Ваҳий, 11 боб.
Икки шоҳид
А. Худонинг маъбади.
1. 1-оят. Юҳаннога маъбадни, қурбонгоҳни ва сажда қилаётганларни ўлчаш буйруғи берилди.
«Менга ўлчаш учун бир қамиш берилди, сўнг шундай деб айтилди: Бор, Худонинг Маъбадини ва қурбонгоҳни ўлчаб чиқ. У ерда сажда қилувчиларни санагин».
а. «Менга ўлчаш учун бир қамиш берилди». Маъбаднинг ўлчанилиши ҳақида Ҳизқиёл китобининг 40- 43 бобларида батафсил айтиб ўтилган. Ушбу оятда Исонинг Ер юзидаги минг йиллик ҳукмронлиги даврида мавжуд бўладиган маъбад ҳақида сўз юритилган, Ҳизқиёл китобида айтилган маъбад эса Юҳанно давригача мавжуд бўлган кўринади. Ҳизқиёл маъбадни ҳар томонлама, маъбаднинг ташқи ҳовлиси билан биргаликда ўлчаб чиққан (Ҳизқиёл 40:17-19).
1) Муқаддас Китобда, биз ўлчовнинг яна бир қанча мисолини кўришимиз мумкин Закариё китобининг 2-бобида бир шахс Қуддусни ўлчайди; ушбу саҳна кўринишида, келажакда Қуддус шаҳрига ёғадиган Худонинг ҳукмига ишора очиқ ойдин кўриниб турибди. Ваҳийнинг 21-бобида эса Янги Қуддус ўлчанмоқда.
б. «Бор, Худонинг Маъбадини ва қурбонгоҳни ўлчаб чиқ». Баъзан Эски Аҳдда ўлчов ғояси ҳимоя, асраб қолиш ва маълум бир кишига ёки нарсага тегишли бўлиш тушунчалариҳақида гапиради. Хабаққуқ пайғамбар: “У ерни титратди” деб айтганида (инг.тилида – ўлчади; тарж.илов.), у, ернинг Худога тегишли эканлигини ва Худованд ер билан хоҳлаганини қилиши мумкинлигини назарда тутган.Маъбаднинг улчанилиши Худованд уни ҳар томонлама жуда яхши билишини англатади, чунки ҳамма нарса Унинг ҳукмронлиги остидадир.
1) Ҳамма нарса Худованднинг қўли остида. Бу, Ваҳий китобининг энг ажойиб мавзуларидан бири. 11- бобда биз Худованднинг яна бир бор Ҳукмдор деб аталганлигини кўришимиз мумкин. Юнон тилидан олинган pantokrater деган сўз, «ҳаммасини қўлида тутиб турувчи» деган маънони англатади. Янги Аҳдда ушбу сўз ўн марта ишлатилган бўлиб, улардан тўққиз мартаси Ваҳий китобида ёзилган. Ушбу маъбад буюк шон–шуҳрат ва буюк қўрқув жойига айланади, бироқ, буларнинг ҳаммаси Худованднинг қўлида!
в. «Худованднинг маъбади». Бу қандай маъбад эканлигини аниқлаш жуда муҳим. Кўпчилик, бу маъбадга қараб, жамоатнинг тимсолини кўради.
1) Павлус жамоатни маъбад сифатида тасвирлаган: «Демак, сизлар энди бегона ҳам, келгинди ҳам эмассизлар, балки Худонинг азиз халқи қаторидасиз, Унинг хонадони аъзоси бўлдингизлар. Сизлар худди бир бинодайсизлар. Бу бинонинг асоси ҳаворийлару пайғамбарлардир. Бинонинг тамал тоши эса Исо Масиҳнинг Ўзидир. Бу иморат Раббимиз Исо Масиҳ орқали бир бўлиб, юксалиб боради ва Унга бағишланган муқаддас маъбад бўлади». (Эфесликларга 2:19-21)
2) Бутрус ҳам жамоатни маъбад сифатида тасвирлаган: «Шунда ўзларингиз ҳам тирик тошлардай бўласизлар. Худо сизлардан руҳий маъбад барпо этади. Сизлар муқаддас руҳонийлар бўлиб хизмат қиласизлар ва Исо Масиҳ орқали Худога мақбул руҳий қурбонликлар келтирасизлар». (1-Бутрус 2:5)
3) Шунга қарамай, агар Ваҳий 11- бобдаги маъбад – жамоатнинг тимсоли бўлса, уни ўлчашнинг қандай зарурияти бўлиши мумкин? Ташқи ва ички ҳовлиларнинг ҳамда қурбонгоҳларнинг аҳамияти нимада; агар жамоатнинг ўзи – маъбад ҳисобланса, унда маъбадда сажда қилувчилар кимлар? Бу ерда Худонинг маъбади билан жамоатни уйғунлаштирадиган тасвирни кўришга тўсқинлик қиладиган жуда кўп кундай равшан аниқ тафсилотлар мавжуд.
