҳолларда Худованд душманларини жазолашда ва ҳукм этишда қурол бўлиб хизмат қилган: Мисрни ҳукм қилишда (Чиқиш 9:24), канъонликларни ҳукм қилишда (Ёшуа 10:11), Худодан юз ўгирган Исроилни ҳукм қилишда (Ишаё 28:2) Гўг ва Магўгни жазолашда (Хизқиёл 38:22).
2) Юқорида санаб ўтилган ходисаларнинг ҳар бирида, дўл осмондан Худо Ўз фарзандларига нисбатан қўллайдиган интизомий чора сифатида эмас, хукмни амалга ошириш қуроли сифатида ёғилган.
3) Дахшатли азобларга қарамай, кўпчилик Худо олдида бирибир хам тавба қилишни рад этишади. “Мен инсонларнинг шундай деганини эшитдим: “Агар мен қийинчиликка дучор бўлганимда эди, оғир дамда Худога мурожаат қилган бўлар эдим. Агарда мен тўшакка михланган бўлганимда эди, шубхасиз нажот сўраб ёл ворган бўлар эдим”. О, мен бундай деб ўйламайман. Қийинчилик ва касаллик лар ўз ўзидан бизнинг нажот топишимизга ёрдам бера олмайди. Дард ва қаш шоқчилик хушхабарнинг воъизларига айлана олишмайди, тушкунлик ва кайғулар эса бизни ҳаворийларга айлантира олмайди. Дўзаҳдаги адашганларга назар солинг. Улар чеккан азоблар, уларга ҳеч қандай фойда келтирмади. Нопок ҳар ерда нопокдир. Бу ҳаётда адолатсиз бўлганлар, келажак ҳаётда адолатпарвар инсонларга айланиб қолишмайди. Азоб уқубатлар табиатининг ўзида, инсоннинг покланишига хизмат қила оладиган бирор бир нарса йўқ” (Сперджен).
4. Биз Ваҳийнинг 16- бобини «буюк боб» деб атасак бўлади.
а. Ушбу бобда буюк ёвузлик тасвирланган: буюк шахар бўлмиш Бобил (Ваҳий 16:19)
б. Ушбу бобда Худонинг, Ўз ҳукмини амалга оширишда ишлатадиган энг буюк қуроллари тасвирланган: буюк жазирама иссиқлик (Ваҳий 16:9), буюк дарёнинг қуритилиши (Ваҳий 16:12), буюк зилзила (Ваҳий 16:18), буюк дул (Ваҳий 16:21).
в. Ушбу бобда буюк Худо тасвирланган: Унинг буюк овози (“баланд” деган сўз юнон тилида “буюк” деган маънони ҳам англатади 1, 17 оятларга қаранг) ҳамда Унинг буюк ғалаба куни (Ваҳий 16:14).
© 2023 The Enduring Word Bible Commentary by David Guzik – ewm@enduringword.com