г. Эҳтимол, бу Исо, Дониёр ва Павлус томонидан «ҳаром-ҳалиш ишларга сабаб бўладиган макруҳ нарса» ҳақида айтиб ўтилган нарсалар амалга ошиши учун қуриладиган маъбаддир.
1) Дониёр пайғамбар, дажжол яҳудийлар билан тузадиган сулҳини бузиб, қур- бонликлар келтирилишини тўхтатиши ҳақида айтиб ўтган; Дажжол маъбадга макруҳ нарсани ўрнатиб, уни ҳаром қилади (Дониёр 9:27, 11:31, 12:11)
2) Муқаддас жойда макруқ нарсанинг ўрнатилиши, Ер юзига ёғиладиган Худо ғазабининг яқинлашаётганлигидан дарак берувчи белги бўлиши ҳақида Исо айтиб ўтган (Матто 24:15-16, 24:21)
3) Павлус эса, Дажжолнинг маъбадда ўтириб, ўзини худо деб эълон қилиши ҳақида айтиб ўтган (2- Салоникаликларга 2:3-4)
4) «Макруҳ нарса» тушунчасига кўпинча руҳий маъно бериб, бу жумла Худо иймонлиларининг (Унинг маъбадининг) юрагини эгаллаб олган бутларга сажда қилишни англатади деб айтишади. Бироқ, қандай қилиб шайтоннинг вакили бўл миш Дажжолга сиғинаётган инсонларни Худонинг маъбади деб аташ мумкин? Албатта, бу оятнинг энг оддий ва том маънодаги талқини эмас. Ушбу оятларнинг энг оддий маъноси бу – яқин орада қурилиши керак бўлган Қуддусдаги маъбаддир.
д. Аслида, бугунги кунда, маъбаднинг тикланиши ва қурбонлик келтириш тизимининг янгиланишини жуда хоҳлайдиган яҳудийлар мавжуд. Улар аллақачон жиддий тайёргарликларни бошлаганлар.
1) Сиз, Қуддусдаги Эски шаҳар маҳалласида Маъбад институтини кўришингиз мумкин. У ерда ўзини маъбадни тиклашга ва оммага ўз мақсадларини тушун- тиришга бағишлаган яҳудийлар гуруҳи фаолият кўрсатади. Улар янги маъбад учун керак бўладиган барча нарасаларни, ҳаттоки, қурбонлик ва ҳадялар учун ишлатилган идишларгача барчасини ишлаб чиқаришга ҳаракат қилмоқдалар.
2) Исроил бугунги кунда қайтадан тикланган ва бирлашган миллат ҳисобланади, шунинг учун ҳам уларнинг маъбадни қайта тиклашга бўлган урунишлари амалга ошиши ҳақиқатдан йироқ эмас. Маъбадни тиклаш йўлида етакчи яҳудий гуруҳ бу – «Маъбад тоғидаги содиқлар» (Faithful of the Temple Mount) деб номланадиган ташкилот ҳисобланади. Улар яҳудийлар маъбадини Тоғга қайтариш ҳаракатидан қайтмасликларини таъкидлайдилар. Ушбу гуруҳнинг етакчиларидан бири шундай деган: «Исроил давлатининг байроғи Тош Гумбази устига ўрнатилмаганига қадар, биз курашни давом эттираверамиз». У ердаги талабалар эса, келажакда қуриладиган маъбадда қурбонликлар келтиришни ўрганган ҳолда, руҳонийлик хизмати тайёргарлигини ўтмоқдалар.
3) Шуни тушуниш муҳимки, кўпчилик диндор яҳудийларни оддий яҳудийлар син- гари маъбаднинг қурилиши қизиқтирмайди. Бундан ташқари, бугунги кунда ҳай- вонот олами ҳуқуқларини ҳимоя қилувчи кўплаб фаол иштирокчилар кўз ўнгида ҳайвонларни қурбонликка келтириш осон бўлмаган бўлар эди. Шунга қарамай, башоратларнинг амалга ошишига сабаб бўлувчи маъбадни қайта тиклаш ғоясига ўзини тўлиқлигича бағишлаган кичик, мустаҳкам яҳудийлар гуруҳи мавжуддир.
4) Тушунарли сабабларга кўра имонлилар маъбадни тиклашга бўлган уринишлар ҳақида эшитганларида, қувонадилар. Бироқ, шу билан бир қаторда биз шуни тушунишимиз керакки, ушбу уринишларнинг ортида турган асосий кучнинг Ху- дога ҳеч қандай алоқаси йўқдир. Бу инсонлар гуноҳ эвазига қурбонлик келтира оладиган жойга эга бўлишга интилмоқдалар. Иймонлилар эса гуноҳэвазига хочда қурбонлик келтирилганлигига ва бошқа ҳеч қандай қурбонликка ҳожат йўқлигига ишонишади ва бугунги кунда келтириладиган ҳар қандай қурбонлик Худони ҳақоратлайди, чунки бу қурбонликлар Масиҳнинг хочда амалга оширган мукаммал қурбонлигини рад этади.
5) Таълимоти фақат Эски Аҳдга асосланган яҳудийлар, Масиқ келиб, маъбадни қайта тиклашига ишонишади; бироқ, улар Масиҳ деб қабул қиладиган инсон Дажжол бўлиб чиқиши мумкин: «Мен Отамнинг номидан келдим, аммо сизлар Мени қабул қилмаяпсизлар. Агар кимдир ўз номидан келса, уни қабул қилаве- расизлар» (Юҳанно 5:43).
2. 2-оят. Маъбаднинг ташқи ҳовлиси.
«Маъбаднинг ташқи ҳовлисини эса қолдир, уни ўлчама. Чунки у ер бутпарастларга берилган. Улар муқаддас шаҳарни қирқ икки ой оёқ ости қиладилар».
а. Маъбаднинг ташқи ҳовлисини ўлчашнинг зарурияти бўлмаган, «чунки у ер бутпарастларга берилган». Эҳтимол, бунинг сабаби, қайта тикланган маъбад ҳовлисида ислом динига сиғиниш жойи – яъни бугунги кунда Маъбад тоғида ўрнашган Тош Гумбази жойлашганлигидадир; ушбу жой устида мусульмонлар ва яҳудийлар орасида тинимсиз курашлар олиб борилмоқда.
1) Милоддан аввалги 70- йилда римликлар Қуддусни босиб олган пайтда, улар шаҳарни шу даражада йўқ қилиб юборишганки, ҳалигача эски маъбаднинг пой- деворини излаб топишнинг имкони пайдо бўлгани йўқ. Кўп вақт давомида маъбад пойдевори ўрнида Тош Гумбази турибди, деб ҳисоблашган. Бироқ, янги из- ланишлар маъбад Тош Гумбази турган жойдан шимолроқда жойлашган бўлган- лигини кўрсатмоқда ва маъбад қайта тиклангандан кейин, Тош Гумбази маъбаднинг ташқи ҳовлисида қолади. Бундай ҳолда, мана энди (изланишлар ҳали тугагани йўқ) фаришта нима сабабдан Юҳаннога қуйидаги сўзларни айтганини тушунса бўлади: «Маъбаднинг ташқи ҳовлисини эса қолдир, уни ўлчама. Чунки у ер бутпарастларга берилган».
б. Муқаддас шаҳар (Қуддус) қирқ икки ой оёқ ости қилинади, бу 1260 кунга (уч ярим йилга) тўғри келади. Бутпарастлар томонидан шаҳарни оёқ ости қилиш Дониёр китобининг 11:26-27 оятларида тасвирланган етти йиллик ҳукмронликнинг иккинчи ярмида, Дажжол ўз ғазабини Исроил халқига қарата ёғдирганида бошланади (Матто 24:15-28 ва Ваҳий 12:13-17 оятларида айтиб ўтилганидек).
в. Юнон илоҳиётчичси А.Т.Робертсон, «оёқ ости қилиш» деган жумла «нописандлик ила топташ» деган маънони англатади деб айтган.
Б. Икки шоҳид
1. 3-6 оятлар. Икки шоҳиднинг хизмати.
«Мен икки шоҳидимга қудрат бераман. Улар эгниларигақанор кийиб, 1260 кун давомида ваъз қиладилар. Бу икки шоҳид – бутун дунё Эгасининг ҳузурида турган иккита зайтун дарахти ва иккита чироқпоядир. Борди-ю бирортаси уларга зарар етқазмоқчи бўлса, уларнинг оғзидан олов чиқиб, ўша душманни еб битиради. Уларга озор беришни истаганлар шу йўсинда ҳалок бўлади. Бу икки шоҳид ваъз қиладиган кунларда ёмғир ёғмаслиги учун Худо уларга осмонни беркитиш қудратини берган. Уларга яна сувни қонга айлантириш ва ер юзини истаган вақтларида турли балою офатларга йўлиқтириш қудрати берилди».
а. «Мен икки шоҳидимга». Бу ерда, биз Ваҳий китобидаги иккита жуда қизиқ қаҳрамонни – яъни икки шоҳидни кўрмоқдамиз. Уларнинг хизмати башоратли ҳусусиятга эга бўлади (ваъз қиладилар); улар Хушхабарни тарғиб қилган холда, тавбанинг қандай бўлиши кераклигини кўрсатадилар (эгниларига қанор кийиб). Уларнинг хизматлари жуда самарали бўлади (Худованднинг Ўзи уларга қудрат беради).
1) Шубҳасиз, икки шоҳиднинг хизмати Худонинг қудратида амалга оширилади. «Аслида бу шундай куч бўладики, улар бутун дунё инсонларининг нафратига қарамай, 1260 кун давомида гувоҳлик бера оладилар» (Уолвурд).
б. «Бу икки шоҳид иккита зайтун дарахти ва иккита чироқпоядир». Закариёнинг чироқпоя ва зайтун тўғрисида кўрган ваҳийсига асосан, бу икки шоҳид тўхтовсиз Муқаддас Руҳнинг кучига тўлиб туришади (Закариё 4:2-3, 4:14).
1) Энг аввало Закариё пайғамбар китобидаги парча, унинг икки замондошига: Ёшуа ва Зарубабелга тегишли. «Чироқпоя ёки бошқача қилиб айтганда, Худо ҳақида гувоҳлик берувчи бўлишлари учун Худованд томонидан қўйилган ва Муқаддас Руҳнинг кучига тўлиб-тошган (зайтун дарахти шу нарсанинг тимсолидир) ушбу икки зот сингари, Ваҳий китобининг 11-бобидаги икки шоҳид ҳам ўзларининг башоратли хизматларини олиб борадилар» (Уолвурд).
2) Закариё китобидаги тасвирда биз, чироҳпояларга тўғридан тўғри зайтун да- рахтидан « кичгина қувурлар» орқали ёғ оқаётганлигини кўришимиз мумкин. Бу доимий, ҳаддан зиёд тўлиб тошишликнинг тимсолидир. Агар, биз ҳам Худонинг гувоҳлари бўлишни истаётган бўлсак, энг аввало нима ҳақида гувоҳлик бераёт- ганлигимизни – яъни Исо Масиҳ билан бўлган учрашувимизни билишимизга амин бўлишимиз лозим. Яна бизларга, гувоҳлигимиз унумдор бўлиши учун Муқаддас Руҳнинг кучи керакдир.
3) «Ваҳий китобида Муқаддас Руқ Эски Аҳд тарихининг барча гўзаллиги ва улуғворлигида намоён бўлмоқда вашу билан кейинги давр тарихини безатмоқда» (Трапп)
в. «Борди-ю бирортаси уларга зарар етқазмоқчи бўлса, уларнинг оғзидан олов чиқиб, ўша душманни еб битиради». Бу икки шоҳид, 4-Шоҳлик китобининг 1-бобида тасвирланган Илёс пайғамбар сингари Худонинг маҳсус ҳимояси остида бўлишади.
г. «Бу икки шоҳид ваъз қиладиган кунларда ёмғир ёғмаслиги учун Худо уларга осмонни беркитиш қудратини берган. Уларга яна сувни қонга айлантириш ва ер юзини истаган вақтларида турли балою офатларга йўлиқтириш қудрати берилди». Бу икки шоҳид Илёс (Ёкуб 5:17-18) ва Мусо (Чиқиш 7-12 болар) сингари Ер юзига қурғоқчилик ва касаллик келтириш қудратига эга.
д. Қадимги юнон грамматикасига асосан, ушбу икки шоҳидга нисбатан ишлатилган барча отлар, эркак кишига нисбатан ишлатиладиган отлар ҳисобланади. Демак, бу икки шоҳид икки эркак бўлади.
2. 7-10оятлар Икки шоҳиднинг ўлими
«Улар шаҳодат бериб бўлганларидан кейин, тубсиз чуқурликдан чиққан бир махлуқ улар билан жанг қилади, уларни енгиб, ўлдиради. Уларнинг жасадлари буюк шаҳарнинг кўчасида ётади. Шоҳидларнинг Раббийси Исо ҳам ўша шаҳарда хочга михланган эди. Ўша шаҳарнинг рамзий номи Садўм ва Мисрдир. Барча элу қабилалар, миллату халқлардан бўлган одамлар уч ярим кун давомида уларнинг жасадларини томоша қиладилар. Уларни дафн этишга рухсат беришмайди. Ер юзида яшаётганлар шоҳидларнинг ўлимидан севиниб хурсандчилик килишади. Бир–бирларига ҳадялар юборишади. Чунки бу иккала пайғамбар ер юзида яшовчиларга кўп азоб берган эди».
а. Икки шоҳид тубсиз чуқурликдан чиққан маҳлуқ томонидан ўлдирилади (маҳ- луқни илк маротаба, Ваҳий 9:11оятда учратамиз, бу шайтоннинг айнан ўзига ўхшайди), бироқ, бу вақтидан олдин келган ўлим эмас. Улар ўз хизматларини тўлиқлигича амалга ошириб бўладилар (улар шаҳодат бериб бўлганларидан кейин).
1) Биз Ер юзини, ўз гувоҳлигимизни тугатмагунимизча тарк эмаслигимиз учун Худога ҳамдлар бўлсин! Иблис бизнинг ҳаётимиз устидан ҳукмронлик қила олмайди. Биз Худо ҳақида гувоҳлик бермоқдамиз, шунинг учун ҳам, токи бизнинг гувоҳлигимиз ўз якунига етмас экан, У бизларни асрайди.
2) Ушбу парчада ўзи тирик гувоҳликка айланган инсон (шоҳид) билан, шунчаки ўз гувоҳлигини сўзлаб бераётган инсон орасидаги фарқ яққол кўзга ташланмоқда. Шоҳид – бу бизнинг қилаётган ишларимиз эмас, бизнинг ўзимиздир. Шоҳид ўзининг гувоҳлигини сўзлаб берувчидир.
б. «Уларнинг жасадлари буюк шаҳарнинг кўчасида ётади. Шоҳидларнинг Раббийси Исо ҳам ўша шаҳарда хочга михланган эди. Ўша шаҳарнинг рамзий номи Садўм ва Мисрдир». Икки гувоҳ Қуддус шаҳрида ўлдирилади, ушбу шаҳарни тасвирлаб бериш учун эса уч хил тимсол ишлатилган:
·Садўм (сўз аҳлоқсизлик ҳақида бормоқда)
·Миср (сўз қуллик ва зулм ҳақида юритилмоқда)
·Буюк шаҳар (ушбу атама кўп ҳолларда Дажжолнинг қароргоҳи – Бобилга нисбатан ишлатилади (Ваҳий 16:19, 17:18, 18:10, 16, 18-19, 21)).
1) Юҳаннонинг нима сабабдан айнан ушбу атамаларни ишлатганлигини тасаввур қилиш қийин эмас, ахир биринчи уч ярим йил давомида Қуддуснинг раҳбарлари Дажжол билан яқин ҳамкорликда иш юритмоқдалар. Дажжол билан «дўстлашишни» истаган ёки у билан қандайдир бир сулх тузишни истаган ҳар бир шаҳарни Садўм, Миср ва Бобил деб аташ мумкин.
в. «Ер юзида яшаётганлар шоҳидларнинг ўлимидан севиниб хурсандчилик қилишади. Бир–бирларига ҳадялар юборишади». Ер юзи аҳолиси икки шоҳиднинг ўлимини кўриб қувонишади. Барча элу қабилалар, миллату халқлар ушбу воқеанинг гувоҳи бўла олишлари ҳақидаги далил, замонавий оммавий ахборот воситалари ҳақидаги башоратларга билвосита ишора қилмоқда.
1) Юкоридаги оятларда айтиб ўтилган воқеаларни бутун жаҳонга тарқатиш мақсадида, ҳодисалар содир бўлган жойдан жонли транслятсияни олиб бораётган СиЭнЭн каналидаги «Қуддусдан гапирамиз ва кўрсатамиз» дастурини бир тасаввур қилиб кўринг. Бу манзара ҳақиқатдан йироққа ўхшамайди.
2) Бундан ташқари, бу ерда биз бутун жаҳон ушбу икки шоҳидни ҳақоратлаб камситаётганлигини кўриб турибмиз. «Жасадни ҳамманинг кўз ўнгида, очиқ жойда қолдириш катта ҳақорат ҳисобланган; инсонга нисбатан фақатгина унинг душманлари бундай йўл тутиши мумкин бўлган» (Джонсон)
3) «Севиниб хурсандчилик қилишади. Бир–бирларига ҳадялар юборишади». Доналд Грей Барнхаус, Ваҳий 11:10 оятда ёзилган, «Милод» байрамида бериладиган табрикнома ҳақида сўзлаб берган – бу оятларни суистеъмол қилишликнинг даҳшатли мисолидир.
г. «Чунки бу иккала пайғамбар ер юзида яшовчиларга кўп азоб берган эди». Икки шоҳиднинг ваъзлари ва тавбага қилган даъватлари кўпчилик инсонлар учун оғир қийноқдан ҳам баттар бўлган, чунки ёлғонни яхши кўрувчи инсонлар ҳақиқатга чидай олмайдилар.
3. 11-14оятлар. Икки шоҳиднинг тирилиши.
«Аммо уч ярим кундан кейин иккала пайғамбарнинг вужудига Худонинг ҳаёт нафаси кирди. Шунда улар оёққа турдилар. Уларни кўрганларнинг ҳаммасини қаттиқ ваҳима босди. Икки пайғамбар самодан келган баланд бир овознинг: “Бу ёққа чиқинглар!” — деганини эшитишди, шунда улар душманларининг кўз ўнгида булут ичида самога кўтарилишди. Ўша заҳоти шиддатли зилзила юз берди. Шаҳарнинг ўндан бир қисми қулади. Зилзилада етти минг киши нобуд бўлди. Қолганлари эса ваҳимага тушиб, Самовий Худони улуғлашди. Иккинчи ҳалокат ўтди. Мана, учинчи ҳалокат тез яқинлашяпти».
а. «Шунда улар оёққа турдилар. Уларни кўрганларнинг ҳаммасини қаттиқ ваҳима босди». Ушбу ҳодиса бутун дунё кўз ўнгида содир бўлаётганлигини ва уларнинг душманлари қўрқув ва ҳайратда қолаётганлигини кўрмоқдамиз.
б. “Бу ёққа чиқинглар!”. Ер юзи икки шоҳидга номуносиб бўлганлиги сабабли, Худованд уларни қайта ўз уйларига чақирмоқда; «шунда улар душманларининг кўз ўнгида булут ичида самога кўтарилишди».
в. «Ўша заҳоти шиддатли зилзила юз берди». Зилзила ўзи билан биркаликда Худонинг ҳукмини ер юзига олиб келиб, кўпчиликни Худога шан – шараф айтишга мажбур этади. Аммо, бу ҳақиқатдан ҳам нажотга олиб келадиган тавба бўладими йўқми, буни келажакда кўриб билиб оламиз.
4. Ушбу икки шоҳид ким.
а. Кўпгина Калом тарғиботчилари, бу икки шоҳид Буюк Қайғу даврида бўладиган барча жамоатларни ёки аҳд ва пайғамбарларни англатади, деб ҳисоблашади. Бироқ, улар олиб борадиган хизматнинг аниқ тафсилотларини бундай тимсолий талқин билан қай тарзда боғлаш мумкин?
б. Энг оддий ва тўғридан тўғри қилинган талқин, бу икки шоҳид қандайдир тимсоллар эмас, икки аниқ шахс эканлигини кўрсатади.
1) Минг афсуски, ўзини ушбу икки шоҳиддан бири деб ҳисоблайдиган замонавий тентакларнинг узун рўйхати мавжуд. Агар уларнинг ҳаммасини бир жойга тўпласак, 144 000 кишидан кам бўлмайди деб ўйлайман!
в. Агар уларнинг ким эканлигин аниқ билиш муҳим бўлганида, Худо бу ҳақида бизга айтган бўларди!
1) Умуман олганда, бу икки шоҳидни қадимги қаҳрамонларга қиёслантирганда, рўйхатнинг биринчи қаторидан Илёс, Мусо ёки Ханўҳ жой олган бўлишарди. Балким, бу икки шоҳид, Яхё Чўмдирувчи ўз хизматини «Илёснинг қудрати ва руҳида» олиб боргани сингари, улар ҳам ўз хизматларини юқорида айтиб ўтилган буюк мардларнинг қудрати ва руҳида олиб борадиган иккита оддий иймонли инсонлар бўлишар.(Луқо 1:17, Матто 7:12-13).
2) Баъзилар шоҳидлардан бири Ханўҳ бўлади, деб ҳисоблашади, чунки у Худо томонидан осмонга кўтарилган (Ибтидо 5:25).
3) Бошқалар эса бу Илёс бўлади, деб хисоблашади, чунки:
·унинг хизмати икки шоҳиднинг хизматига ўхшаш бўлган (4-Шоҳлар 1-боб; Ёқуб 5:16-17)
·у ҳам самога кўтарилган (4-Шоҳлар 2:11)
·Илёснинг душманлари олов орқали йўқ қилинган (4-Шоҳлар 1-боб)
·Илёснинг охир замон олдидан ер юзига қайтиб келиши ҳақида башорат мавжуд (Малаки 4:5-6)
·Илёс тоғда Исо билан ажойиб учрашувга эга бўлган (Матто 17:1-6)
4) Шоҳидлардан бири Мусо бўлишига ишонадиганлар ҳам бор.
·Унинг хизмати икки шоҳиднинг хизматига ўхшаш бўлган (Чиқиш 7:20-21)
·Иблис Мусонинг танасини йўқотиш мақсадида уни талаб қилади, бироқ, Худо- нинг Мусога нисбатан бошқа режалари бор бўлганга ўхшайди (Яҳудо, 9оят)
·Мусонинг душманлари олов орқали йўқ қилинган (Саҳрода 16:35)
·Мусо тоғда Исо билан ажойиб учрашувга эга бўлган (Матто 17:1-6)
5) Баъзилар бу икки шоҳид – Ханўҳ ва Илёс деб ҳисоблашади, чунки улардан бирортаси ҳам табиий ҳолда бу дунёни тарк этишмаган; уларнинг ҳар иккаласи ҳам самога кўтарилган. Ибронийлар 9:27 оятда, «инсон зоти бир марта ўлиши» ҳақида ёзилган, шунинг учун ҳам Ханўҳ ва Илёс ерга қайтиб, барча инсон зоти сингари шу ерда ўлиши керак, деб ҳисоблайдиганлар ҳам бор. Бироқ, бу Ибронийлар 9:27 оятнинг нотўғри талқинидир, чунки оятда, мутлақ, ўзгармас қонун эмас, маълум бир тамойил ифодаланган. Масалан, Лазар ва унга ўхшаш бошқа бир қанча инсонларни Исо ўлимдан тирилтирган, натижада эса уларнинг ҳар бири икки маротаба вафот этганлиги яққол кўриниб турмоқда, аммо бу нарса Ибронийлар 9:27 оятда таъкидлаб ўтилган ҳақиқатни рад этолмайди. Юқорига кўтарилиш пайтигача ер юзида мавжуд бўладиган барча жамоатлар, ҳалок бўлмайди, аксинча осмонга кўтарилади. Ибронийлар 9:27 – бу тамойилдир; бир қанча, барчага маълум истиснолар мавжуд бўлсада ва уларҳам охир оқибат тартибни тасдиқловчи восита бўлиб хизмат қилмоқдалар. Эҳтимол, Ханўҳ ва Илёсни муносиб номзодлар деб хисоблаш учун етарлича жиддий сабаблар мавжуддир, бироқ, Ибронийлар 9:27 оятда таъкидлаб ўтилган тамойил уларнинг қаторидан ўрин ололмайди.
В. Еттинчи карнай.
1. 15оят. Ниҳоят еттинчи карнай чалинди.
«Еттинчи фаришта карнайини чалди. Самода баланд овозлар янгради. Улар шундай деб айтаётган эдилар: Энди бу дунё ҳукмронлигиЭгамизга ва Унинг Масиҳига тегишлидир. Улар абадулабад ҳукмронлик қилишади».
а. «Еттинчи фаришта карнайини чалди». Еттинчи муҳр ечилганда, осмон ярим соат ичида сукунда қолган эди (Ваҳий 8:1); еттинчи карнай чалинганда эса, осмонда баланд овозлар янграмоқда, чунки барча содир бўлаётган нарсалар ниҳоят ўз якунига етмоқда. Қуйида эътироф этилган нарсадан кўра ажойиб ва улуғвор нарса бормикан: «Энди бу дунё ҳукмронлигиЭгамизга ва Унинг Масиҳига тегишлидир. Улар абадулабад ҳукмронлик қилишади».
б. «Энди бу дунё ҳукмронлиги Эгамизга тегишлидир». Эски юнон тилида «тегишли» деган феъл шакли, Исо Ўз Шоҳлигини ҳали ўрнатмаган бўлсада, У яна қайтиб келиб, Ўз ҳукмронлигини ўрнатишига бўлган қатъий ишончни англатади.
в. Самода баланд овозлар нима сабабдан янграмокда, ахир ҳали Подшоҳ тўла тўкис Ўз ҳукмронлигини бошлагани йўқ-ку? Сайлов кечаси ғалабадор ўзининг янги вазифаларини бошлашигача ҳали кўп вақт бор бўлишига қарамай, унинг лагерида қувонч ва шодлик ҳукм суради. Бу яқинлашаётган ҳодисани кутаётганда пайдо бўладиган қувончдир.
2. 16-18оятлар йигирма тўртта оқсоқол Худовандга сажда қилмоқда.
«Шунда Худонинг ҳузуридаги ўз тахтларида ўтирган йигирма тўрт нафар оқсоқол юз тубан ерга мук тушдилар. Улар Худога сажда қилиб дедилар: Ё Қодир Худо — Эгамиз! Сен бор бўлгансан, ҳозир ҳам борсан. Биз Сенга ташаккурлар айтамиз. Ахир, Сен буюк қудратингни намоён этдинг, Ҳукмронлик қила бошладинг. Халқлар Сендан ғазабланганди, Энди Сен ҳам ғазабга миндинг. Энди вақти келди ўликларни ҳукм қилишга, пайғамбар қулларингни, азизларингни мукофотлашга, Сендан қўрққан каттаю кичикни тақдирлашга. Ерни вайрон қилганларни вақти келди хонавайрон қилишга!».
а. «Биз Сенга ташаккурлар айтамиз». Улар Худовандга ҳаммаси амалга ошгани учун эмас, барча нарсалар содир бўлиши вақти келганлиги ва энди буни ҳеч ким тўхтата олмаслиги учун шукроналар айтишмоқда.
б. «Ушбу ҳамду- санода биз кейинги бобларда сўз юритиладиган, тўхтатиб бўл- майдиган ҳодисалар тез орада амалга ошишини кўрмоқдамиз» (Морган) Ҳукм, мукофот ва ҳалокатлар вақти келди.
в. «Халқлар Сендан ғазабланганди, Энди Сен ҳам ғазабга миндинг». Худонинг берадиган жазоси қилинган гуноҳнинг оғирлигига яраша бўлади; Унинг жазосида бирор бир зулмкорлик йўқдир. Халқлар, Худовандга қарши ғазабланишди ва мана энди У ҳам Ўз ғазаби билан жавоб бермоқда. Ер юзини ҳалокатга учратганларнинг ўзи тез орада ҳалокатга учрайди.
г. «Халқлар Сендан ғазабланганди». Худованднинг энди Ўз ҳукмронлигини бошлаши, халқларни ғазабга келтирмоқда. Дунё Худованднинг ҳукмронлигидан қочиб қутулиш учун ҳамма нарсага тайёр. Исо масалларидан бирида айтиб ўтганидек: «…Бу одам бизга шоҳ бўлмасин, истамаймиз» (Луқо 19:14)
1) «Бу дунё, динни ҳозирлик билан қабул қила олади, бироқ, Худога итоаткор бў- лишлик ҳақидаги фикрни инсонлар рад этишади» (Нюэлл)
3. 19оят Самовий маъбад очилмоқда.
«Сўнг Худонинг самодаги Маъбади очилди. Маъбадда Худонинг Аҳд сандиғи кўринди. Ўшанда чақмоқ чақиб, момақалдироқнинг гулдурос садолари янгради, зилзила бошланди, шиддатли дўл ёғди».
а. «Маъбадда Худонинг Аҳд сандиғи кўринди». Сандиқ, тўғридан тўғри Худонинг тахти билан, яъни юқорида эслатиб ўтилган воқеаларнинг ечими келадиган жой билан боғлиқдир.
б. Худонинг содиқлигини таъкидлаб ўтиш мақсадида, у нарса «Худонинг Аҳд сандиғи» деб номланган (Эски Аҳдда сандиқ Худонинг тахтини англатган).
1) Аҳд сандиғи – «Худованд садоқатининг, Унинг инсонларга ҳадя этган иноя- тининг ва Унинг халқи душманларига бериладиган адолатли жазонинг тимсоли ҳисобланади» (Алфорд)
в. «Ўшанда чақмоқ чақиб, момақалдироқнинг гулдурос садолари янгради, зилзила бошланди, шиддатли дўл ёғди». Маъбаднинг очилиб, унда Аҳд сандиғи кўринишига ҳамроҳлик қилаётган ушбу буюк ва ажойиб аломатлар, Худонинг ҳузуридан дарак бермоқда. Худди шу тарзда, Худованд Ўз ҳузурини Синай тоғида намоён этган эди (Чиқиш 19:16-19).
© 2023 The Enduring Word Bible Commentary by David Guzik – ewm@enduringword.com